“Парвоз” акцияси
“Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетаси қошида ташкил этилган “Парвоз” фаол жамоатчи ёшлар тарғибот гуруҳи томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Шу буюк Ватанга қалқон бўлайлик!” шиори остида ёшлар Акцияси ўтказилди.
Ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, Ватан олдидаги шарафли бурчини адо этиш мақсадида ташкил этилган ушбу Акцияда “Парвоз” жамоаси узоқ йиллар давомида ҳарбий соҳада хизмат қилган, шунингдек, бугунги кунда фидоийлик билан фаолият кўрсатиб, шарафли хизматни амалга ошираётган, юрт эътибори ва эътирофига сазовор бўлган соҳа вакилларининг хизмат ўринлари ҳамда хонадонларида бўлишиб, уларни самимий қутлашди ва тақдирлашди.
Бухоро давлат университети Чақириққача ҳарбий таълим факультети, маънавий ишлари бўйича декан муовини,
майор Абдуллаев Йўлчи Зияевич, катта ўқитувчи, капитан Қосимов Маҳамадали Ҳакимович, МХХ чегара қўшинлари кадрлар ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, нафақадаги подполковник Аминов Турсун Мирзаевич,
“Жангчи фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси” вилоят Кенгаши раиси Жумаев Олим Аҳмедович, фахрий жангчи Худойбердиев Шамшод Аҳадовичлар шулар жумласидан.
Акция Бухоро давлат университети Чақириққача ҳарбий таълим факультетида, Тошкент Ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали ҳамда ҳарбий соҳа вакили хонадонида уюштирилди.