Фестиваль Бухоронинг Эски шаҳар қисмида бўлиб ўтаётганидан хабардормиз. Эртакмонанд шаҳар чинакамига мўъжизалар мамлакатига айланди. Айниқса, вилоятлардан ташриф буюрган фолкьлор-этнографик жамоаларнинг кўргазмали чиқишлари барчани ўйин-кулгига чорлади.
Жиззах вилоятининг Фориш туманидан ташриф буюрган “Боғдон гуллари” жамоаси шаҳар аҳли ва меҳмонларига кўтаринки кайфият бахш этди. 18 нафар кишидан иборат мазкур жамоага бугунги кунда Баҳром Усмонов бадиий раҳбарлик қилмоқда. Жамоа гарчанд фестивалга биринчи марта иштирок этаётган бўлса-да, ўзларининг ҳақиқий истеъдодларини намоён этишди. 1982 йилдан фаолият кўрсатиб келаётган бадиий жамоани бугунги кунда республикада яхши танишади.
Ансамбл дастуридан ҳудудга мос миллий удумларни ўзида мужассам этган “Гаштак кўпкари”, “Қиз узатиш маросими”, “Йил боши”, “Келин тўй”, “Мучал тўй”, “Кокил тўй” маросимлари, “Бер барака”, “Бир пари”, “Жигда пўпак” қўшиқлари бухороликларда қизиқиш уйғотди.
“Фолклор этнографик халқ ансамбли” юксак унвонига сазово бўлган мазкур миллий дастурнинг чиқишлари Тоқи Заргаронда кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Шавкат БОБОЖОНОВ,
“Kamolot” стипендияси соҳиби