Эдуард Браулет, Франция:
— Мен Ўзбекистоннинг миллий маданияти, санъати, халқ анъаналари ва урф-одатларига лол қолдим. Айниқса, фольклор дасталарнинг чиқишлари мени мафтун этди. Шунингдек, мазкур фестивалнинг фақатгина маданият ва санъат қирралари билан чегараланиб қолмай, спорт ривожига ҳам катта йўл очиб бераётирки, Бухоройи шариф тенгсиз паҳлавонлару баркамол спортчилар билан бой эканлигини намоён бўлмоқда. Бундан фақат ҳайратланиш, завқланиш мумкин.