БУ ЗАМИНГА НУР ТАРАЛСА САМОДАН, БУХОРОДАН НУР ТАРАЛГАЙ САМОГА

Лаби Ҳовуз атрофида ташкил этилган 200 га яқин повильонларда савдо-сотиқ қизғин паллада. Буюк ипак йўлининг қадимий бозорларини эслатувчи мазкур дўконларда нафақат, республикамиз ташриф буюрган ҳунармандлар, балки чет эллик ҳунармандлар ҳам бор. Ана шундай хорижий меҳмонлардан бири Ҳиндистоннинг New Dehli шаҳридан Santosh Lal.

-Мазкур фестивалга ўз заргарлик буюмларим билан иштирок этаётган бўлсамда, бу заминнинг ҳар қадами қадимдан олтинга тенг эканлигига яна бир карра амин бўлдим. Донолар айтганидек,    БУ ЗАМИНГА НУР ТАРАЛСА САМОДАН, БУХОРОДАН НУР ТАРАЛГАЙ САМОГА ҳикмати бугунги фестивалда ҳақиқатан ҳам намоён бўлди, – дейди Santosh Lal.