Фестивалга ёш ҳунармандларнинг ташриф буюргани диққатга сазовор. Барно Нарзуллаева ҳам мана шундай ёш ҳунармандлардан бири. Ижтимоий кўмакка муҳтож жиззахлик Барно томонидан мунчоқ тошлардан тайёрланган санъат асарлари кўпчиликни ўзига жалб этмай қўймади.
- Ҳозирда бисерлардан турли кўринишдаги санъат асарларини тайёрлаб, ундан завқланаман. Руҳим тетиклашади. Жисмоний қувватим ошади. Ўз ҳунарим ва истеъдодим билан тенгдошларимдан ортда қолмай, ютуқ ва муваффақиятларга эришаётганим менинг қувончим, менинг бахтим, – дейди қаҳрамонимиз .