Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати: назария ва амалиёт

 «Парвоз» фаол жамоатчи ёшлар тарғибот гуруҳи томонидан ўтказилган ўқув-семинарда гуруҳ фаоли Шаҳобжон Кубатов тенгдошларига қуйидаги қонунлар юзасидан тушунча берди

МУНДАРИЖА

Кириш

1 Боб. Ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг йўналишлари. Назарий таҳлил.

1.1. Ёшларга оид давлат сиёсатининг назарий асослари.

1.2. Давлатнинг ёшларга доир сиёсатида  буюк келажак қуриш концепцияси.

2 Боб. Ёшларга доир давлат сиёсатининг устувор йўналишлари.

2.1. Ёшларда ғоявий курашчанлик фазилатларини шакллантиришнинг долзарб муаммолари.

2.2. Ёшларда миллий урф-одатлар, қадрият ва анъаналарни шакллантириш  долзарб масала сифатида.

3 Боб. Оммавий ахборот воситаларида ёшларга оид давлат сиёсатини ёритиш масалалари.

3.1. Ёшларни ватанни севиш руҳида тарбиялашда ОАВнинг роли.

3.2.Миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарни шакллантириш матбуотнинг муҳим вазифаси сифатида.

Хулоса

 КИРИШ

Мамлакатимиз мустақиллигининг илк хунларидан бошлабоқ, ёшлар ва уларнинг келажаги ҳақида ғамхўрлик қилиш масалаларига устувор даражада эътибор қаратила бошланди. Зероки, жамиятимизни демократлаштириш фуқаролик жамиятини қарор топтириш мақсадлари заминида аслида инсон манфаатлари, юртимизнинг, тараққиётимизнинг таянчи ва суянчи бўлган ёшлар турар эди.

Давлатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг бевосита ташаббуси ва рахнамолиги асосида ёшларга ғамхўрлик қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. И.А.Каримов  таъкидлаганидек: “Биз фарзандларимизни Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлигига эришишдек олий мақсадларимиз руҳида тарбиялашимиз, уларни ана шу мақсадлар сари етаклашимиз керак”.

Маълумки, она юртимиз мустақиллиги эълон қилингандан кейин ўтган нияҳотда қисқа вақт давомида қабул қилинган энг дастлабки қонунлардан бири айнан ёшлар масаласига бағишланган эди.  1991 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган эди. Ушбу қонун мамлакатимиз ёшларининг жамият сиёсий-ижтимоий, маънавий соҳасидаги кенг қамровли ҳуқуқларини кафолатлаб бериш билан бирга, баркамол авлод тарбияси учун дастлабки ва ҳал қилувчи ҳуқуқий асосларни белгилаб берди.  Жумладан, қонуннинг биринчи моддасида “Ёшларга оид сиёсат Ўзбекистон Республикаси давлат фаолиятининг устувор йўналиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиш ва камол топиши, ижодий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкон борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шарт-шароит яратиш ҳамда уларни  кафолатлашдан иборатдир”, деган қоидалар белгилаб қўйилган.

Маълумки, ёшларга оид давлат сиёсатининг марказида ёшларга таълим-тарбия бериш жараёнларини тубдан такомиллаштириш ва замонавийлаштириш, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни кучли ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари туради. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсатида муҳим аҳамиятга молик бўлган ҳужжатлар ўлиб хизмат қилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки,  Республикасимизда олиб борилаётган ёшларга доир сиёсат ўзининг изчиллиги билан алоҳида ажралиб туради.

Бевосита давлатимиз раҳбарининг раҳнамолигида юртимизда “Ўз тақдирини ишончли ёшлар  қўлига топшира олган мамлакатнинг келажаги порлоқдир”, деган ғоя асосида ёш авлодни юксак салоҳият, билим ва маърифат соҳиблари этиб тарбиялаш сиёсати Республикамиз мустақил тараққиётининг асосий мантиғига айланди. Бу ўринда авваламбор, ёш авлоднинг замонавий таълим олиши, ҳар томонлама ривожланиши учун сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий имкониятларни яратиш вазифалари энг устувор даражада белгилаб берилди. Мустақил тараққиётимизнинг дастлабки биринчи қадамлариданоқ, Президентимиз томонидан мамлакатимиз таълим тизимини жамиятимиз олдида турган улуғвор вазифалардан келиб чиқиб бутунлай янгилаш, таълимнинг бутун қудратини мустақил демократик тараққиётимиз учун суянч бўладиган ёшлар манфаатларига хизмат қилдириш вазифалари илгари сурилди.

Буни биз 2008 йилни “Ёшлар йили”, 2010 йилни “Баркамол авлод йили” деб эълон қилиниши ва тегишли давлат дастурларини узвий равишда амалга оширилишида кўришимиз мумкин. Бугунги кунда ёшларни камолотга етказиш мақсадида давлатимиз томонидан сиёсий жараёнлар давом эттирилмоқда.

Маълумки, демократик давлатда ёшлар ўзининг ҳақ ҳуқуқлари ва эҳтиёжларини аниқ мақсадга йўналтирилган давлат сиёсати орқалигина рўёбга чиқара оладилар. Демак, ёшлар жамиятнинг келажагини таъминловчи ижтимоий қатламга айланиши учун бевосита давлатнинг алоҳида ғамхўрлигига муҳтождир. Бизнинг мамлакатимизда масаланинг бу томнига ҳар доим ҳам жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Бу ҳолтани ёшларга оид давлат сиёстаининг такомиллашуви ва қамровини ниҳоятда кенгайиб бораётганлигида кузатиш мумкин. Фикримизни янада ёрқинроқ ифодалайдиган бўлсак, юртимизда ёшлар манфаатларини рўёбга чиқариш умуммиллий давлат сиёсатининг бош марказига айланди.

Шу боис ҳам ушбу жараёнларни моҳиятини журналистика, сиёсатшунослик нуқтаи назаридан ўрганиш тобора долзарб илмий аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатимизда кейинги йилларда ёшларга оид давлат сиёстаининг турли жиҳатларини ўрганиш, тадқиқ қилиш жараёнлари тегишли соҳа мутахассислари томонидан амалга оширила бошланди. Шу билан бир қаторда, ушбу масалани ўзига хос жиҳатларини жруналистика ва политологиянинг ўзаро уйғунлиги таянган ҳолда ўрганиш вазифалари муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Жумладан,  мамлакатимиз ОАВ фаолиятида ёшларга оид сиёсатнинг жамият ҳаётига, хусусан, ёшларимиз тарфаккурига сингдиришга қаратилган ишларни амалга оширилиши, уларнинг самарадорлигини кучайтириш билан боғлиқ кўпгина назарий масалаларни ҳал қилиш ниҳоятда долзарб моҳият касб этмоқда.

 1 Боб. Ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг йўналишлари. Назарий таҳлил.

 1.1. Ёшларга оид давлат сиёсатининг назарий асослари.

 Маълумки сиёсат – давлат  ишида иштирок этиш, давлат фаолияти шакллари, вазифалари, мазмунини белгилаш, синфлар, миллатлар ва бошқа ижтимоий гуруҳларнинг ҳокимиятга доир муносабатлари соҳасидир. Ҳар қандай ижтимоий муаммо бирор синф, гуруҳ, қатлам, миллат манфаатлари билан тўқнаш келиб қолса сиёсий маъно касб этади. Шунинг учун ҳам сиёсий ғоялар, қарашлар, таълимотларнинг вужудга келиш жараёни жамиятдаги табақаланиш ва давлат ривожланиши билан узвий боғлиқ.

Дастлабки сиёсий-ҳуқуқий фикрлар барча халқларда, қадимги Шарқда ҳам, антик ғарбда ҳам: афсона, ривоятлар негизида шаклланган. Уларга кўра, ердаги тартиблар умумбашарий, коинот тартибларининг узвий қисми ва келиб чиқиши жиҳатидан – илоҳийдир. Ана шундай тушуниш узоқ давр мобайнида Шарқда, кейинчалик ғарбда ҳам инсонлар, улар ўртасидаги муносабатлар, азалдан белгиланганлигига асосланиб барқарор дунёқарашни шакллантирди. Қадимги Хитойда император ер юзидаги тартибларни илоҳий тартиблар билан боғлаб турувчи ягона шахс деб қаралган. Хитой императори осмоннинг ўғлигина эмас, ўз халқининг отаси ҳам ҳисобланган. Конфуций (эр.ав. 551-479) – таълимоти фалсафий ва сиёсий-ҳуқуқий фикр тарихида Суқротдан кейин муҳим рол ўйнаган. Конфуций давлатнинг патриархал – патерналистик концепциясини ривожлантирган. Унинг таъкидлашича, давлат – катта оиладир. Император ҳокимияти гўё оила бошлиғи – отанинг ҳокимиятидек адолатли ва қўл остидагиларига меҳр-шафқатга асосланган. Ҳукмдор ва фуқаролар муносабати – оила аъзоларининг муносабатини эслатади: кичиклар катталар қарамоғида ва уларга итоат қилади.

Шу тариқа одамлар ўртасида тенгсизлик мавжудлиги ва оми одамлар, қуйи табақалар, кичиклар олий насаб аслзода, катталарга бўсунишлари зарурлиги белгилаб берилади. Ҳокимият оқсуяклар қўлида тўпланиши лозимлигига асосланади. Конфуций ҳокимиятнинг адолат ва меҳр-шафқатга асосланиши, фуқаролар эса исёнлардан ўзларини тийишларини уқтиради. Бошқариш – ҳаммани жой-жойига қўйиш демакдир. Давлат ҳокимияти халқ ишончисиз мавжуд бўла олмайди, аммо ҳукмдорлар ҳаммага ўрнак бўлишлари лозим. Конфуций таълимотига кўра «Ҳукмдор халқни ўз фарзандидек севиши, фуқаролар эса ҳукмдорни ўз отасидек ҳурмат қилиб, эъзозлаши лозим» дейилади. Одамларнинг «нажиб» ва паст кишиларга бўлинишини ўзгартириб бўлмайди дейилган. Бу таълимот Хитойда кўп асрлар ҳукмрон идеология бўлиб хизмат қилиб келди.

Сиёсий фикрлар тарихида диний анъаналарнинг энг классик кўриниши Августин (Шимолий Африка, 354–430) сиймосида ўз ифодасини топган. Христиан черковига хос белгилар унинг давлатдан устун туришига асосланган. «Черковга бўсунмаган давлат қасоскорлар тўдасидан фарқ қилмайди» деган ғоя илгари сурилади. Инсонларни эса «илоҳий одам», «ердаги одам»га бўлади.

Антик давр сиёсий фикри Шарқ ғояларини ўзига сингдириб, кейинчалик ривожланган ғарб давлатчилигидаги барча дунёқараш ва мафкураларнинг куртакларини ундирган замин бўлди. Сиёсий фикр афсона ва ривоятлар қобиғидан чиқиб, жамият масалаларини фалсафий талқин қилишга интилди. Демократия антик даврларда тўлиқ намоён бўлиб, аста-секин инсоният ижтимоий-сиёсий қадриятлари хазинасидан жой олди. Антик ғарбдаги сиёсий қарашлар. Феодализм ва капитализмгача бўлган сиёсий қарашларда қадимги файласуфларнинг роли муҳим аҳамиятга эга. Афлотун (эр.ав. 427–347) қадимги юнон файласуфи. Унинг жамият тўғрисидаги фикрларининг қиймати шундаки, у ҳокимият, хусусан давлат ҳокимияти масалалари соҳасида илгари сурган айрим қарашлари бугунги кунда ҳам ўз қийматини йўқотмаган. Сиёсатда («Давлат», «Сиёсатчи», «қонунлар», «Софист» асарларида) давлат тузилишини 3 табақага ажратади:

а) давлатни файласуфлар бошқариши керак;

б) ҳарбийлар давлатни урушлардан ҳимоя қилиши керак;

в) деҳқон ва косиблар моддий жиҳатдан таъмин қилиб туришлари керак, дейди.

Ўрта асрлар давридаги сиёсий қарашлар. Шарқ мутафаккирлари ўз қарашларида кўпроқ сиёсатнинг ижтимоий ва ахлоқий, маънавий қирраларини ёритганлар. Инсон, у учун муносиб моддий ва маънавий шароитларни яратиш контекстида олиб қаралган. Абу Наср Форобий (873-950) «Фозил шаҳар аҳолисининг қарашлари» асарида давлатнинг келиб чиқишини одамларнинг ўз эҳтиёжларини қондиришга бўлган истаги билан боғлайди. Давлатни яхши фазилатли, маърифатли ҳукмдор бошқариши лозим. Давлатнинг зўровонлик ва бебошликка қурилиши қораланади. Ўрта асрларда Форобий биринчилардан бўлиб, жамият ва ижтимоий-сиёсий ҳаёт таркибини жиддий ўрганиш масаласини қўйди. Ижтимоий ҳаётни ўрганиш соҳасида Форобий бир қатор масалаларни белгилаб берди. Форобийнинг 160 га яқин асари бор. Бевосита сиёсатга оид «Фозил шаҳар аҳолисининг қарашлари ҳақида рисола», «Фуқаролик сиёсати», «Бахтга эришув ҳақида», «Давлат арбобининг афоризмлари», «Намунали шаҳар» асарлари бор. У идеал жамият тузилишини, яъни фазилатли шаҳар аҳолисини беш қисмга бўлади. Ибн Сино (1980-1037) – жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган қомусий олим. Авиценна туфайли Франция – ғарб  Аристотелp асарларини ўрганди. 200 дан зиёд асар қолдирган. «Тиб қонунлари» ўша даврдаёқ тезда лотин тилига таржима қилиниб, Европа, қатор Шарқ мамлакатларида дарслик бўлиб хизмат қилиб келган, келмоқда. Шунингдек, унинг «Нажот китоби», «Донишмандлик китоби», «Ишорат ва танбеҳ» асарлари муҳим аҳамиятга эга. Сиёсий қарашларида Ибн Сино идеал жамият аҳолисида кишиларни бажарадиган вазифасига кўра уч табақага бўлади:

  • бошқарувчилар – маъмурий ишлар билан шуғулланувчилар;
  • меҳнаткашлар – ишлаб чиқарувчилар;
  • ҳарбийлар – жангчилар.

Давлатсиз қонун-қоидалар бўлмайди. Агар одамлар фақат шоҳу султонлардан ёки оддий меҳнаткашлардан иборат бўлса, барчалари ҳалок бўлади. У моддий тенгликни эътироф этади, лекин одамларнинг бойиб кетишлари тарафдори, ҳамма аъзолари учун бир хил бўлган қонун ўрнатилган жамиятда адолатсизлик бўлмайди. Адолатсиз кишилар жазога лойиқдирлар. Агар ҳукмдорнинг ўзи адолатсиз бўлса, унга қарши қўзғалишни оқламоқ керак, дейди у. Низомул-мулк (Абу Али Ҳасан ибн али Исҳоқ Низомулмулк – 1017-1092) – Шарқ давлатшунослигининг асосчиларидан бири. У ўзининг «Сиёсатнома» (ёки Сияр ул-мулк) асари билан ўчмас из қолдирган. Эрон шоҳларидан Алпарслон ва кейинчалик Маликшоҳ Салжуқ салтанатида 30 йилга яқин бош вазир бўлиб ишлаган. Машҳур Исфахон расадхонаси унинг маблағи ҳисобига қурилган. «Сиёсатнома» асарида шоҳ, қози, вазир, навкарбоши, элчи, хазинабон, сарой амалдорлари, бош қўмондон, лашкарбошилар, девонбеги ҳамда бошқаларнинг вазифалари, ҳунармандлар, савдогарлар, кенг халқ оммаси билан муносабат, қўшин ва қурол-яроғни сақлаш, улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, фуқароларнинг арз-додини эшитиш, солиқларни тартибга солиш, унинг ундирилишини назорат қилиш, мамлакат бутунлиги, давлатнинг адлу инсофи, ҳиммат, эҳсон, тўғрилик, хайрихоҳлик, маърифатпарварлик, инсонпарварлик, шариятпарварлик ҳақида 50 фаслда адолатпеша сиёсатдон сифатида фикр юритади. Ҳатто у айрим ҳикоялари орқали амалдорларни хусусий ишларда, қуллари, хизматкорларини жазолашда ҳам қонунга риоя қилишни уқтирган.

ХIV асрда буюк темурийлар давлатига асос солди. У давлат бошқарувида ўзидан аввал ўтган ҳукмдорлардан фарқ қилиб, давлат ва мамлакатни бошқаришда бир ё икки табақага эмас, балки аҳолининг барча табақаларига суянди. Улар: 1) саййидлар; фозил кишилар; 2) ишнинг кўзини биладиган донишманд кишилар; 3) художўй, дарвеш, қаландарлар; 4) нўёнлар; 5) сипоҳ ва раият; 6) ишончли кишилар; 7) вазирлар, саркотиблар; 8) ҳокимлар, табиблар; 9) тафсир ва ҳадис олимлари; 10) аҳли санъат; 11) сўфийлар; 12) тужжор (савдогар)лар.

А.Навоий сиёсий ғояларини «Садди Искандарий» достонида асослаб берган. Унда ижтимоий адолатли тузум ғоясини адолатли шоҳ тимсолида баён қилган. Навоий бу муаммони адолатли шоҳ – адолатли давлат – адолатли қонунлар – адолатли тартиб сифатида поэтик тасвирлаган. Шунингдек, даҳо шоир турли халқлар, ижтимоий гуруҳлар ва табақалар ўртасидаги оқилона, маърифатга асосланган муносабатлар ижтимоий барқарорликка олиб келишини гўзал тимсоллар орқали куйлаган.

Навоий сиёсий қарашларида кўпроқ адолатли қонунларга асосланган маърифатли шоҳ ҳокимиятини орзу қилиб, уни Ҳусайн Бойқаро давридаги вазирлик фаолиятида амалга оширишга уринади. Навоийнинг бу каби илғор сиёсий қарашлари кейинчалик Бобурнинг давлат фаолиятида ва унинг бутун дунёга машҳур «Бобурнома» асарида янада бойитилди.

Уйғониш даври, унинг ғоялари инсоният тарихидаги туб бурилиш дақиқаларидир. Инсон қадр-қиммати, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон учун муносиб ҳаёт яратиш ғоялари айнан ғарб мамлакатларида уларнинг давлатчилиги ва сиёсат соҳасидаги амалий изланишлари давомида вақт чиғириғидан ўтиб, реал воқеликка айланди. Ушбу давр сиёсатчилари ва олимларидан энг йирикларини баён этамиз: Никола Макиавелли (1469-1527) – италиялик. Кўп йиллар давлат ишларида ишлаган. «Ҳукмдор», «Флоренция тарихи» асарларини ёзди. Унинг фикрича, «Давлатнинг ўзи инсон бўлиб, унга хизмат қилишнинг ўзи ҳам инсон ҳаётининг асл мақсади, туб моҳияти ва эзгу бахт-саодатини таъминлайди». Давлатнинг одамларни тарбия қилиш вазифасини адо этишни шу пайтга қадар бўлиб келганидек, дин арбоблари қўлида қолдириш эмас, балки давлат елкасига юклатиб қўйиш зарур. Унинг сиёсий орзуси қадимги Рим республикасига айнан тўғри келадиган давлат тизимини қарор топтиришдир. «Давлат – доимий равишда ўзгариб турувчи сиёсий ташкилот». Давлатнинг вужудга келиши қарама-қарши кучлар ҳаракатининг натижасидир, дейди. Макиавелли давлатнинг энг яхши бўлган республика шаклини ҳимоя қилиб, давлатни идора қилиш, қаттиқ интизом ўрнатишда якка ҳокимлик зарурдир. Зўрлик қилмасдан туриб, у эски тартибларни ўзгартириш мумкин эмас, дейди. Яна у давлат ишини черков иши билан қўшмаслик керак, черковни давлатдан ажратиш лозим, дейди. Демак, у давлатчиликнинг монархиядан республикага томон ривожланишини олдиндан айтиб берган.

Жан Боден (1530-1596) – франциялик. Унинг фикрича, давлат фақат монархия шаклида бўлиши керак. У давлат манфаатлари дин манфаатларидан устунлигини таъкидлайди. Жамиятда виждон эркинлиги қарор топиб, бирор дин қувғинда бўлмасин давлат асосини оила ташкил этади. Давлат – оиланинг муаммоларини ҳал қилувчи, хусусий мулкка асосланган ижтимоий мулкни сақловчи иттифоқдир. Мулкий тенгсизлик табиий ва зарурийдир. Давлат ижтимоий масалалар устидан ҳуқуқий ҳокимиятга эга. Унинг ҳокимияти ҳал қилувчидир. Монарх – ҳукмдор ҳуқуқ суверенитетининг ягона мутлақ манбаи.

Шарл Луи Монтеске (1689–1755) – франциялик файласуф, тарихчи олим. «қонунлар руҳи тўғрисида», «Форс хатлари», «Румликлар буюклиги ва инқирози сабаблари тўғрисида» асарлари муаллифи. У «қонунлар руҳи тўғрисида»ги асарида сиёсий-тарихий жараёнларни диний-руҳий талқин қилишга қарши чиқди. Унинг фикрича, иқлим, замин ва замин усти ҳолати халқлар руҳининг шаклланиши ҳамда ижтимоий тараққиёт табиатини белгилаб беради. У мустабид феодал сиёсий ҳукмронлик тизимини аёвсиз танқид қилади. Католик черковининг дунёвий ҳукмронлик қилишга уринишини қоралайди. Шу билан бирга диннинг асосий вазифаларини кўрсатиб беради. Табиий қонунлар жамият вужудга келишидан аввал мавжуд бўлган, қонунлар давлатнинг турига (республика, монархия, деспотия) боғлиқ, бошқарувни эса ижтимоий-иқтисодий, географик ва иқлим каби омиллар белгилайди. «Агар қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар бир шахсда ёки бир ташкилотда мужассамлашса, эркинлик бўлмайди. Негаки, бу монарх ёки сенат золим қонунлар яратиб, уларни зулм қилиш учун қўллаши мумкинлиги хавфи мавжуд бўлади. Эркинлик суд ҳокимияти, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан ажратилмаганда ҳам бўлмайди. Агар бирор шахс ёки бирор ташкилот шу учала ҳокимиятни якка ўзида тўпласа, ҳамма нарса ҳалок бўлар эди…»

Жан Жак Руссо (1712–1778) – француз файласуфи, социологи, маърифатпарвари. «Одамлар ўртасида тенгсизликнинг келиб чиқиши ва асослари тўғрисида мулоҳазалар», «Ижтимоий битим», «Эмилp ёки тарбия тўғрисида» асарлари бор. У буржуа демократияси, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва тенглик ғояларини тарғиб қилган. Тенгсизлик сабаби хусусий мулкдир. Ижтимоий тенгсизликка эркинлик ва ҳуқуқлар тенглигини қарши қўяди. Халқ иродасининг суверенлиги ва бўлинмаслигини тарғиб қилган.

Жон Локк  (1632-1704) – англиялик. Ўзининг «Бошқариш тўғрисида икки мажмуа» асарининг 1-қисмида қироллик ҳокимияти илоҳий асосда эканлигини айтиб танқид қилади. Англияда 1688-89 йилларда давлат тўнтаришидан кейин ижтимоий-сиёсий тузумни кўради. Унинг фикрича, қонунлар шахс эркинлигини ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришнинг зарур шартидир. «қаердаки қонунлар бўлмаса, у ерда эркинлик бўлмайди». У кишиларни ягона мақсад учун курашишга бирлаштирган давлат сиёсий ҳокимиятини кишилар воситасида амалга оширмоғи лозим», дейди.

Томас Мюнцер (1490-1525) – Германиялик черков тарғиботчиси. Ер юзида синфсиз, зиддиятлардан холи бўлган, хусусий мулкчилик тугатилган алоҳида давлат ҳокимиятини илгари суради. У ўзининг «Хон-беклар олдида тарғибот» асарида сиёсий ҳокимият халқ оммаси номидан ва унинг манфаатлари йўлида амалга оширилгандагина қонуний ҳамда ҳуқуқий ҳисобланиши мумкин, дейди. У қўзғолонга раҳбарлик қилгани учун қатл қилинади.

Томас Жефферсон (1743–1826) – америкалик. У ўзининг сиёсий қарашларида монархия бошқарувини рад этиб, демократик сайловларга асосланган республика бошқарувини қўллаб-қувватлайди. 1776 йилда «АҚШ мустақиллиги баёноти»да ўз сиёсий қарашини шундай ёзади: «…ҳамма одамлар тенг қилиб яратилганлар ва уларнинг ҳаммалари ўзларини яратувчи томонидан (туғма ҳамда ажралмас) шак-шубҳасиз ҳуқуқлар билан инъомланганлар, бундай ҳуқуқлар қаторига ҳаёт, эркинлик ва бахт-саодатга интилиш киради».

Адам Смит (1723–1790) – инглиз иқтисодчиси ва файласуфи. У ўзининг «Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари ҳақида тадқиқот» асарида шундай ёзади: «Буюк миллатлар хусусий шахсларнинг хўжасизлиги туфайли ҳеч қачон камбағаллашмайдилар, балки улар кўп ҳолларда давлат ҳокимиятининг хўжасизлиги ва нодонлиги туфайли камбағаллашадилар». Яна у ёзади: «Мулкка эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этилган инсон фақатгина иложи борича кўпроқ ейиш ва иложи борича камроқ ишлашга манфаатдор бўлиши мумкин».

Э. Беркка (1729–1797) – Англия консерватори сифатида табиий ҳуқуқларни тан олмаслик ғояси хосдир. Унингча, давлат ва жамият инсоннинг ихтироси эмас, балки табиий ривожланишининг натижасидир. Давлатнинг асосий вазифаси тартиб ва қонунни сақлашдан иборат. У ҳокимиятнинг вакиллик шаклини қўллаб чиқади.

А. Токвиль (1805–1858) – «Америкадаги демократия» номли асарида ўзига хос либерал сиёсий назарияни яратди. Уни сиёсий тенглик билан сиёсий эркинлик ўртасидаги муносабат кўпроқ ўйлатади. Сиёсий апатия – сиёсий марказлашув ва ижтимоий бўйсундиришнинг бошланишидир, деб ҳисоблайди. Демократиянинг ижобий ва салбий жиҳатлари бўлиши мумкинлиги тўғрисида фикр юритади.

ХIХ асрнинг охири ва ХХ аср бошларида Шарқдаги сиёсий ғоялар. Бу даврда Шарқ мутафаккирлари сиёсий қарашларининг миллий озодлик ғоялари билан боғлиқ ҳолда намоён бўлганлигини кўрамиз. Бу ғарбнинг Шарққа нисбатан олиб борган сиёсатининг мустамлакачиликка асосланганлиги билан боғлиқ. Унинг негизида, бир томондан, янги ҳудудларга эга бўлиш, бойлик орттириш бўлса, иккинчи томондан дунёни бўлиб олиш, ҳалқларни тутқинликда, қарамлик ва тобеликда ушлаб туриш сиёсати мустамлакачилик сиёсатига хос хусусият тарзида намоён бўлади. Дастлаб, бу Шарқни ўрганиш мақсади билан бошланган бўлса, охир оқибатда унинг сиёсий мақсадлари кейинчалик аниқ маълум бўлди. Мустамлакачиликка қарши ғоялар ва ҳаракатлар бошланди. Европада бу «Социализм учун кураш» шиори билан бошланган бўлса, Шарқда Европанинг таъсир доирасидан чиқиш, мустақиллик ғоялари билан боғлиқ ҳолда намоён бўлди.

ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида Ўрта Осиёдаги маърифий-сиёсий таълимотлар. Бу даврнинг кўзга кўринган шахслари:

Огаҳий (1809–1874).  Унинг сиёсий қарашлари таржима ва асарларида баён этилди. 19 асарни форс тилидан ўзбекчага таржима қилган. «Юсуф ва Зулайҳо», «Шоҳу гадо» достонларини ўгирган. 1999 йил декабрида Урганч шаҳрида Огаҳийнинг 190 йиллиги кенг нишонланди. Огаҳийнинг сиёсий қарашларида 2 тенденция мавжуд:

  • Давлатни бошқариш масаласида маърифатпарварлик, инсонпарварлик, демократик қарашлар илгари сурилади.
  • Масалани бир томонлама ҳал қилиб, топиш қийин бўлган идеал маърифатпарвар шахс роли баҳоланади.

Умуман, бу даврда Муқимий (1850–1908), Завқий (1853–1921), Анбар Отин (1870–1914), Аваз Ўтар ўғли (1884–1919) кабилар ҳам маърифатпарварлик ғояларини кенг тарғиб қилиб, сиёсий тузумни ислоҳ қилиш тарафдорлари эди.

ХIХ аср охири ва ХХ аср бошларида жадидчилик ғоялари. Бу даврда Туркистон ўлкасида «жадидчилик» ҳаракати пайдо бўлди. Бу ҳаракатнинг халқимиз миллий, ижтимоий ва маданий тарихида ўзига хос ўрни бор. Жадидчилик аслида маърифатпарварлик ҳаракатининг кўриниши бўлиб, унинг намоёндалари мамлакатни қолоқликдан чиқариш ва миллий тараққиётга эришишнинг маърифий йўлини кўрсатдилар.

Чор Россиясининг чекка ва мустамлака ўлкаси бўлган Туркистонда мактаб-маорифнинг янгиланиши, янги адабиётнинг вужудга келиши, миллий театр, матбуотнинг туғилиши ва йўлга қўйилиши ҳам жадидчилик ҳаракатининг самараларидир.

Жадидларнинг ижтимоий-сиёсий қарашларида бир хиллик бўлмаган: идора усулида конституцион монархия ва республикачилик қарашларида  хилма-хиллик бўлган, баъзи масалаларда жиддий фарқ борлигини инкор қилмаган ҳолда, жадидизм муайян қарашлар тизими сифатида шу давр эҳтиёжларини ифодалар эди.

Жадидчилик ижтимоий-сиёсий қарашларида чор Россиясининг Туркистондаги мустамлакачилик режимига қаратилган ғоялар билан бирга иккиланишлар, мўътадиллик ғоялари уйғунлашган эди. Бунда матбуотнинг роли ўсди. Жадидчиларнинг газета ва журналлари ўлкада кенг тарқалиб мусулмон аҳолисининг сиёсий онги ўсишига таъсир эта бошлади.

1906 йилдан бошлаб Туркистон жадидлари ўзларининг «Тараққий», «Хуршид» номли газеталарини нашр қила бошлади. Унда мўътадиллик, иккиланишлар, журъатсизлик сезилиб турса-да, чоризм сиёсатини кескин қораловчи мақолалар ҳам босилиб турди.

Жадидчилик оқими ташкилий жиҳатдан ўз низом ва дастурига эга эмас эди. Сабаби у ташкилий жиҳатдан сиёсий ҳаракат даражасига кўтарилмаганди.

Жадидчиликнинг кўзга кўринган намояндалари: 1. Исмоилбек Гаспринский (1851–1914) – юқори аслзодалар оиласидан. қримда мусулмон диний мактабида таълим олган, асли ўзи қримнинг Боқчасаройидан эди. Туркистон жадидлари ўз сиёсий дастурини ана шу қрим-татар сиёсий арбобидан олди. У Москвада кадетлар корпусида ҳарбий таълим олган. Туркия ва Францияда 2 йил яшаган. қрим ярим оролида яшаган аҳолининг 25 фоизини ташкил қилган қрим-татарлари орасида турк тилини сақлаб қолишни ёқлаган. 20 йил «Таржимон» журналини нашр этди. И.Гаспрали 1893 йили Бухоро амири Абдулаҳадга янги усул мактаблари тузишни таклиф қилиб, рад жавоби олди. У Туркистонга жадидчилик оқимини биринчи бўлиб ёйди. 1910 йили Туркистоннинг турли жойларида 50 га яқин шундай мактаблар ташкил этди. Тошкентда 20, қўқонда 16 та шундай марказий жадид мактаблари очилди. И.Гаспрали ҳар бир миллатнинг маориф-маданиятини миллий заминда олиб бориб, миллий тил учун кураш ташкил қилган эди. У туркий халқлар учун ягона тил, имло масаласини ҳимоя қилиб чиқди. И.Гаспрали «Юз йилдан сўнг. 2000 сана» романини ёзди. У синфий кураш назариясига қарши эди. «Маданияти йўқ миллатнинг саноати бўла олмас. Модомики, ул йўқ, ҳали синфий низоларга ҳам эрта. Бизнинг бугунги вазифамиз ҳали маданий ўсувдан, шунга йўл ҳозирловдангина иборат». У ўз романида қонсиз кечадиган инқилоб ҳақида ёзди. Энг яхши орзу ҳам, агар у зўрлик ва куч билан амалга ошадиган бўлса, зулмдир, ҳар хил кўрсатмалар, буйруқ, зўровонликлар бўлса, бундай «мамлакат ва жамият муқаррар равишда казарма вазиятига келиб қолади» деган эди.

Маҳмудхўжа Беҳбудий (1879–1919) – Самарқанд шаҳрида руҳоний оиласида дунёга келди. У ҳаж қилиб Макка ва Мадинага борди, Миср ва Туркия шаҳарларида бўлди. Петербург, Москва, қозон, Уфа ва Оренбург каби Россия шаҳарларида бўлди. Беҳбудий жадид оқимга қўшилиб, Туркистоннинг Россиядан ажралиб чиқишини ва унинг мустақил давлат сифатида ички ва ташқи сиёсат олиб бориши лозимлигини ҳимоя қилди. Жадидлар 1917 йил февралp инқилобидан сўнг ўз сиёсий ташкилотларини тузишга киришди. 1917 йил мартида «Шўрои Исломия» ташкилотига асос солди. Мусулмонларни бу ташкилот атрофига бирлаштиришга чақирди. Беҳбудий озодликка эришишда маърифатнинг ролига юқори баҳо берди. У «Маориф бўлимида турган мусулмонларнинг бошини силангиз. Мафкурага ёрдам этингиз. Туркистон болаларини илмсиз қўйманг, озодлик йўлини кўрсатинг» деган эди.

Мунавварқори Абдурашидов (1878–1931) – Туркистонда жадидизм ҳаракати раҳбарларидан бири, педагог, зиёли оиласида туғилган. Тошкентда Юнусхон мадрасасида таълим олган. 1903 йили жадид мактаблари очиб, ўзи унда дарс берган. Шу мактаблар учун қўлланма, дарслик ёзган. У маҳаллий бойлар кайфиятини ифода қилган. У эски мактабларни ислоҳ қилиб, унда дунёвий илмлар ўқитилиши тарафдори эди. У халқни маърифатга чақирди. «Шўрои Исломия» ташкилоти тузувчиларидан бири эди. Бу ташкилотга маҳаллий бойлар, руҳонийлар кирган. Ташкилотнинг талаби Туркистонда буржуа Россияси таркибида миллий-диний автономия тузиш, маданият ва маориф соҳасида капитализм ривожи учун зарур бўлган баъзи ислоҳотлар ўтказишдан иборат эди. У 1931 йил 26 апрелда собиқ шўро тузуми тарафдорлари томонидан қатл этилди.

Фитрат (1886–1938) – ўзбек ёзувчиси ва олими. У дин ва эски дунё сарқитларига қарши курашган. Самарқанд Педакадемиясида ишлаган. «қиёмат» пpессаси, «Заҳронинг имони» (1920), «қийшиқ эшон» (1930), «Рўзилар» каби драматик асарлари билан феодал тузимига ва динга қарши чиқди. 1938 йил 4 октябрда Тошкентда шўро тузуми тарафидан отиб ўлдирилган.

1.2. Давлатнинг ёшларга доир сиёсатида  буюк келажак қуриш концепцияси.

Ҳозирги вақтда давлатнинг умумий эътироф этилган асосий белгиларини кўрсатиш мумкин:

Биринчидан, давлат ўз чегаралари доирасида фуқаролик белгиси бўйича бирлашган бутун жамиятнинг, бутун аҳолининг ягона вакили сифатида  майдонга чиқади.

Иккинчидан, давлат-суверен ҳокимиятнинг ягона соҳибидир.

Учинчидан, давлат –юридик кучга эга бўлган ва ҳуқуқ нормаларини акс эттирган қонунлар ва уларга асосланиб чиқариладиган ҳужжатларни қабул қилади.

Тўртинчидан, давлат – ўз вазифалари ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган давлат органлари ҳамда тегишли моддий воситалар тизимидан иборат мураккаб механизмдир.

Бешинчидан, давлат – қонунийлик ва ҳуқуқ-тарғибот посбони бўлишга махсус даъват этилган ҳуқуқни муҳофаза қилишга эга бўлган ягона ташкилот.

Олтинчидан, фақат давлатгина ўз мудофааси, суверенитети ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигини таъминловчи қуролли кучлар ҳамда хавфсизлик органларига эга бўла олади.

Шу билан бир қаторда мамлакат истиқболини белгиловчи ёшлар масаласи узвийлик, мунтазамлик, давомийлик, изчилликни талаб этадиган сиёсий категориядир. Яъни давлатчилик ривожидаги ҳар бир босқичда мазкур масала устувор аҳамиятга молик вазифалардан бўлиб қолаверади. Чунки ёшлар давлат ва халқ истиқболининг асосий куч ва қуввати унинг тамал тошидир”.

1991 йил 20 ноябрда Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасида ёшлар давлат сиёсати асослари тўғрисида”ги қонун бугунги кунда ёшлар манфаатларини ҳимоя қилувчи бош давлат ҳужжати ҳисобланади.

Қонунда ёшлар бўйича давлат сиёсатининг мақсадлари ва тамойиллари, ёшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазаси масалалари, таълим олиш ҳуқуқи иқтидорли ёшларга нисбатан давлат кўмагини амалга ошириш каби жамият ривожланиши учун зарур ва долзарб масалалар қамраб олинган.

Айтиш мумкинки, мустақиллик йилларида Ўзбекистон қонунчилиги ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишда қуйидаги йўналишларда ривожланмоқда.

– давлатчилик асосларини яратиш жараёнида маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда, хусусий тажриба ва амалиётдан, миллий-тарихий қадриятлар тизимидан фойдаланиш;

– Собиқ Иттифоқ ва МОҲ мамлакатлари тажрибасининг илғор тамойилларини  бузмай сақлаб қолиш;

– Бутун жаҳон тажрибасида, хусусан, БМТ томонидан ишлаб чиқилган инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги мавжуд ғоя меъёрлариа таяниш.

“Ўзбекистон ёшларининг ижодий интеллектуал, ижтимоий, сиёсий захира ва салоҳияти жуда катта кучга эга. Бугунги кундаги бош вазифа эса – мазкур захираларни ривожланиш ва демократия учун сафарбар этишдан иборатдир. Дарҳақиқат, истиқлол йилларида ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий мақсадлари ёшларнинг конституцион ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама муҳофаза қилиш ҳамда таъминлашга, ёшларни шахс сифатида шакллантиришга, уларнинг ўз ўрнини топишлари учун шароитлар яратиб беришга ёшлардаги истеъдод ва ташаббускорликни рағбатлантиришга, ёшлар ташкилотларини қўллаб-қувватлашга қаратилмоқда.

Ёшларнинг таълим, зиёлилик даражалари, интеллектуал салоҳияти, одоб-ахлоқи, зукколиги, ҳаракатчанлиги ва шижоати, ўзгаришларга тайёрлиги жамиятнинг умумий тараққиёт даражасини белгилайди. Шундай экан, ёшлар ва жамият тараққиёти ўзаро боғланган ва узвийлик касб этган ижтимоий-сиёсий воқелик бўлиб, ёшлар онгида ҳукм сурган кайфият ва орзулар бевосита жамиятнинг келажакдаги ривожланиш омилларини намоён этади”.

Фуқаролик жамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси, ўзининг ҳақ ва ҳуқуқларини қонунлар ижросининг кафолати бўлган давлат орқалигина таъминлай олади. “Давлат ёшлар олдида уларнинг фуқаролик ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича жавобгар ҳисобланади. Ёшлар эса, ўз навбатида, кафолатланган қонунлар ижроси ва жамиятдаги 3% фаолияти бўйича миллий тараққиёт ва тарихий такомил олдида жавоб беради”.

Ўзбекистон Республикасидаги ёшлар сиёсатига асосланган саъй-ҳаракатлар тизими давлат ва оила устуворлиги, давлат ва шахс, давлат ва фуқаролик жамияти, давлат ва миллий хавфсизлик, давлат ва мафкура. Давлат ва таълим-тарбия, давлат ва аҳоли саломатлиги, давлат ва хотин-қизлар, давлат ва ёшлар каби ўзаро алоқадор ижтимоий-сиёсий воқеаларнинг изчил, ҳамнафас ва бир-бирини тўлдирувчи сиёсий категоряилардан иборатдир. Шу билан бирга, давлат ўз сиёсатини амалга оширар экан, табиий равишда, ёшлар қатламини унинг таянчи ва истиқболини белгилаб берувчи асос сифатида қабул қилади. зеро, ёшлар давлатнинг энг муҳим ижтимоий-инсоний қадриятлардан ҳисобланади.

“Миллий давлатчиликнинг тикланиш жараёнлари ҳамда тараққиётнинг “ўзбек модели” жорий этилаётган “кучли давлатдан кучли жамиятга ўтиш” тамойили амал қилаётган даврда ушбу мақсадларни ўзининг ҳаёт мазмунига айлантирган янги авлодга бўлган талаб этади. Нега деганда, ўз истиқлоли ва озодлигининг қадрини билмайдиган, уни ҳимоя қилишга кучи етмайдиган, мустақилликка қарши мавужд турли таҳдидлар моҳиятини тушунмайдиган миллий ўзликни англаш ва тараққиётни таъминлаб бера олмайдиган авлод ҳеч қачон яшай олмайди, кимгадир итоат қилишга,  бўйин эгишга мажбур бўлади”.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, республика Президенти биргина 1992-1993 йилларда ёшлар ижтимоий кафолатини таъминлаш ва улар истеъдодини камол топтириш мақсадида 14 та Фармон қабул қилди.  Уларда ўқувчи-ёшлар ва талабаларнинг моддий ахволини яхшилашдан тортиб, ёшлар истеъдодини камол топтириш мақсадида ҳам моддий ҳам маънавий рағбатлантиришгача бўлган тадбирлар кўзда тутилади. Масалан,  Президентнинг 1993 йил 5 февралда қабул қилинган “Ўзбекистонда ўқувчи ёшларни рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги Фармонида “ўқувчиларнинг истеъдодларини намоён қилиш ва ижтимоий қобилиятларини  ривожлантиришга, уларда мустақил Ўзбекистон фуқаросининг юксак маънавий фазилатларини шакллантиришда муҳим аҳамият бериб, охирги йил ўқиётган талабалар ва аспирантлар – бутун ўқиш давридаги аълочилар ҳамда тадқиқиотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётганлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари таъсис этилсин”, – дейилади.

Бугунги кунда кўплаб талаба ва аспирантлар ана шундай мукофотга сазовор бўлмоқдалар. Ёшлар ижтимоий  кафолатига доир жойларда маълум тажрибалар қўлланади. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси Олий кенгаши 1993 йил январь ойида тўпланди. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши 1993 йил январь ойида Ёшлар сиёсати бўйича Қонун қабул қилди. Вилоят ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 1992 йил 4 декабрдаги 568-сонли Қарори асосида вилоятларда ва туманларда ёшлар ишлари бўйича  ҳокимлар раислигида кенгашлар тузилди. Ҳокимликлар томонидан давлатнинг ёшлар сиёсатини рўёбга чиқаришда бир қатор ишларни амалга оширдилар. Масалан, Тошкент вилоятида ёшлар сиёсатига оид Дастур қабул қилинди. Ёш ижодкорларнинг уй-жой шароитини яхшилаш учун ҳокимлик 82 хонали уйни ёш ижодкорларга фойдаланишга топширди.

Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм, Қашқадарё, Наманган, Бухоро вилоятларида ҳам ёш ижодкорларга уй-жой берилди. Темур олиб борган сиёсат жамиятнинг ҳамма соҳаларида бўлгани каби жисмоний тарбиянинг моҳиятини юқори босқичга кўтарган. Темурийлар даврида ҳарбийларни жисмоний тарбиялашга алоҳида эътибор берилган. Кураш, камондан отиш, от спорти шйинлари бўйича кўпгина мусобақалар ўтказилган.

Лекин Ўзбекистонда мустамлакачилик даврида жисмоний тарбия катта йўқотишларга учради. Куч, тезкорлик, чиниқиш билан бирга маънавиятни етукликка, ахлоқ ва одобни камолга етказишга эътибор сусайди. Бу маҳаллий аҳолининг жисмоний тарбиядан узоқлашишга олиб келди.

“Ўзбекистонда давлат мустақиллиги қўлга киритилгач, кўп ўтмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида 1992 йил 14 январда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамаси эса Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни янада ривожлантириш, унинг моддий базасини мустаҳкамлаш, футболчиларнинг янги  авлодни тайёрлаш ва тарбиялаш, Ватанимиз футболининг халқаро нуфузини ошириш мақсадида 1993 йили 18 мартда “Ўзбекистон Республикаси футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида, 1996 йил 17 январда “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” махсус қарор қабул қилди.

Мамлакатда “Соғлом авлод” Давлат дастури ишлаб чиқилди ва кенг кўламда амалг оширила бошланди. Ушбу дастурга мувофиқ жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги миллий маънавиятни тиклашга катта эътибор берилди. Миллий ўйин ва спорт турлари бўйича ҳар йили мусобақалар ўтказиш одат тусига кирди.

Мустақиллик шарофати билан миллий спорт турларининг қайта тикланишига ва уларнинг спорт тури сифатида халқаро миқёсда эътироф этилишига кенг имкониятлар яратилди. 1992 йилдаёқ Термиз ва Шаҳрисабз шаҳарларида миллий кураш бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. Кейинчалик Миллий курашнинг унутилаётган назарий жиҳатлари қайта тикланиб, унинг асосий қоидалари мукаммал ишлаб чиқилди ва халқаро экспертлар томонидан тан олинди. Шундай қилиб, миллий курашимиз халқаро спорт турларидан бирига айланди.  1999 йил 1-2 май кунлари Тошкентда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан келган спортчилари иштирокида биринчи жаҳон чемпионати ўтказилди. Ўзбекистон курашчилари ушбу чемпионатнинг 3 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза, ҳаммаси бўлиб, 10 та  медалини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. Айниқса, 73 кг.гача бўлган вазнда Камол Муродовнинг ва мутлақ вазн тоифасида Тоштемир Муҳаммадиевнинг кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионлари бўлганликларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир”.  Юртбошимизнинг махсус фармони билан халқаро “Кураш” Ассоциацияси тузилганлиги, ислом Каримовнинг ушбу Ассоциациянинг фахрий президенти эътиб сайланганлиги миллий спорт турларига соҳлом авлодни тарбияловчи асосий омилларидан алоҳида эътибор берилаётганлигининг ёрқин намунасидир.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг кун тартибида жаҳон андозаларига мос келадиган давлат қуриш, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш, уларни қонун билан мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий тизимни вужудга келтириш вазифаси турар эди. Чунки собиқ социалистик тузумга хос ижтимоий муносабатлар ва жараёнлар эндиликда республикада барпо қилинажак янги жамият манфаатларига мос келмас эди. Мулкчилик, мулкка эгалик қилиш ва уни бошқариш, ишлаб чиқариш омиллари, бозор механизми, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини нормал изга солиш ана шундай жиддий янгиланишларни тақозо этар эди.

Шуни ҳам айтиш керакки, жаҳонда ҳамма мамлакатбоп ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг тамойиллари, барча учун тавсия этиш лозим бўлган тайёр андозалари ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Шу билан бирга ривожланишнинг маданий, маърифий, тарихий жиҳатдан асрлар мобайнида шаклланган анъаналари мавжуд бўлган Ўзбекистондай қадимий маконда ўзига хос йўл танлаш учун анча-мунча изланиш лозим эди. Бироқ, вақтни бой бермай, тезкорлик билан иш тутиш лозим эди. Шунинг учун ҳам «Мустақил Ўзбекистон туғилган куниёқ оёққа туришга, ўзи юришга мажбур эди».

Яна шуни таъкидлаш даркорки, Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритган пайтда мамлакат ичкарисида бўлгани каби унинг ташқарисида ҳам унга ишонмайдиган, шубҳа билан қарайдиганлар бор эди. Ҳатто собиқ марказдаги айрим «башорат»лар Ўзбекистонга нисбатан «Ўзларингни Мустақил бошқаришга, Мустақил давлат қуришга қодир эмассизлар», «Сизлар муте, қарам халқсизлар», «Сизлар учун биз фикрлаймиз, назария яратамиз, сизлар эса бажарасизлар, холос» деб шовинистларча ғаразгўйлик қилса, мамлакат ичкарисидаги айрим тоифалар ўртасида «Энди Ўзбекистон қандай йўлдан боради? Қандай жамият қуради? Марказсиз яшай оладими? Республикада ижтимоий-сиёсий барқарорлик таъминланадими?» – қабилидаги саволлар пайдо бўлган эди. Унга ҳар ким ўзича жавоб қидирар эди.

Табиийки, ана шундай зиддиятли ва мураккаб бир пайтда Ўзбекистон учун ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўлини танлаш, янги жамият барпо қилиш учун ўз андозасини ишлаб чиқиш ғоят долзарб ва аҳамиятли эди. Ўз навбатида бундай вазифани уддалаш Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазият, одамлар ўртасида таркиб топган муносабатлар, уларнинг дунёқараши, жумладан, диний эътиқоди, руҳияти ва хулқ-атвор нормалари шуни тақозо этарди. Айни чоғда, Ўзбекистоннинг ўз ижтимоий-иқтисодий ривожланиш андозасини ишлаб чиқишда ривожланган мамлакатларнинг кўп асрлик тажрибасини ўрганиш, уларнинг фойдали томонларини ўзлаштириш билан бирга Ўзбекистон халқининг турмуш тарзи ва анъаналарига ҳам таяниш лозим эди.

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки куниданоқ, «жаҳон ва ўзимизнинг амалиётимиздан олинган барча унумли тажрибани рад этмаган ҳолда ўз ижтимоий-иқтисодий ва сиёсийҳуқуқий тараққиёт йўлини танлаб олишга киришди».

Албатта, мамлакат ҳаёт-мамот босқичида турган бир пайтда унинг янги жамиятга ўтиши билан боғлиқ вазифаларни бажариш давлат раҳбаридан янги шароитга мос бошқарув тизимини ишлаб чиқишни, жамиятнинг иқтисодий асосини вужудга келтиришни тақозо қилади. Аҳолининг барча тоифаларини ягона мақсад атрофида бирлаштирувчи ғоялар тизимини яратишни талаб этарди. Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўли ана шу тарзда шаклланди. Мамлакат мустақиллигининг ташаббускори ва раҳнамоси сифатида Президент худди ана шундай пайтда ўзининг қатъий, илмий жиҳатдан асосли, ҳаётий жиҳатдан яшовчан хулосаларини ўртага ташлади.

Ҳали собиқ иттифоқ мавжуд бўлган даврда И.А.Каримов республика раҳбарлигига келган вақтдан бошлаб республиканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида жиддий равишда янгиланишни, туб ўзгаришларни бошлаб юборган эди.

1990-йил март ойидаёқ собиқ иттифоқ республикалари ичида биринчилардан бўлиб, Ўзбекистонда Президентлик бошқарувининг ташкил этилиши, ғоявий қарашлари, сиёсати янгиланаётган жамиятга мос бўлмаётган Ўзбекистон Компартиясини Халқ демократик партиясига айлантирилиши, ҳокимиятнинг аста-секин ва изчиллик билан партия идораларидан Президент, ҳукумат, маҳаллий идоралар қўлига ўтиши, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиб, миллий қадриятларнинг тиклана бошлагани Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли шаклланаётганини кўрсатар эди.

Ўзбекистон мустақил бўлгач, И.Каримовнинг республика раҳбари сифатида халқ олдидаги масъулияти яна ҳам ошди. У энди марказга боғлиқ бўлмаган ҳолда, бутун муаммоларни ўзи ҳал қилишга, ҳар қандай зиддиятларга юзма-юз туриб, фаолият кўрсатишга мажбур эди. Ана шундай қарама-қаршиликлар қуршовида унинг катта сиёсатчи сифатидаги раҳбарлик маҳорати кун сайин шаклланиб, янги мазмун касб эта борди.

Ислом Абдуғаниевич Каримов умумхалқ овоз бериш йўли билан мамлакат Президенти этиб сайланганиданоқ ўзининг бутун амалий фаолиятида халқ ва ватан манфаатини назарда тутиб фаолият кўрсатди. У Олий Кенгашнинг 1992-йил 4-январда бўлиб ўтган навбатдан ташқари IX сессиясида шундай деган эди: «Менга қандай юксак масъулият юкланганини ҳис қилган ҳолда халқнинг муносиб турмуш кечириши учун қандай йўллар танлаганимиз ҳақида баъзи фикрлар билан ўртоқлашмоқчиман.

Халқ иқтисодиётни барқарорлаштириш учун қатъий ҳаракатлар қилишни кутяпти. Ўтмиш қолдиқлари халқ елкасига оғир юк бўлиб қолган. Энг муҳим вазифалардан бири халқнинг бахтли ҳаётини таъминлашдир. Президент шиддат билан кириб келаётган бозор зарбаларига бардош берувчи, ёрдамга муҳтож кишиларни ўз ҳомийлигига олиши керак.

Булар– кўп болали, кам таъминланган оилалар, ногиронлар…

Бундан кейин ҳам биз учун шу тамойил қатъий бўлиб қолаверади».

Президент Олий Кенгашнинг мазкур сессиясида Дастур аҳамиятига молик бўлган давлат сиёсатининг стратегиясини аниқ-равшан кўрсатиб берди. Миллатлараро муносабатларни барқарорлаштириш, фуқароларга эркинлик бериш, жамиятда маънавий янгиланиш учун барча шароитлар яратиш лозимлигини, ёш авлод тарбиясига катта эътибор бериш кераклигини, ҳуқуқий давлатда қонун устувор бўлишини алоҳида таъкидлади.

Табиийки, ушбу қоидалар Ўзбекистон истиқлоли ва тараққиётининг асосий йўлларини белгилаб бериш учун асос бўлиб хизмат қилди. Масалага ана шундай ёндашиш – мустақилликнинг илк кунлариданоқ аниқ тартиб-интизомга риоя қилиш, қонун устуворлигига интилиш мамлакатда энг мураккаб пайтларда барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлди.

Давлат Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини ишлаб чиқар экан, ўтмишдан, собиқ совет тузумидан мерос бўлиб қолган тажрибадан сабоқ чиқарди. Айни чоғда 90-йиллар бошларида, яъни мустақил тараққиётнинг дастлабки йилида амалга оширилган ижтимои-йиқтисодий ислоҳотларни чуқур таҳлил қилди. Шу асосда сохта инқилобий сакрашларсиз, фожиали оқибатларсиз ва ижтимоий ларзаларсиз, эволюцион йўл билан динамик тараққиёт йўлига ўтиш – танлаб олинган йўлнинг асосий мазмун ва моҳиятидир, – деган хулосага келди.

Маълумки, ўзбек халқи азалдан жамоа бўлиб, уюшиб яшашга одатланган, тўйда ҳам, азада ҳам ёнма-ён туриб, оддий кунларда бир-бирига кўмаклашган. Катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик кўрсатиш, миллатидан қатъи назар одамларга хайрихоҳлик, ўзгаларга ёрдам туйғуси ўзбек халқига тарихан хосдир.

Шунинг учун ҳам И.Каримов 1992-йил 2-июлда Ўзбекистон Олий Кенгашининг Х сессиясида «Истиқлол йўллари ва муаммолари» мавзуида нутқ сўзлар экан, «Биз ижтимоий тараққиёт ва янгиланиш борасида ўз йўлимиз бор, деб эълон қилдик. Бозор иқтисодиётига ўтар эканмиз, миллий-тарихий турмуш тарзимизни, халқимиз урф-одатларини, анъаналаримизни, кишиларнинг фикрлаш тарзини ҳисобга оламиз», – деди ва туб ислоҳотларни амалга ошириш борасида дастлабки тамойилини белгилаб берди.

Иккинчидан, республикадаги ўзига хос маънавий-руҳий вазиятдан келиб чиқиб иш тутилди. Чунки Ўзбекистон аҳолиси ва меҳнат ресурслари йилдан-йилга ўсиб борувчи минтақа ҳисобланади. Ушбу омилнинг аҳамиятига эътибор берар экан, Президент шундай деди: «Халқимизнинг 60 ва ҳатто, ундан кўпроқ фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қилади ва уларнинг асосий қисми деҳқончилик соҳасида ишлайди. Ўзбек зоти борки, ўтирган жойини совитгиси келмайди. Бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришга хуши йўқ. Меҳнат ресурслари ва ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришда худди шу вазиятни ҳам эътиборда тутиш керак.

Хулоса шуки, қишлоқ жойда ва раён марказларида мавжуд бўлган ортиқча ишчи кучини шаҳарга олиб келиш шарт эмас, балки янги, ихчам, замонавий корхоналарни қишлоқ жойларига, раён марказларига олиб бориб қуришимиз зарур. Содда қилиб айтганда, одамларни ишхонага эмас, ишхонани одамларга яқинлаштириш лозим».

Учинчидан, Ўзбекистон тараққиёт йўлини ишлаб чиқишда республиканинг қулай жуғрофий-сиёсий имконияти ҳисобга олинди.

Дарҳақиқат, тарихан Ўзбекистоннинг ҳозирги ҳудуди жуда кўҳна савдо йўли – Буюк ипак йўли туташган, мағриб-у машриқни бирбирига боғлаб турган, турли қарашлардаги халқларни яқинлаштирган, жўшқин ташқи алоқалар ва турли маданиятларнинг бир-бирини ўзаро бойитиш жараёни кечган ҳудуддир. Ана шу бой, тарих синовларидан ўтган тажрибаларни давом эттириш, ундан самарали фойдаланиш йўли тутилди. Демакки, минтақалараро алоқалар, дунёвий интеграцияни йўлга қўйишга киришилди.

Тўртинчидан, Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтишида ижтимоий онг, ижтимоий психология масаласини ҳисобга олиш лозимлиги ҳам кўрсатиб берилди.

Чунки, шўролар даврида кишилар онгида ижтимоий тенглик тушунчаси, яъни яхши ишласам ҳам, ёмон ишласам ҳам давлат бари бир боқади, деган фикр шаклланиб, боқимандалик кайфиятига тушиб қолган, мулкка эгалик туйғусидан узоқлашган эди. Бу, албатта, кишиларнинг меҳнатга интилишини сўндирар, иш натижаси учун масъулиятига салбий таъсир кўрсатар эди. Уларда боқимандалик, текинхўрлик иллатларини чуқурлаштирар эди. Шунинг учун, бозор муносабатларига ўтишда одамлардаги мана шу кайфиятни эътиборга олиш керак, деб ҳисобланди. Ислоҳотлар даврида хусусийлаштириш

жараёнининг чуқурлашиши, мамлакатда мулкдорлар синфини шакллантириш сари дадил қадамлар қўйилиши мана шу омилдан келиб чиққан хулосадир.

Бешинчидан, ҳукумат мустақил Ўзбекистон сиёсатини белгилашда ислом динига муносабатни тубдан ўзгартириш лозимлигини қайта-қайта уқтирди. Чунки дин турмуш тарзимизга ўчмас муҳрини босган. Динга нисбатан ижобий муносабат ташқи сиёсатимизда, айниқса, мусулмон давлатлари билан ўзаро алоқаларимизни кенгайтиришда катта аҳамиятга эга, – деб кўрсатади.

Олтинчидан, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва сиёсий мустақиллигини ҳимоя қилиш ва таъминлаш имконини берадиган бой моддий-маънавий ҳамда ишлаб чиқариш потенсиалига ва кадрлар қудратига эга мамлакат эканлигидир. Энди ҳамма гап ана шу имкониятлардан унумли фойдаланишда эди.

Ушбу хулосалар И.А.Каримов томонидан мунтазам тўлдирилиб, қадам-бақадам янги қоида ва йўл-йўриқлар билан бойитиб борилди. Хусусан, 1992-йил август ойи охирида Ўзбекистон Мустақиллигининг бир йиллиги тантаналари арафасида Президентнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» номли Ўзбекистон мустақиллигининг назарий асослари чуқур таҳлил этилган асари нашрдан чиқди. Ушбу рисола кенг жамоатчилик томонидан маънавий ҳаётдаги янгилик ва муҳим қўлланма сифатида кутиб олинди. Унда Ўзбекистон истиқлолининг ҳам назарий, ҳам амалий муаммолари илмий жиҳатдан ўрганилиб, жамият сиёсий ривожининг, иқтисодий тараққиётининг, маънавий покланишининг асосий йўл-йўриқлари янгича мушоҳада ва ёндашув билан кўрсатиб берилди.

Шунинг учун ҳам, республика ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари пировард натижада чинакам мустақил Ўзбекистонда янги, адолатли жамият барпо этишга қаратилди. «Республикада собитқадамлик билан халқчил, адолатли жамиятни бунёд этиш – бош вазифадир, – деб уқтиради Президент. Бу борадаги фикрини давом эттириб у «Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. Бу – мустақил, демократик, ҳуқуқий давлатдир. Бу – инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъи назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб берадиган давлатдир. Халқ давлат ҳокимиятининг манбайидир», – деган қоидани илгари сурди. Бу Мустақилликнинг бир йиллиги арафасидаёқ қатъий қилиб ўртага ташланган давлат сиёсати эди. Шунингдек, янгиланган жамият ҳар бир аъзосининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий турмуш тарзини кафолатловчи йўлларни ҳам кўрсатиб берди. Жумладан,

сиёсий соҳада бу:

– халқ, ҳам бевосита, ҳам ўз вакиллари орқали давлат ҳокимиятини амалга оширишда тўлиқ иштирок этиши лозимлигини;

– ҳокимият бўлинишининг жаҳон тан олган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш тамойилини жорий этиш асосида демократияни чуқурлаштириш ҳамда миллий давлатчиликни барпо қилишни;

– жамиятнинг сиёсий тизимини, давлат идораларининг тузилмасини тубдан янгилашни;

– барча фуқароларнинг қонун олдидаги ҳуқуқий тенглигини ва қонуннинг устунлигини таъминлашни;

– бир мафкуранинг, бир дунёқарашнинг якка ҳокимлигидан воз кечиш, сиёсий ташкилотлар, мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллигини тан олишни;

– демократиянинг қонуний таркиби сифатида кўппартиявийликни шакллантиришни;

– Ўзбекистонда туғилиб, унинг заминида яшаётган, меҳнат қилаётган ҳар бир киши, миллий мансублиги ва эътиқодидан қатъи назар республиканинг тенг ҳуқуқли фуқароси бўлишга эришишни билдиради.

Иқтисодий соҳада эса бу:

– миллий бойликнинг кўпайишини таъминлайдиган барқарор, ривожланиб борувчи иқтисодиётни барпо этишни;

– ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантиришни;

– мулк эгалари ҳуқуқларининг давлат йўли билан ҳимоя қилишини таъминлаш ва барча мулкчилик шаклларининг ҳуқуқий тенглигини қарор топтиришни;

– иқтисодиётни ўта марказлаштирмасдан корхоналар ва ташкилотларнинг Мустақиллигини кенгайтиришни, давлатнинг хўжалик фаолиятига бевосита аралашувидан воз кечишни;

ижтимоий ва маънавий соҳада бу:

– инсонпарварлик ғояларига содиқликни, инсон, унинг ҳаёти ва шахсий дахлсизлиги, эркинлиги, қадр-қиммати, яшаш жойини танлаш ҳуқуқи сақланиб қолишини;

– маънавиятни қайта тиклашни;

– ўзбек тилини ривожлантиришни;

– ҳурфикрлилик, виждон ва дин эркинлигини қарор топтиришни;

– ижтимоий адолат қоидаларини рўёбга чиқариш, аҳолининг энг ночор қатламлари – кексалар, ногиронлар, етим-есирлар, кўп болали оилалар, ўқувчи-ёшларнинг давлат томонидан иқтисодий муҳофазага бўлган кафолатли ҳуқуқларини таъминлашни;

– одамларнинг истеъдод қобилиятларини намоён этиш учун шарт-шароит яратиш, маънавий мулкни ҳимоя қилишни билдиради, деб таъкидланди «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли» номли китобда.

Президент И. Каримовнинг Ўзбекистонни ҳуқуқий демократик давлат сифатида қарор топтиришнинг юқоридагидек дастурий қоидалари, мамлакатнинг бозор муносабатларига ўтиши, ички ва ташқи сиёсатни шакллантириш тамойиллари, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий устуворликлари ва йўналишлари жаҳон тажрибасини янада ривожлантирди ва уларни янги қоидалар билан бойитди.

Президент янгиланаётган жамият мазмун-моҳиятини кўрсатиш билан бирга долзарб вазифа қилиб, энг аввало ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодига ўтиш масаласини қўйди. Фақат иқтисодий бақувват давлатгина кучли бўлади ва у ҳар қандай ислоҳотларга қодир бўлади, деган ғояни илгари сурди.

Шунинг учун ҳам И.А.Каримов «Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли» асарида (1993-йил.) «Ўзбекистон ўзи учун танлаб олган йўл ижтимоий соҳага йўналтирилган, республиканинг манфаатларига, шарт-шароитлари ва хусусиятларига энг кўп даражада мос келадиган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилгандир.

Айни мана шундай йўл Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлаши, миллий анъаналари ва маданиятининг қайта тикланиши, инсонни шахс сифатида маънавий ахлоқий камол топишини таъминлаши мумкин», – деб қатъий кўрсатиб берган эди.

И.А.Каримов мамлакатнинг дастлабки йиллардаги ривожланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилиб, Ўзбекистон давлат қурилиши ва иқтисодиётини ислоҳ қилиш дастурининг ўзаги сифатида қуйидаги бешта асосий қоидани ўртага ташлади:

Биринчидан, иқтисодий ислоҳотлар ҳеч қачон сиёсат ортида қолмаслиги керак, у бирор мафкурага бўйсундирилиши мумкин эмас. Бунинг маъноси шуки, иқтисодиёт сиёсатдан устун туриши керак. Ҳам ички, ҳам ташқи иқтисодий муносабатларни мафкурадан ҳоли қилиш керак.

Иккинчидан, ўтиш даврида давлат бош ислоҳотчи бўлиши лозим. У ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши, ўзгартишлар сиёсатини ишлаб чиқиши ва уни изчиллик билан ўтказиши шарт.

Учинчидан, қонун, қонунларга риоя этиш устувор бўлиши лозим. Бунинг маъноси шуки, демократик йўл билан қабул қилинган янги Конституция ва қонунларни ҳеч истисносиз ҳамма ҳурмат қилиши ва уларга оғишмай риоя этиши лозим.

Тўртинчидан, аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда

кучли ижтимоий сиёсат ўтказиш.

Бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш юзасидан олдиндан таъсирчан чоралар кўрилиши лозим. Бу бозор иқтисодиёти йўлидаги энг долзарб вазифа бўлиб келди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

Бешинчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш объектив иқтисодий қонунлар талабларини ҳисобга олган ҳолда, яқин ўтмишимиздаги «инқилобий сакраш»ларсиз, яъни эволюцион йўл билан пухта ўйлаб, босқичма-босқич амалга оширилиши керак.

Ана шу муҳим қоидалар Ўзбекистоннинг Мустақил ривожланиш ва тараққиёт йўлига асос қилиб олинди, янги жамиятга ўтиш даврининг негизини ташкил этди. Ўтган давр мобайнида бу қоидаларнинг амалга оширилиши республикада ижтимоий-сиёсий барқарорликни, энг муҳими, бозор муносабатларини жорий этиш йўлидан изчил ҳаракат қилишни таъминлади.

Ўзбекистон ҳукуматининг бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш ҳақидаги тамойили вақт ўтгани сайин ўзининг ҳаётий қийматини, сиёсий кучини кўрсатди. Бинобарин, булар етакчи тамойиллар сифатида тан олинди. Чунки улар иқтисодий ислоҳотларнинг бутун ички мантиқини, ривожланиш йўлини ва характерини белгилаб берди.

Дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши бир томондан, аввалдан мерос бўлиб қолган барча ижобий тажрибаларни чуқур ўзлаштириш имконини берди, иккинчи томондан эса ислоҳ қилишнинг асосий босқичларини аниқ ажратиб берди. Бу босқичларнинг ҳар бири учун конкрет мақсадларни, уларга эришиш воситаларини белгилаб олишга шароит яратди. Аниқроғи, бу тамойил «янги уй қурмай туриб, эскисини бузмаслик» ҳақидаги халқнинг доно фикрига асосланганини кўрсатади.

Хусусан, жаҳон жамоатчилиги томонидан атрофлича ўрганилаётган «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» китобида иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилишга доир бешта тамойил аҳамиятига яна бир бор тўхталади. Хусусан, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтишнинг Ўзбекистон учун нақадар афзалликларига алоҳида урғу беради. Жумладан, «бир босқични тамомлагандан кейингина, зарур шарт-шароитларни яратиб, янги босқичга ўтиш мумкин, – дейди И.А.Каримов. Ҳар бир босқичда тафаккуримизни ўстириб, эришилган реал натижалар билан одамларни янги тузумнинг афзаллигига ишонтирибгина ислоҳотларни охиригача амалга ошира оламиз. Иқтисодий структураси ривожланган, самарали ижтимоий муносабатларга эга бўлган жамиятни қура оламиз.

Ҳозир биз керакли ёндашувларни, зарур иш маромини топдик, муайян фойдали тажриба орттирдик.

Дастлабки якунларни чиқариш, навбатдаги босқичнинг вазифалари ва устувор йўналишларини белгилаш зарур». Шунинг учун И.А.Каримов ушбу китобнинг иккинчи қисмида мамлакатни иқтисодий ривожлантириш борасидаги асосий вазифалар – хусусийлаштириш ва рақобатчилик муҳитини шакллантириш жараёнларини чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорликка эришиш, миллий валютани мустаҳкамлаш, ижтимоий кафолатлари кучли бўлган демократик давлатни шакллантириш вазифаларини белгилаб беради.

Жумладан, унинг фикрича, мазкур масаланинг устувор йўналишлари қуйидагича бўлмоғи лозим:

биринчидан, иқтисодий сиёсатда деҳқончиликка, умуман қишлоқ ҳаётига етакчи тармоқ сифатида қараш;

иккинчидан, миллий валютани жорий қилиш, унинг қадрини муттасил ошириб бориш;

учинчидан, мулкчиликнинг барча шаклларига эрк бериш, шахсий ташаббус ва ишбилармонликка йўл очиш, тадбиркорликни қўллабқувватлаш;

тўртинчидан, иқтисодни жонлаштириш учун корхоналарни хусусийлаштириш, бу жараённи тобора чуқурлаштириш;

бешинчидан, ўтиш маданияти ва қадриятларини тиклаш ишларини йўлга қўйиш ва бу борада изчил тадбирларни амалга ошириш Мустақил Ўзбекистонда давлат Мустақиллигини амалга оширишнинг жамият ривожининг ҳозирги босқичидаги устувор йўналишларидир.

Ўзбекистон давлат раҳбари томонидан ишлаб чиқилган ёш миллий Мустақил давлатлар тараққиётига доир ҳам назарий, ҳам амалий йўналишлар, илмий қоидалар, йўл-йўриқлар Ўзбекистон Мустақил ривожланишининг ўн беш йили давомида ҳаёт синовидан муваффақиятли ўтди.

Юқоридагиларни умумлаштириб айтиш мумкинки, мустақилликка эришилгандан кейинги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар изчиллик билан ўз самарасини бермоқда. Буни жаҳон сиёсатчилари ва давлат арбоблари ҳам тан олмоқдалар. Жумладан, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси таниқли сиёсатшунос Збигнев Бжезинский Ўзбекистонда бўлди ва мамлакатимиз аҳолиси билан яқиндан танишди. У гарчи 90-йиллар бошида ёзган мақолаларидан бирида «Кейинги 10 – 15 йил ичида Ўзбекистон ривожланиши қандай бўлади билиб бўлмайди, деб «башорат» қилган бўлса-да, қарийб 12 йилдан кейин Ўзбекистонда бўлиб юртимизда амалга оширилган ишларни юқори баҳолади ва Ўзбекистоннинг минтақамизда муҳим ўрин тутишини таъкидлаб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик АҚШ манфаатлари учун муҳим аҳамиятга эгалигини асослаб берди.

Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда жамиятни ривожлантириш ва уни ижтимоий тараққий эттиришнинг ўтган даврига назар ташлар эканмиз, бу давр мобайнида эришилган ҳар бир натижа ва ютуқ ҳақли равишда «бугуни ва келажагини ўз қўли билан бунёд этаётган миллионлаб ватандошларимизнинг иродаси, ақл-заковати ва фидокорона меҳнати» билан боғлаш мумкин. Жумладан, жамиятдаги ижтимоийсиёсий барқарорлик, миллатлараро тотувлик, ҳудудий дахлсизлик ва миллий хавфсизлик, тарихий, миллий ва ахлоқий қадриятлар ҳамда анъаналарнинг тикланиши, иқтисодий тараққиёт, шаҳарсозлик соҳасидаги оламшумул ўзгаришлар, сиёсий ҳаётнинг эркинлашуви, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамияти билан интеграциясидаги амалий қадамлар ислоҳотлардаги изчиллик самараси дейиш мумкин. Ушбу фикрнинг тасдиғи сифатида Президент И.А.Каримовнинг 2003-йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2004-йил иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қилган маърузасидаги қуйидаги хулосани келтириш ўринлидир: «Ўтган йил якунларининг асосий кўрсаткичларини чуқур ва атрофлича таҳлил қилар эканмиз, қуйидаги мулоҳаза ва хулосаларни чиқаришимиз зарур, деб ўйлайман.

Мамлакатимизда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш суръатларининг изчиллиги таъминланмоқда. Кейинги олти йил давомида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари ҳар йили мунтазам равишда 4 фоиздан кўпроқ ошмоқда.

Ўтган йили бу кўрсаткич 4,4 фоизни ташкил этди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари орасида 2001-йилдаёқ ислоҳотлар бошланган 1990-йилга нисбатан ялпи ички маҳсулот ҳажмини оширишга эришган ягона мамлакатдир».

Маълумки, ҳар қандай жамият ҳаётида рўй берадиган туб ўзгаришлар энг аввало унинг иқтисодий жабҳаларида яққол кўзга ташланади. Чунки иқтисодий муносабатлар жамиятдаги сиёсий, маънавий, ижтимоий жараёнлар ва воқеликларнинг узвийлигини, алоқадорлигини таъминлайди. Том маънодаги иқтисодий тараққиётга эришиш пировардда жамиятдаги сиёсий, ижтимоий ва маънавий барқарорликнинг шаклланишига

олиб келади. Шу маънода ҳам Ўзбекистонда иқтисодий барқарорликни таъминлаш, моддий фаровонликка эришиш масалалари ҳар доим устувор жабҳа сифатида қаралиб келинмоқда.

Иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичи даврида иқтисодий барқарорликка эришиш, мамлакат истеъмол бозорларини тўлдириш, миллий ишлаб чиқаришни рағбатлантириш масалаларига катта эътибор қаратилиб келинган бўлса, 1995–2000-йилларга келиб импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижий инвестицияларини кенг жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо қилиш билан боғлиқ тадбирлар асосий ўринни эгаллади.

2000–2006-йилларда эса иқтисодиётдаги умумий ҳолатнинг кескин ўзгарганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Чунончи, энди асосий эътибор миллий экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий ресурсларга таянган ҳолда ишлаб чиқариш пировардини ташқи ва ички бозорларга йўналтириш кабиларга қаратилмоқда. Бу борада, айниқса, кичик ва ўрта бизнес тузилмалари иқтисодиётнинг энг ҳаракатчан, фаол, шу билан бирга истиқболли қатламлари сифатида эътироф этилмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон тараққиётининг асоси бўлмиш хусусий ва миллий инвестиция оқимларининг вужудга келиши кичик ва ўрта бизнес тузилмаларининг бундан кейинги фаолиятига бевосита боғлиқ саналади. Шу жиҳатдан ҳам Президент И.А.Каримов 2006-йил якунига бағишланган маърузасида муҳим устувор йўналиш сифатида иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, уни эркинлаштириш, хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, хорижий сармояларнинг фаол иштирокини таъминлаш, кичик ва ўрта бизнесга аҳоли фаровонлиги ва даромадлари ўсишининг, мамлакатда ишсизлик муаммосини камайтиришнинг ечими сифатида қараш, бошланган ислоҳотларни ривожлантириш, уларни мантиқий давом эттириш эканлигига алоҳида эътибор берди.

Чунончи, Президент И.Каримовнинг 1999-йил биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 14-сессиясидаги «Ўзбекистон ХХ асрга интилмоқда» номли тарихий маърузасида йигирма биринчи аср арафаси ва унинг дастлабки даврида мамлакат ривожланиш стратегияси, ислоҳотларни чуқурлаштириш ва жамиятни янгилаш борасидаги олтита муҳим ва долзарб характерга эга бўлган янги йўналиш ва вазифаларни илгари сурди. Чунончи, мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш билан боғлиқ бўлиб, бунда сиёсий соҳани эркинлаштириш тушунчасини аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, жамиятдаги сиёсий қатламлар манфаатлари ва қарашлари ўртасидаги мувозанатни шакллантирувчи изчил механизмларни барпо қилиш, барча турдаги сайловларда кўппартиявийлик тамойилларини такомиллаштиришга қаратилган муҳим сиёсий-ижтимоий тадбирлар билан изоҳлаш мумкин.

Давлат қурилиши ва фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнларини эркинлаштириш билан боғлиқ кўзда тутилган вазифалар пировардини давлат ҳокимиятининг барча тармоқлари ва тузилмаларини (қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимияти), қолаверса, муниципал ҳокимият тузилмаларини демократлаштириш, уларнинг бир-биридан мустақил ҳолда иш тутиши тамойилларини янада такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ваколатларини босқичма-босқич  муниципал органларга ва нодавлат ҳамда фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш тузилмаларига ўтказиб бориш кабилар ташкил қилади. Шу ўринда фуқаролик жамиятини барпо қилиш ғояси Президент томонидан Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинган дастлабки йилларданоқ ривожлантирилиб келинганлигини айтиш жоиз. Хусусан, Юртбошимиз ўзининг биринчи чақириқ Олий Мажлиснинг 1-сессиясидаги «Демократия – бош йўлимиз» номли маърузаларида бу масалага кенг урғу бериб, «Бугун биз қандай давлат қураяпмиз? Унинг сиёсий ва ижтимоий негизи, унинг қиёфаси қандай бўлиши керак? Янги демократик жамият шаклланишида унинг таъсири қандай бўлади?» – деган саволларга жавоб топиш, бу хусусда атрофлича фикр юритиш фурсати етди» – дея алоҳида таъкидлаган эдилар. Ва айни чоғда бу саволларни мушоҳада қилишни давом эттириб, жамиятимиз келажагини қуйидагича баён қилдилар: «Биз фуқаролик жамияти қуришга интилмоқдамиз. Бунинг маъноси шуки, давлатчилигимиз ривожлана борган сари бошқарувнинг турли хил вазифаларини бевосита халққа топшириш, яъни ўзини ўзи бошқариш органларини янада ривожлантириш демакдир».

Шу ўринда жамият сиёсий ҳаётини эркинлаштириш, фуқаролик жамияти асосларини барпо қилиш вазифасининг Президент томонидан кейинги 3–4 йил давомида илгари сурилган устувор вазифалардан кенг ўрин эгаллаши кишини чуқурроқ мулоҳаза юритишга ундайди. Дарҳақиқат, ушбу устувор йўналиш Юртбошимизнинг 1999-йилдаги ўн тўртинчи сессиядаги маърузаларида ҳам, 2000-йил январ ойидаги иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясида ҳам, қолаверса, 2002-йилдаги 9-сессиядаги маърузаларида ҳам энг асосий вазифа сифатида эътироф этилди. Бу ўринда Президент қуйидагиларга асосланди:

Биринчидан, юқорида таъкидланганидек, жамият ҳаётини эркинлаштириш, фуқаролик жамиятини барпо этиш ғояси бугун ёки кеча пайдо бўлган эмас. Балки, бу ғоянинг вужудга келиши мустақилликнинг илк ғоялари билан боғлиқ бўлиб, шу жиҳатдан ҳам адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш ғоясини Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги билан бир хил сиёсий маъно касб этади, деб қараш мумкин. Шундай экан, фуқаролик жамиятини қуриш, унинг сиёсий ҳаётини эркинлаштириш Ўзбекистон каби ёш мустақил мамлакатлар учун бир ёки бир неча йиллик жараён эмас. Лекин шу ўринда тарихан қисқа давр мобайнида Ўзбекистоннинг мисли кўрилмаган тараққиёт даражасига эришганлиги нафақат ватандошларимизда фахр ҳиссини, балки жаҳоннинг кўплаб сиёсий доираларида Ўзбекистонга нисбатан ката қизиқишни ҳам уйғота олганлигини алоҳида таъкидлаш адолатдан бўлур эди.

Иккинчидан. Ўзбекистонда жамият ҳаётини ислоҳ қилиш тамойилларидан бири бу – ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширишдан иборатлигини эътиборга олган ҳолда таъкидлаш лозимки, сиёсий ҳаётни эркинлаштириш ва жамиятнинг турли қатламлари сиёсий-ижтимоий фаоллигини ошириш билан боғлиқ эришилган натижалар бош мақсад йўлидаги муҳим қадам, босқич сифатида баҳоланиб келинади. Бу ҳақда Президент И.Каримов 1999-йилдаёқ: «Биз бугунги эркинлаштириш жараёнларига, жамиятимизни демократиялаштириш натижаларига бу йўлда эришилган дастлабки босқич сифатида қараймиз», – деган фикрни илгари сурган эди.

Шу маънода ҳам агар эътибор берилса, 14-сессияда илгари сурилган устувор вазифага мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада эркинлаштириш сифатида қаралган бўлса, 2000-йилдаги иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясида белгиланган вазифа моҳиятан ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидаги демократлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, янгича маъномазмун билан бойитиш, бу борадаги қўлланилаётган тадбирларнинг изчиллигини, самарадорлигини ошириш билан боғлиқ. Президент И.А.Каримовнинг 2002-йил август сессиясидаги маърузасида эса бу жабҳага янада кенгроқ ва чуқурроқ эътибор қаратилиб, бу масалалар бир йўла учта: яъни, биринчидан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг, сўз ва матбуот эркинлигининг, бир сўз билан айтганда демократик тамойилларнинг реаллигини таъминлаш; иккинчидан, нодавлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятига фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси сифатида қаралиши; учинчидан, марказий ва юқори давлат бошқарув органлари ваколатларини аста-секинлик билан қуйи тузилмаларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тузилмаларига бериб бориш билан боғлиқ бўлган устувор йўналишларда ўз аксини топган.

Қолаверса, бу устувор жиҳат Ўзбекистон давлат сиёсатида изчиллик ва узлуксизлик моҳиятига эгаки, бу мамлакатни модернизациялаш, жамиятни янгилаш жараёнини бир меъёрда ташкил этиш имконини беради.

2002-йили бўлиб ўтган иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг IX сессиясида Президент И.А.Каримов айни ана шу кўп қиррали ислоҳотларни амалга оширишнинг янги тамойилларини ўртага ташлади. «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари» деб аталган ушбу маърузаси, айтиш мумкинки, катта консептуал аҳамиятга эга бўлди. Унда ислоҳотларга доир еттита масала – устувор йўналиш белгилаб берилди. Чунончи:

Биринчи устувор йўналиш – мустақилликни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш. Уни ҳар бир фуқаро қадр-у қиммати,шахсияти, орияти даражасида англаш.

Иккинчи устувор йўналиш – мамлакатимизда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, давлатимизни ҳудудий яхлитлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини, фуқароларимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш.

Учинчи устувор йўналиш – бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, кучли бозор инфратузилмасини яратиш, барқарор ва мустаҳкам иқтисодиётнинг муҳим шарти бўлган эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш.

Тўртинчи устувор йўналиш – инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини, сўз ва матбуот эркинлигини, шунингдек, ошкораликни, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг очиқлигини таъминлайдиган демократик тамойилларни амалда жорий этиш.

Бешинчи устувор йўналиш – жамият ҳаётида нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг ўрни ва ролини ошириш, уларнинг фаолият доирасини кенгайтириш орқали фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнларини чуқурлаштириш, «Кучли давлатдан – кучли жамият сари» тамойилини амалга ошириш.

Олтинчи устувор йўналиш – суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, судҳуқуқ идораларининг мустақиллиги ва таъсирчан фаолиятини таъминлаш, қонун устуворлигини, инсон ҳақ-ҳуқуқларини, эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ органларини «жазоловчи» органлардан фуқаро манфаатини ҳимоя қиладиган, уни эркин яшашига кафолат берадиган органларга айлантириш.

Еттинчи устувор йўналиш – ислоҳотларнинг самарадорлигини белгилаб берадиган асосий таянч – инсон омилини кучайтириш демографик ва бошқа миллий хусусиятларни ҳисобга олиб кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, ижтимоий инфратузилмани, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини янада ривожлантириш, нафақа билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, экологик ва бошқа хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш.

Булар жамиятни ялпи янгилаш ижтимоий ҳаётни тубдан ислоҳ қилиш бутунлай янги тафаккурдаги мустақиллик даври фуқаросини шакллантириш каби узоқ муддатли, изчил давом этадиган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий ҳодисадир.

Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишнинг изчил механизми яратилди. Буюк келажакка қаратилган ялпи янгиланишлар консепсияси вақт ўтгани сайин шакллантириб, ривожлантириб борилмоқда. Буни Президент И.А.Каримов 2005-йил 28-январ куни Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида «Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир» мавзуида маъруза қилди. Унда кўп қиррали ислоҳларни амалга ошириш тамойилларини яна ҳам чуқурлаштирди. Жумладан, қуйидагиларни алоҳида таъкидлади:

Биринчидан, давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасидаги энг муҳим вазифа бу қонунчилик ҳокимияти бўлмиш мамлакат Парламентининг роли ва таъсирини кучайтириш, ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд тармоқлари ўртасида янада мутаносиб ва барқарор мувозанатга эришишдан иборат.

Шу борада

– Президент ваколатларининг бир қисмини Парламентнинг юқори палатаси – Сенатга ва ҳукуматга ўтказиш, профессионал, доимий асосда ишлайдиган қуйи – Қонунчилик палатасини шакллантириш, унинг ваколат ва ҳуқуқларини кенгайтириш;

– Бош вазир ва умуман, мамлакат ҳукуматининг ролини ва шу билан бирга, масъулиятини кучайтириш;

– суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва эркинлигини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ, қонуний чора-тадбирларни амалга ошириш.

Биз олдимизга қўйган мақсадни соддагина ифодаламоқчи бўлсак – ҳар қандай ҳокимият, у қонунчилик ёки ижро ва суд ҳокимияти бўладими – буларнинг барчаси қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт. Яъни, ҳар қайси ўз вазифасини англаши, ўз масъулиятини ҳис қилиши, ўз юкини кўтариши ва таъбир жоиз бўлса, ўз аравасини мустақил равишда тортиши даркор.

Икки палатали парламентни барпо этишдан мақсад:

– парламент ўз ваколатларини самарали амалга ошириши, ҳар томонлама асосли ва пухта қарорлар қабул қилиши учун зарур бўлган ўзаро мувозанат ва чекловлар тизимини яратиш;

– Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини доимий профессионал тарзда олиб боришини назарда тутган ҳолда, парламентнинг қонун ижодкорлиги борасидаги ишининг сифатини кескин ошириш;

– Сенат асосан маҳаллий Кенгашлар, ҳудудларнинг вакилларидан иборат бўлишини ҳамда вакиллик вазифасини бажаришини инобатга олиб, умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблигига эришиш;

– аҳолининг мамлакат ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги иштироки кўламини янада кенгайтириш.

Иккинчидан, Биз ҳокимиятнинг учинчи тармоғи – суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада либераллаштиришга алоҳида аҳамият берамиз.

Суд – одил судловнинг олий нуқтаси ва унинг ролини ошириш ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги қонуний жараён. Шу муносабат билан прокуратура ваколатларининг бир қисмини судларга ўтказиш ҳозирги замоннинг мантиқий талабидир. Ва бу, энг аввало, инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини, дахлсизлигини чеклаш билан алоқадор масалаларга тегишлидир.

Бугунги кунда жиноий ва процессуал қонунчилигимизнинг дастлабки тергов ва судгача бўлган жараён устидан суд назоратини кучайтириш билан боғлиқ айрим қоидаларни қайтадан кўриб чиқиш зарурати вужудга келди.

Бошқа демократик давлатлар каби Ўзбекистонда ҳам шахсни ушлаб туриш, ҳибсга олиш, шунингдек, бошқа процессуал мажбурий чораларини қўллаш учун санксия бериш ҳуқуқларини ҳам судларга ўтказиш керак, деб ўйлайман.

Бироқ ушбу жараён ташкилий – ҳуқуқий масалаларини пухта ва жиддий тарзда ишлаб чиқишни ҳамда суд тизимида ва у билан боғлиқ бошқа ҳуқуқ-тартибот ва прокуратура органларининг ушбу ўзгартиришларни киритиш учун зарур тайёргарликка эга бўлишини тақозо этади.

Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш борасида биз ҳал этишимиз лозим бўлган яна бир масала – бу жазолаш тизимидан ўлим жазосини чиқариб ташлашдир.

Бу ўринда гап, айрим мамлакатларда бўлганидек, ўлим жазосига мораторий қўллаш, яъни маҳкум йиллар давомида ушбу жазо чораси қачон ижро этилишини кутиб ётиши тўғрисида эмас, балки уни бутунлай бекор қилиш ҳақида бормоқда.

Биз мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб ушбу масалани ҳал қилиш устида иш олиб бормоқдамиз. Ўтган ўн йилдан ортиқроқ вақт мобайнида ўлим жазоси қўлланилиши мумкин бўлган жиноятлар таркиби 33 тадан 2 тагача қисқартирилди.

Эндиликда фақат террорчилик ва оғирлаштирувчи вазиятларда қасддан одам ўлдирганлик учунгина ўлим жазоси берилиши кўзда тутилган. Айни вақтда қонунчилигимиз ўлим жазосининг хотин-қизларга, вояга етмаганлар ва олтмиш ёшдан ошган шахсларга нисбатан қўлланилишини ман этади.

Учинчидан, Ўзбекистонда демократик янгиланишлар жараёнини чуқурлаштириш ва фуқароларнинг эркинликларини таъминлашнинг ғоят муҳим шарти – бу оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, демократик андозаларни жорий этиш бўйича аниқ ва изчил чораларни амалга оширишдир.

Бу борадаги асосий вазифа – мамлакатимизда ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнининг муҳим таркибий қисми бўлмиш матбуот, телевидение, радио фаолиятини янада либераллаштириш, уларнинг мустақиллиги ва эркинлигини амалда таъминлашдан иборат.

Халқимиз оммавий ахборот воситаларидан мамлакатимиз ва хорижда содир бўлаётган воқеалар тўғрисида холис ва тезкор ахборотлар олишни, шу билан бирга, биринчи навбатда, ҳокимият органлари ва бошқарув тузилмалари фаолияти ҳақидаги танқидий фикрларни, ислоҳотлар ва янгиланишлар йўлидан илгари боришимизга тўсиқ бўлиб турган нуқсонлар, ҳаётдаги долзарб муаммолар хусусида ошкор, профессионал

таҳлилий материалларни кутади.

Шуни тан олиш керакки, биз мустабид тузум мероси ва ақидаларидан, унинг мафкураси, маъмурий назорати ва сензурасидан жуда катта қийинчилик билан халос бўляпмиз.

Ҳалигача журналистлар фаолиятида ўз-ўзини сензура қилиш, юқоридан буйруқ кутиш кайфиятлари сезилиб турибди.

Айни пайтда шуни ҳам қайд этиш зарурки, ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий ахборот воситаларини одамлар ўз фикри ва ғояларини, содир бўлаётган воқеаларга муносабатини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан туриб, демократияни чуқурлаштириш ва аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакат сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки тўғрисида сўз юритиб бўлмайди, деган тушунча жамоатчилигимиз ўртасида тобора кучайиб ва мустаҳкамланиб бормоқда.

Тўртинчидан: навбатдаги ўта муҳим масала – давлат ташқи сиёсати устувор йўналишларини белгилаб олиш.

Ўзбекистон тарихан қисқа давр – 1991 – 2009-йиллар ичида дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади, унинг фаол субъектига айланди.

Ўзбекистоннинг жаҳондаги обрў-эътибори юксалиб бораётгани энг аввало:

– юртимизда демократик ва бозор иқтисодиёти ислоҳотларини амалга ошириш натижасида қўлга киритилаётган улкан ижобий ўзгаришларда, уларнинг халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилишида мужассам бўлмоқда;

– бу – давлатимизнинг жаҳон аҳлига яхши маълум бўлган, минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларининг амалий самарасида ўз ифодасини топмоқда;

– ва ниҳоят, бу – мамлакатимизнинг халқаро сиёсат майдонида олиб бораётган ҳар томонлама пухта ишланган, чуқур ўйланган ташқи сиёсатининг натижаси сифатида намоён бўлмоқда.

Ўзбекистон бугун кейинги йиллар учун мўлжалланган ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилашда дунёда ва минтақамизда вужудга келаётган мураккаб ва зиддиятли вазиятни инобатга олиб, ҳаётий аҳамиятга эга бўлган миллий манфаатларимиз

ва мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлаш нуқтайи назаридан ёндашмоқда.

 

2 Боб. Ёшларга доир давлат сиёсатининг устувор йўналишлари.

 

2.1. Ёшларда ғоявий курашчанлик фазилатларини шакллантиришнинг долзарб муаммолари.

 

Таълим ва тарбиянинг бош вазифаларидан бири жамиятдаги барча тоифа кишиларини, хусусан Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 65 фоизини ташкил қилувчи ёшларни Она-Ватанга меҳр-муҳаббатли қилиб тарбиялашдир. Бу ўз навбатида замонавий билимлар орқали ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришни тақозо қилади.

«Ўз тарихини билмаган халқнинг келажаги ҳам бўлмайди», – деб уқтиради Президент И.А.Каримов. Бу борадаги фикрини давом эттириб: «Ҳар қандай қалъа ичидан олинади. Демак, биз ичкарини мустаҳкам қилишимиз керак. Бунинг учун ёшлар қалбига юртга садоқат, катталарга ҳурмат, тарихга меҳр, келажакка умид туйғулари уруғини сочишимиз лозим», – деб таъкидлайди.

Бундай долзарб вазифанинг кун тартибига қўйилиши бежиз эмас эди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида ҳам ёшлар дунёқарашида ескича тафаккур, жаҳон тараққиётидан орқада қолган билимлар, ўз қийматини йўқотган қарашлар сақланиб қолмоқда эди. Масалан, яқин-яқинларгача олий таълимнинг вазифаси муайян миқдорда илмий техникавий билимларга эга бўлган, онгига мафкуравий йўл-йўриқларни сингдирган мутахассисларни тайёрлашдан иборат қилиб қўйилган эди.

Сир эмас, КПСС тарихи, илмий коммунизм, диалектик ва тарихий материализм, сиёсий иқтисод, тарих, ҳуқуқ, адабиёт ва бошқа фанлар мафкуравий жиҳатдан жуда ҳам жиловлаб қўйилган бўлиб, улар ёшларда юзаки, маддоҳлик йўналишида фикрлашга ўргатар эди.

Табиийки, бундай ҳол ёшларда янги замонга муносиб баркамол маънавиятни шакллантиришни тақозо қиларди. Бу борада республикада кўрилган чора-тадбирларнинг асосий йўналиши таълимни гуманитарлаштириш бўлди. Бу борада мамлакатда 1991-йил 17-сентабрда эълон қилинган мамлакат Президентининг «Республика давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларини, ҳамда, халқ таълими системасини партиядан холи этиш тўғрисида»ги Фармони муҳим қадам бўлди. Ушбу Фармонда: «Белгилаб қўйилсинки, республика давлат аппарати идораларида ва халқ таълими системасида сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг ташкилий тузилмалари ташкил этилишига бундан буён йўл қўйилмайди», – деб алоҳида таъкидланди. Фармоннинг ана шундай талабидан келиб чиқадиган хулоса шунда эдики, маориф ва халқ таълимини жаҳон амалиётига яқинлаштириш маъносида уни якка ҳукмрон партия ғоялари йўлини асослашга хизмат қилувчи мафкура таъсиридан холи қилиш эди. Дарҳақиқат, республикада аввалги коммунистик партия мафкураси учун назарий, илмий билимлар манбайи ҳисобланмиш ижтимоий фанларнинг олий таълим тизимидаги роли ва ўрнига янгича муносабат вужудга келди. Масалан, Ўзбекистон республикасининг «Таълим ҳақида»ги Қонунини амалга ошириш учун республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Олий таълим ислоҳоти» Дастурини ишлаб чиқди. Ушбу Дастурнинг муҳим қоидаси олий таълимни гуманитарлаштиришдан иборат эди. Жумладан, ушбу Дастурда «гуманитар таълим бериш ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрлашнинг ажралмас қисмидир ва у ўзбек халқининг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, умуминсоний қадриятларга содиқлик, фуқаролик ва ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш, ўзбек халқи миллий руҳининг асоси бўлмиш инсонпарварликни тарбиялашга асосланади» – деб алоҳида қайд қилинди.

Таълимни гуманитарлаштириш, уни партиявий мафкурадан холи қилиш  борасидаги муҳим қоидалардан бири юрт тарихини ўрганишга катта эътибор берилиши бўлди.

Бу борадаги муҳим амалий қадам шунда эдики, олий ўқув юртларида собиқ КПСС тарихи кафедралари ўрнида Ўзбекистон халқлари тарихи кафедралари ташкил этилди. Умумтаълим мактабларда Ўзбекистон тарихи аввалги йилларга нисбатан 3 баробар чуқурроқ ўқитила бошланди. Демак, юрт тарихини ўрганиш кенг қамров олиб, ўзининг амалий самарасини бера бошлади.

Тарихий билимлар ёшларни кўп нарсага онгли равишда қарашга ундади. Уларнинг ҳар бири қалбида Ватанга меҳр туйғуларини, бугунги кун қадрига этиш ҳиссини шакллантира бошлади. Масалан, Наманган Давлат Университети биология факультетининг иккинчи курс талабаларига «Ҳозирги ёшларнинг масъулияти нимадан иборат?», деб берилган саволга кўпчилик талабалар «Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш учун етук мутахассис бўлиб этишиши масъулияти», – деб жавоб бердилар. Яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ёшларда Ватанга меҳр ҳиссини тарбиялашда, уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда Ўзбекистон Мадҳияси ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)ни халқ таълими тизимида ўрганиш ҳам, шу мавзуларга бағишлаб махсус мураббийлик соатларининг ўтказилиши ҳам катта аҳамиятга эга бўла бошлади. Шу билан бирга «мустақиллик кунлари»нинг байрам қилиниши аҳамиятини алоҳида таъкидлаш лозим.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Совети ўн биринчи сессиясида Мустақиллик кунига тайёргарлик кўриш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

1992-йил 22-августда «Ўзбекистон ўқув юртларида ҳар йили 1-сентябрда «Мустақиллик куни»ни ўтказиш тўғрисида» Президент Фармони эълон қилинди. Унда давлатимиз тарихида янги саҳифа очган Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни байрам қилиниши муносабати билан ва унинг ёшларни маънавий камол топтиришда жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга эканини назарда тутиб, ўқув юртлари жамоаларининг истакларини ҳисобга олиб:

  1. Ҳар йили 1-сентябрда барча мактабларда, ҳунар техника билим юртларида, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида «Мустақиллик куни» мавзуида махсус машғулотлар, дарслар, маърузалар, тантанали йиғилишлар ва учрашувлар ўтказиш:
  2. Қарамоғида ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар, ҳокимликлар:

– турли шакллардаги, ижодий изланиш ва байрам вазияти руҳидаги машғулотлар ва тадбирларни ўтказишга оид зарур ташкилий чораларни кўрсинлар:

Республика ҳаётининг барча соҳаларида рўй бераётган туб ўзгаришлардан ўқувчилар ва талабаларни кенг хабардор қилинишини таъминласинлар, уни эркин ва юксак ватанпарварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбияласинлар:

– ўқув юртларида мустақиллик кунини байрам қилишда ёшларнинг ижодий қобилиятларини очишга кўмаклашуви ҳамда бир хиллик ва расмиятчиликни истисно этувчи танловлар, ижодий беллашувлар, оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказсинлар;

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўқув юртларида Мустақиллик кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чоғида республика оқсоқоллари, депутатлар, фан, маданият ва санъат арбобларини, ижодий ва бошқа жамоат ташкилотларининг вакилларини, корхоналар ва муассасаларнинг раҳбарларини қатнашишга кенг жалб қилишлари» каби муҳим вазифалар белгиландики, бу фармоннинг жойларда бажарилиши халқимизга мустақиллик тушунчасини етказишда, уларни истиқлол мафкураси руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга бўлди. Бу борада Тошкент, Фарғона, Самарқанд вилоятларида ибратли ишлар амалга оширилди.

Айниқса, 1992-йил 1-сентабрдан Ўзбекистон аҳолиси томонидан биринчи марта мамлакат мустақиллигининг бир йиллигини кенг байрам қилинишини айтиш мумкинки, халқни миллий истиқлол руҳида тарбиялаш ва унга эътиқод туйғуларини кучайтиришда муҳим қадам бўлди. Шу йилнинг 30-августида Тошкентда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг икки йиллигига бағишланган тантанали мажлис бўлди. Унда Президент И.Каримов табрик нутқи сўзлаб бутун аҳолини миллий байрам билан қизғин табриклади. Тантаналар мамлакатнинг барча вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқларида, ташкилот, муассаса, корхона, жамоаларда ва маҳаллаларда бўлиб ўтди. Бутун халқ Ўзбекистоннинг келажаги қўлга киритилган мустақиллик туфайли амалга оширилишини чуқур ҳис қила бошлади. Бир сўз билан айтганда, дастлаб истиқлол эълон қилинган кунларда кишилардаги саросималик ўрнини, энди мустақилликка ишонч ва эътиқод эгаллай бошлади.

Президент Фармони асосида Ўзбекистондаги барча ўқув юртларида 1-сентабрда «Мустақиллик куни» кенг нишонланди. Масалан, Тошкент Давлат Техника Университетида шу куни тантанали митингдан сўнг биринчи дарслар «Мустақиллик дарслари» сифатида ўтказилди. Бунда профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, халқ депутатлари қўлга киритилган мустақилликнинг аҳамияти ва афзалликлари ҳақида талабаларга кенг тушунтириш бердилар.

Ўзбекистон мустақиллигига бағишланган бундай тадбирлар фақат Олий ўқув юртларидагина эмас, балки барча ўрта махсус ўқув юртлари ва умумий таълим мактабларида ҳам катта тайёргарликлар билан мунтазам равишда ўтказилиб турибди.

«Олтин мерос», «Амир Темур», «Улуғбек», «Шаҳидлар хотираси», «Ўзбекмузей» каби бир қатор жамғармалар, Тарихчилар, Маърифатпарварлар, Файласуфлар миллий жамиятлари миллий-маданий меросимизни ўрганиш, анъаналаримизни сақлаш ва ривожлантириш, алломаларимиз, фидойи аждодларимиз хотирасини эъзозлаш, уларнинг асарларини ёш авлодга таништириш йўлида баракали фаолият кўрсатиб келмоқдалар.

«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси тарихимиз ва бугунимиз мазмунмоҳиятини кенг очиб бериш, мустақиллик берган буюк неъматларни кўргазмали воситалар билан тарғиб этиш, миллий истиқлол мафкурасини ёшлар онгига сингдириш ишида алоҳида натижаларга эришмоқда.

Халқимизнинг маънавий-маърифий ҳаётида «Маънавият ва маърифат» республика кенгаши ва унинг таркибидаги жамоатчилик маркази ўзининг муносиб ўрнини эгаллади.

Президент И.А.Каримовнинг 2006-йили эълон қилинган мамлакатда маънавий-маърифий, тарғибот ишларини янада кучайтиришга қаратилган фармонига мувофиқ республика маънавият ва маърифат маркази Маънавият тарғибот марказига айлантирилди. Унинг фаолият мезонлари янада кенгайтирилиб, йўналишлари аниқ белгилаб берилди.

Ёш истеъдодлар ўз ижодлари билан ўзбек санъатини дунёга намойиш этмоқдалар. Яқинда тошкентлик лицей ўқувчиси, ёш рассом Ойбек Исломов ўз асарлари билан Ҳиндистондаги Бутунжаҳон болалар санъати қўмитаси ўтказган «Шанкар» кўргазмасида иштирок этиб, Жавоҳарлаъл Неру номидаги олтин медал билан тақдирланди.

Саккиз ёшли тошкентлик ўқувчи Диёра Ҳасанова «Болалар санъати – 2000» халқаро фестивалининг энг ёш қатнашчиси бўлишига қарамасдан, бу фестивалнинг Америка Қўшма Штатларида ўтказилган финал босқичида ўзининг юксак рассомлик истеъдодини намоён қила олди. 50 га яқин мамлакат болалари расмлари орасидан у ишлаган «Ер шарида фестивалга борамиз» номли расмнинг халқаро фестивал емблемаси сифатида танлаб олиниши ва унга Бош совриннинг берилиши ҳам фарзандларимизнинг қанчалик юксак иқтидор эгаси эканлигини кўрсатиб турибди.

Ёш истеъдодларни излаб топиш ва тарбиялаш, профессионал рассомларнинг бошини қовуштириш, уларнинг самарали ижод қилишлари учун қулай шароит яратиш, миллий тасвирий, амалий, миниатура санъатимизнинг ноёб анъаналарини бойитиш, дунёга танитиш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон Бадиий Академияси уч йилдан буён жиддий фаолият кўрсатиб келмоқда. Мамлакатимизда истеъдодли рассомларнинг кўплаб кўргазмаларини ташкил этди. Ўзбек рассомчилик мактабининг бугунги ривожини дунёга кўрсатиш мақсадида 2000– 2006-йиллар мобайнида Япония, Франция, Жанубий Корея, Америка Қўшма Штатлари, Германия каби кўплаб мамлакатларда ўзбек рассомларининг кўргазмаларини ўтказди.

Бадиий Академиянинг аъзолари томонидан катта маҳорат билан ишланган Соҳибқирон Амир Темур, Фарғоний, Жалолиддин Мангуберди, Алпомиш ҳайкаллари, Мустақиллик майдонидаги мажмуа каби ҳайкалтарошлик санъатининг гўзал намуналари халқимиз миллий ғурури ва ифтихорини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Туркистон миниатура мактабининг асосчиси, буюк мусаввир Камолиддин Беҳзоднинг бу йил нишонланадиган 550 йиллигига қизғин тайёргарлик олиб борилмоқда. Камолиддин Беҳзод мемориал боғини барпо этиш ишлари бошлаб юборилган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш долзарб бўлиб қолаётган бир пайтда ёшлар билан якка тартибда ишни йўлга қўйиш, уларда ахлоқийлик фазилатларини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.

Чунки азалдан одоблилик, ахлоқ инсон учун энг зарур зийнатлардан ҳисобланган. Одамзодни юксакларга кўтарадиган ҳам, унинг қадрқимматини оширадиган ҳам ана шу ахлоқий баркамолликдир. Шу ўринда қадимги Рим файласуфларидан Эпикратнинг «барча кашфиётлар ичида гўзали яхши тарбия олган инсондир», деган ўгитини ҳамиша ёдда тутиш ўринлидир. Ёшларда ана шундай фазилатларни тарбиялашда жойларда, мактаб ва ўқув юртларида олиб бориладиган ишга эътибор берилмоқда. Мактабгача тарбия муассасаларида, бошқа ўқув юртларида, меҳнат жамоаларида ва тураржойларда махсус «Одобнома» соатлари жорий этилди. Бундан ташқари, мамлакат телевидениеси ва радиоси орқали, жумҳурият газеталари саҳифаларида эса махсус «Одобнома» кўрсатув ва эшиттиришлар бериладиган, саҳифалар чиқадиган бўлди. Бу иш меҳнат ва педагогика жамоалари ҳамда ота-оналар кенгашларининг амалий ҳамкорлиги асосида ҳам ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1994-йил 13-июнда ёшларнинг ҳуқуқий таълимини такомиллаштиришнинг Комплекс Дастурини қабул қилди. Унда республикада ҳуқуқий таълимни такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш, ҳамда Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий демократик давлат қуриш учун шарт-шароитлар яратиш масалалари кўзда тутилди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ижодкор ёшларининг «Истеъдод» хайрия жамғармаси, Ўзбекистон ижодкорлар жамғармаси, маданият жамғармаси ва бошқа қатор жамоат ташкилотлари ташкил қилинди. Улар аҳоли турли табақаси интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни ўз вақтида рағбатлантириб туриш, маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоялаш борасида қатор тадбирларни амалга оширмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фан-техника, санъат ва маданиятни янада ривожлантириш мақсадида қатор қарорлар қабул қилди. Айниқса, мамлакат истиқболи ва миллат келажагини таъминлаш, ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялаш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида 1993-йилда Улуғбек номидаги Ўзбекистон Ёшлар жамғармаси ташкил этилди. Жамғарманинг асосий мақсади ёшларнинг интеллектуал имкониятларини янада кенгайтириш, салоҳиятли ёшлар кучини бирлаштириш, уларни асраб-авайлаш, илмфан ва маданиятни ривожлантиришга бўлган интилишларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ўзбекистон ҳукумати аҳоли ақлий имкониятларини кенгайтириш ва маънавий етуклигини таъминлаш асосида мустақилликнинг соф инсонпарварлик мазмунини чуқурлаштириш ҳамда унинг жамиятнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилишига катта умид боғлаган. Шу боис амалга оширилган тадбирларга танқидий назар билан қарайди. Бой берилган имкониятлар йўл-йўлакай ўрганиб, тузатиб борилади. Ижодий ва илмий кучларга кўмаклашувчи қатор жамоат ташкилотлари фаолиятига ана шу нуқтайи назардан баҳо берилди. Натижада унинг куч ва имкониятларини бирлаштириш мақсадида 1996-йил 17-апрелда ёш ижодкорларга, олимларга ва тадқиқотчиларга кўмаклашувчи, умуман ёшлар муаммолари билан шуғулланувчи «Камолот» жамғармаси таъсис этилди. «Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» жамғармаси ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши, чуқур билим, касб эгаллаши, ўзларида юксак маънавият, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик фазилатлари ҳосил қилиши, уларнинг истиқлол ишининг давомчилари бўлибй этишишларида кўп қиррали ёрдам кўрсатишни ўзининг дастурий вазифаси қилиб белгилади ва бу борада бир қатор ишларни амалга оширди. Кейинчалик жамғарма «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатига айлантирилди. Унинг фаолиятини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йил 10-октабрда қабул қилган «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва унинг фаолият самарадорлигини янада ошириш тўғрисида»ги Қарори катта аҳамиятга эга бўлди.

  1. Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, маънавий-маърифий соҳага дахлдор бўлган вазирлик ва идоралар томонидан ёшлар масалаларини, авваламбор уларнинг долзарб муаммоларини ечиш, жамиятдаги ўрни ва мавқейини оширишда йўл қўйилаётган совуққонлик, бепарволик ва масъулиятсизлик ҳолатларини бартараф этиш, энг асосийси, ҳаётга кириб келаётган авлоднинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, бу борада «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатига суяниш ва таяниш вазифаси мазкур давлат ташкилотлари фаолиятининг муҳим йўналиши, деб ҳисоблансин.
  2. Вазирлар Маҳкамаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ташкилотнинг Дастури ва Низомига тегишли ўзгартишлар киритиш, унинг таркибий тузилмасини янгитдан тасдиқлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш,фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
  3. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Маслаҳат кенгашининг Ҳаракатнинг навбатдаги ИИ қурултойини 2006-йил ноябр ойининг охирида ўтказиш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган дастурни кун тартибининг асосий масаласи сифатида белгилаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
  4. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги қурултойига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича бошланғич ва қуйи ташкилотларнинг таклифлари асосида тайёрланган чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ маъқуллансин ва қурултойни ўтказиш ҳамда ёритишда Ҳаракат фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, танқидий баҳо бериш, мамлакатимиз ёшлари олдида турган энг муҳим ва долзарб вазифаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.

2006-йил 29-ноябр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг  Қурултойи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган 600 нафар делэгат иштирок этди.

Анжуман қатнашчилари Марказий Кенгаш раиси Акром Алимовнинг ҳисоботи ҳамда жойлардаги Конференциялар давомида билдирилган кўпдан-кўп таклиф ва фикр-мулоҳазаларга асосланиб, ёшларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб тайёрланган дастур ва Низом лойиҳаси бўйича маърузани муҳокама қилдилар. Қизғин муҳокамалардан сўнг «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг Дастур ва Низоми лойиҳаси билдирилган фикр ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йил 10-октабрдаги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатини қўллаб-қувватлаш ва унинг фаолият самарадорлигини янада ошириш тўғрисида»ги қарорининг жойларда бажарилишини ўрганиш, жойларда ёшлар билан олиб борилаётган ишлар даражасини, ёшларнинг мавжуд муаммолари ва уларни ҳал этиш аҳволини таҳлил этиш мақсадида ташкил этилган Ишчи гуруҳлари 2007- йилнинг 12–25-феврал кунлари Республикамизнинг барча вилоятларида бўлишиб, жойларда ёшлар билан ишлаш даражасини, бу борадаги мавжуд муаммоларини (уларнинг ечимини ҳам) таҳлил этишди, пировардида ёшларнинг мамлакат миқёсида ечимини кутаётган муаммолари, жумладан, ҳаракат олдида турган долзарб масалаларни ўрганиб, жойларда тегишли ташкилотлар билан бу борада ҳамкорликда фаолият юритиш чора-тадбирлари белгиланди.

84 кишидан иборат махсус комиссия ҳар бири 6 кишидан иборат бўлган ишчи гуруҳларга бўлиниб, барча вилоятларга хизмат сафарига чиқишди. Жойларда уларга вилоят бошқармалари, ташкилотлари, муассаса ва корхоналари вакиллари бириктирилди. Ишчи гуруҳлари аъзолари учун тегишли саволномалар ишлаб чиқилиб, ўрганишлар мобайнида асосий эътибор қуйидаги уч йўналишга қаратилди.

Ташкил этилган ишчи гуруҳлари 2007-йилнинг 12–25-феврал кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳрининг 199 туманида бўлишиб, жойларда ёшлар билан ишлаш даражасини, бу борадаги мавжуд муаммоларини (уларнинг ечимини ҳам) таҳлил этишди, пировардида ёшларнинг мамлакат миқёсида ечимини кутаётган муаммолари, жумладан, ҳаракат олдида турган долзарб масалаларни ўрганиб, жойларда тегишли ташкилотлар билан бу борада ҳамкорликда фаолият юритиш чора-тадбирларини белгилашди.

Ҳаракат муассислигидаги ёшлар ва болалар нашрлари

– «Туркистон» газетаси

– «Ёш куч» журнали

– «Сирли олам» журнали

– «Ёшлик» журнали

– «Тонг юлдузи» газетаси

– «Эрудит» газетаси

– «Синфдош» журнали

– «Гунча» журнали

– «Гулхан» журнали

 

* * *

Истеъдодли ёшларни саралаш, танлаш ва уларга ёрдам бериб, хорижий мамлакатларда ўқиб, дунёвий тажрибаларни, жаҳон тараққиётини ўрганишлари мақсадида 1997-йил 7-январда «Умид» жамғармаси тузилди.

Албатта, ёшларни янгиланаётган демократик, инсонпарвар жамиятга муносиб қилиб тарбиялаш ўз навбатида улар ижтимоий кафолатини ҳам таъминлашни тақозо қилади. Бу борада Ўзбекистон истиқлолга эришгандан сўнг республикада ёшларнинг ижтимоий кафолати учун шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ёшларга оид сиёсат ишлаб чиқилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991-йил 20 ноябрда бўлиб ўтган сессиясида «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида» Қонун қабул қилинди. Бу қонунда ёшларга оид давлат сиёсатининг мақсади белгиланиб «Ёшларга оид сиёсат Ўзбекистон Республикаси давлат фаолиятининг устувор йўналиши бўлиб, унинг мақсади ёшларнинг ижтимоий шаклланиши ва камол топиши, ижтимоий иқтидори жамият манфаатлари йўлида имкон борича тўла-тўкис рўёбга чиқиши учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, ташкилий жиҳатдан шароитлар яратиш ҳамда уларни кафолатлашдан иборатдир», – дейилади. Шунингдек, ушбу ҳужжатда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга мўлжалланган ташкилий тадбирлар ҳам кўзда тутилди. Қонун эса 1992-йил 1-январдан кучга кирди. Корхона, муассаса ва ташкилотлар бу борада аниқ амалий тадбирлар белгиладилар. Республикада қонуннинг бажарилишига катта эътибор берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, республика Президенти биргина 1992-1993-йилларда ёшлар ижтимоий кафолатини таъминлаш ва улар истеъдодини камол топтириш мақсадида 14 та Фармон қабул қилди. Уларда ўқувчи-ёшлар ва талабаларнинг моддий аҳволини яхшилашдан тортиб, ёшлар истеъдодини ҳам моддий, ҳам маънавий рағбатлантиришгача бўлган тадбирлар кўзда тутилди. Масалан, Президентнинг 1993-йил 5-февралда қабул қилган «Ўзбекистонда ўқувчи ёшларни рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги Фармонида «ўқувчиларнинг истеъдодларини намоён қилиш ва ижтимоий қобилиятларини ривожлантиришга, уларда мустақил Ўзбекистон фуқаросининг юксак маънавий фазилатларини шакллантиришга муҳим аҳамият бериб, охирги йил ўқиётган талабалар ва аспирантлар – бутун ўқиш давридаги аълочилар ҳамда тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётганлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипэндиялари таъсис этилсин», – дейилади.

Бугунги кунда кўплаб талаба ва аспирантлар ана шундай мукофотга сазовор бўлмоқдалар. Ёшлар ижтимоий кафолатига доир жойларда маълум тажрибалар тўпланди. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши 1993-йил январ ойида Ёшлар сиёсати бўйича Қонун қабул қилди. Вилоят ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 1992-йил 4-декабрдаги 568 сонли Қарори асосида вилоятларда ва туманларда ёшлар ишлари бўйича ҳокимлар раислигида Кенгашлар тузилди. Ҳокимликлар томонидан давлатнинг ёшлар сиёсатини рўёбга чиқаришда бир қатор ишларни амалга оширдилар. Масалан, Тошкент вилоятида ёшлар сиёсатига оид Дастур қабул қилинди. Ёш ижодкорларнинг уй-жой шароитини яхшилаш учун ҳокимлик 82 хонали уйни ёш ижодкорларга фойдаланишга берди.

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Қашқадарё, ва Бухоро вилоятларида ҳам ёш ижодкорларга уй-жой берилди.

Хорижда ўқиб келган ёш мутахассисларнинг ҳар икки йилда ўтказиладиган илмий конференцияси анъанага айланиб қолди. Биргина 2006- йили «Истеъдод» жамғармаси ҳомийлигида ўтказилган илмий анжуманда 500 га яқин ёш мутахассис ўз маърузаси билан иштирок этди. 5 та йўналишда ўтказилган ушбу анжуманда ғолиблар 5 та амалий мукофот

билан тақдирланишди.

Хулоса қилиб айтганда Ўзбекистондай ёшлар мамлакатида ёшлар сиёсати, уларга катта ишонч сифатида қаралиши миллат истиқболига юксак ишонч борлигидан далолат беради.

Жисмоний тарбия кишилик жамияти тарихининг барча босқичларида халқ маданиятининг таркибий ва муҳим қисми бўлиб келган. Хусусан, унга Ўзбекистон ҳудудида яшаётган халқлар маънавий ва жисмоний баркамоллик мезони сифатида қарашган. Жисмоний тарбия ва ҳарбий санъат XIV -XV асрларда ҳам анча ривож топган. Амир Темур олиб борган сиёсат жамиятнинг ҳамма соҳаларида бўлгани каби жисмоний тарбиянинг моҳиятини юқори босқичга кўтарган. Темурийлар даврида ҳарбийларни жисмоний тарбиялашга алоҳида эътибор берилган. Кураш, камондан отиш, от спорти ўйинлари бўйича кўпгина мусобақалар ўтказилган.

Ўзбекистон қадимдан миллий ўйинларга бой. Айниқса, «Арғимчоқ», «Бекинмачоқ», «Қиличбозлик», «Оқ теракми-кўк терак», «Ололмайдиё, шугинани-ё», «Тортишмачоқ», «Чиллак» ва ҳоказолар кенг тарқалган.

Лекин, Ўзбекистонда мустамлакачилик даврида жисмоний тарбия катта йўқотишларга учради. Куч, тезкорлик, чиниқиш билан бирга маънавиятни етукликка, ахлоқ ва одобни камолга етказишга эътибор сусайди. Бу маҳаллий аҳолининг жисмоний тарбиядан узоқлашишига олиб келди.

 

2.2. Ёшларда миллий урф-одатлар, қадрият ва анъаналарни шакллантириш  долзарб масала сифатида.

 

Ўзбекистонда давлат мустақиллиги қўлга киритилгач, кўп ўтмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IХ сессиясида 1992-йили 14 январда «Жисмоний тарбия ва спорт тўғриси»да Қонун қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамаси эса Ўзбекистонда оммавий ва профессионал футболни янада ривожлантириш, унинг моддий базасини мустаҳкамлаш, футболчиларнинг янги авлодини тайёрлаш ва тарбиялаш, Ватанимиз футболининг халқаро нуфузини ошириш мақсадида 1993-йили 18- мартда «Ўзбекистон Республикаси футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 1996-йил 17 январда «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» махсус Қарор қабул қилди.

Мамлакатда «Соғлом авлод» Давлат дастури ишлаб чиқилди ва кенг кўламда амалга оширила бошланди. Ушбу дастурга мувофиқ, жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги миллий маънавиятни тиклашга катта эътибор берилди. Миллий ўйин ва спорт турлари бўйича ҳар йили мусобақалар ўтказиш одат тусига кирди.

Мустақиллик шарофати билан миллий спорт турларининг қайта тикланишига ва уларнинг спорт тури сифатида халқаро миқёсда эътироф этилишига кенг имкониятлар яратилди. 1992 йилдаёқ Термиз ва Шаҳрисабз шаҳарларида миллий кураш бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. Кейинчалик Миллий курашнинг унутилаёзган назарий жиҳатлари қайта тикланиб, унинг асосий қоидалари мукаммал ишлаб чиқилди ва халқаро экспертлар томонидан тан олинди. Шундай қилиб миллий курашимиз халқаро спорт турларидан бирига айланди. 1999 йил 1-2 май кунлари Тошкентда дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан келган спортчилари иштирокида Биринчи жаҳон чемпионати ўтказилди. Ўзбекистонлик курашчилар ушбу чемпионатнинг 3 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза, ҳаммаси бўлиб 10 та медалини қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. Айниқса, 73 кг гача бўлган вазнда Акобир Қурбоновнинг (Бухоро ш.,), 90 кг гача бўлган вазнда Камол Муродовнинг (Бухоро ш.,) ва мутлақ вазн тоифасида Тоштемир Муҳаммадиевнинг (Термиз ш.,) кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионлари бўлганликларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир. Юртбошимизнинг махсус фармони билан Халқаро «Кураш» Ассоциацияси тузилганлиги, Ислом Каримовнинг ушбу Ассоциациянинг фахрий Президенти этиб сайланганлиги миллий спорт турларига соғлом авлодни тарбияловчи асосий омиллардан бири сифатида давлатимиз томонидан алоҳида эътибор берилаётганлигининг ёрқин намунасидир.

1992-йилдан Термиз ва Шаҳрисабз шаҳрида миллий кураш бўйича халқаро мусобақа ўтказила бошланди. 1994-йилда Тошкентда Теннис саройи қурилиб, унда «Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини» учун теннис бўйича катта халқаро мусобақа ўтказилмоқда. 1992–1996-йилларда Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари спорт турлари бўйича бир қанча жаҳон ва Осиё чемпионатларида муваффақиятли қатнашиб келдилар. Жумладан, 1994-йили Ўзбекистон Республикаси спортчилари биринчи марта Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган ХII Осиё ўйинларида иштирок этдилар ва улкан муваффақиятларга эришдилар. Улар 42 та медални, жумладан 10 та олтин, 12 та кумуш, 20 та бронза медалини қўлга киритдилар. Ўзбекистон футбол терма командаси Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. 1994 йилги қишки Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик Л.Черязова олтин медалга сазовор бўлди. Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган «Халқ ўйинлари» II Республика Олимпиадаси 1996 йил 10-11 майда бўлиб ўтди.

1996 йил Ўзбекистон спорти тарихида алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон бокс федерацияси спорт бўйича йўриқчиси Артур Григорян ўз вазни бўйича Германияда ўтказилган жаҳон чемпионатида қатнашиб катта ютуқларга эришди. У мутлақ чемпион «Олтин камарини» қўлга киритди. Унинг спорт соҳасида ютуқлари мамлакат Президенти томонидан юксак баҳоланди.

Умуман, мамлакатда Ўзбекистон спорти шарафини ҳимоя қилаётганлар муносиб тақдирлана бошлади. Масалан, 1998 йил мустақиллик байрами арафасида бир гуруҳ спортчиларимизни «Ўзбекистон ифтихори» Фахрий унвони билан мукофотланганликлари фикримиз далилидир.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда аҳоли билан жисмоний тарбия – соғломлаштириш ишини амалга оширадиган 15085 бирламчи ташкилотлар – жисмоний тарбия жамоалари фаолият кўрсатмоқда. Улардан 9501 таси умумтаълим мактабларида, 710 таси коллеж ва лицейларда, 62 олий ўқув юртларида, 4812 таси меҳнат жамоаларида, 12092 таси қишлоқ жойларида ишламоқда.

Республикада спорт-соғломлаштириш клублари сони тобора ўсиб бораяпти. Ҳозирги пайтда уларнинг сони 500 дан ортиқни ташкил этади.

Республикада юқори малакали спортчиларни тайёрлашга ихтисослаштирилган 536 та болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, 5 та олимпия ўринбосарлари билим юртлари, 8 та республика олий спорт маҳорати мактаблари фаолият кўрсатаяпти.

2000 йилда республикада 6 миллион 420 минг киши жисмоний тарбия билан шуғулланади, улардан 5,5 миллион киши умумтаълим мактабларида, 390 минг киши коллежлар, лицейлар ва ўрта махсус ўқув юртларида, 82 минг киши олий ўқув юртларида, 500 минг киши меҳнат жамоаларида шуғулланган эди. Ўзбекистонда 2000 йилда жами 1,5 миллиондан ортиқ киши, шу жумладан болалар-ўсмирлар спорт мактабларида 270 минг киши 70 дан зиёд спорт тури билан шуғулланди. Бу кўрсаткич янги очилган спорт мажмуалари, янги қурилган лицей ва коллежлар, мактаблар туфайли кескин ошди. Республикада жисмоний тарбия ва спортнинг моддий базаси муттасил мустаҳкамланиб борди. Республикада 233 стадион, 5040 спорт зали, 135 сузиш ҳавзаси, 32 865 спорт майдончаси, 4841 футбол майдони, 1883 отиш тури, 13139 волейбол, 7196 баскетбол майдончаси, 168 теннис корти, «Ёшлик» спорт аренаси, «Пахтакор» марказий стадиони, «Юнусобод » ва «ЖАР » спорт мажмуалари, Теннис саройи ва бошқалар спортчилар ихтиёрида. Ўзбекистон спорти тарихида миллий олимпия Қўмитасининг ташкил топиши муҳим аҳамиятга эга бўлди.

1993 йилнинг сентабрида Халқаро Олимпия Қўмитасининг 101- сессиясида Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия Қўмитаси тўла-тўкис тан олинди. Қўмита халқаро спорт ва олимпия ҳаракатининг ривожланишига ёрдам бермоқда. У Ўзбекистонда олимпия ғояларини тарғиб қилиш, Олимпия ўйинларида республика вакиллари иштирокини таъминлаш, жаҳон спортчилари билан дўстона алоқалар ўрнатиш ва ривожлантиришдек шарафли вазифа билан шуғулланмоқда. Миллий Олимпия Қўмитасининг 127 аъзоси, 11 фахрий аъзоси бор.

1996 йил январда Халқаро Олимпия Қўмитасининг қарорига мувофиқ, жаҳон спортини ривожлантиришдаги хизматлари ва олимпия ғояларига садоқати учун Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Олимпия Олтин ордени билан мукофотланди.

Тошкентда 1996 йил 14 августда Олимпия музейи ташкил этилди. Уни Халқаро Олимпия Қўмитасининг Президенти Х.А.Самаранч мамлакатимиз Президенти И.Каримов билан бирга тантанали равишда очиб берди. Х.А.Самаранчнинг Ўзбекистон спортини ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланди.

XXI аср арафаси ва унинг дастлабки йилларида жаҳон аҳамиятига эга бўлган барча воқеалар мафкура полигонларида бўладиган курашлар ядро полигонларидагига нисбатан даҳшатлироқ эканини намойиш қилди. Мафкура инсон маънавий ҳаётига таъсир этувчи тарғиботнинг ғоят катта ахборот ва тажрибага эга бўладиган машинаси сифатида гавдаланади.

Мафкуравий тарғибот-ташвиқот “психологик уруш” сифатида одамлар ақл-заковати, уларнинг дуёни тушуниш, ҳаётий социал ва маънавий ниятлари учун кураш қуролига айланди. Мафкура ҳозирги ҳаётга фаол кириб бориши билан бирга ижтимоий ҳаётдан намоён бўлаётган маънавий кучларни озиқлантирмоқда, ўз социал тарбиявий салоҳиятини доимий орттириб бергани ҳолда кишиларнинг маънавий турмушига таъсир этмоқда.

“Мафкура – кўп қиррали ва мураккаб жараёнлар таркиб топади, бинобарин ундан яхшилик ва ёмонлик мақсадларида фойдаланиш мумкин. Мафкура сиёсий барқарорликдан манфаатдор кучлар учун асосий ҳаётни издан чиқариш қуроли, шунингдек сиёсий маданиятни шакллантириш учун фойдаланадиган кураш воситаси бўлиши мумкин. Мафкуранинг бундай таъсири физиологик ва психологик жиҳатдан хали шаклланиш босқичида бўлган ёшлрга аҳолининг бошқа қатламига нисбатан кўпроқ, сезилиши табиий хол, албатта. Чунки ёшлар онги, тафаккури, дунёқарашида маънавий-руҳий шаклланиш жараёни кечаётгани боис, уларда ҳаётга қизиқувчанлик, шароитга мослашувчанлик, ишонувчанлик жуда юқори бўлади. Бу эса, ёшларни осонгина мафкура объектига айлантиради, натижада ёшлар мафкуранинг илғор ривожлантирувчилари, ҳаракатлантирувчилари ва келажак авлодга етказувчи ворисларига айланади”. Ёшлардаги бундай хусусиятлар реакцион мафкуравий кучларнинг ёшлар  онги ва фаолиятида лоқайдлик, беқарорлик уруғини сочиш мақсадларида жуда қўл келмоқда.

Сиёсий бўхтонларни тарқатиш орқали ёшларнинг онги ва шуурини забт этиб қарашларини маъқул йўналишга ўзгартириб, улардан ҳар қандай ёвуз ниятларда, ҳатто ўз халқи, Ватанига қарши курашларда фойдаланишга уриниш реакцион мафкуравий кучлар дастури самарасини таъминламоқда. Бундай мафкуравий тазйиқнинг таъсири ва салбий оқибатларини тезда турини англаш, айниқса, илмий-техникавий инқилоб шиддатли суръатлар илан ривожланаётган бугунги кунда нияҳотда мушкул. Бу ёшлардан мафкуравий жараёнларнинг прогрессив ва уларни бирини иккинчисидан ажрата билишни талаб этадиган мураккаб, алоҳида ўрганиш керак бўладиган жараёндир.

Мафкура майдонларида бўлаётган  курашлар мақсадини тўғри ёритиш, уни сохалаштирувчиларини фош этиш ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамиятига хос бўлиб, у жамият аъзоларидан, жумладан, ёшлардан юксак сиёсий маданиятлиликни талаб ээтади. Зеро, инсоннинг сиёсий миаданиятини шакллантирмай туриб, ундан мафкуравий хуружларга маърифатли жавоб кутиш амри маҳол.

Ёшларнинг сиёсий маданиятини шакллантириш орқали, уларга илмий, ғоявий, мафкуравий, сиёсий, маданий, маънавий, жисмоний, руҳий жиҳатдан ўстириш тўғрисида ғамхўрлик қилиш”, демакдир.

Мафкура инсон онги, сиёсий қарашлари ва сиёсий маданиятини шакллантиришда ҳамда унинг ҳаётда ўз ўрнини топишида катта роль ўйнайди. Бу унинг ғоявий- тарбиявий ишлар тизимида ёшлар сиёсий маданиятини шакллантириш учун кучли қурол бўлишидан далолат беради. Мазкур қурол объектив шарт-шароитлар таъсири натижасида юзага келадиган ёки субъектив омиллар фаолияти давомида рўй берадиган зиддиятларни тез ва энг мақбул ечиш усули бўлгани учун ҳам ёшларнинг сиёсий маданиятини шакллантиришда таъсирчан восита ҳисобланади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Мафкуравий жараёнларнинг прогрессив ва реакцион йўналишларини бир-биридан ажрата билиш ва уларнинг мақсадини аниқлашга ёшларнинг сиёсий маданиятини шакллантириш орқали эришилса, ўз навбатида, ёшларнинг сиёсий, маданиятини шакллантиришда прогрессив мафкура юқори натижага эришиш манбаи саналади.  Ана шу жиҳатдан бу иккала жараён доимий алоқада ўзаро таъсирда, бири иккинчисини шакллантиришда давом этади”.  Демак, сиёсий маданиятни шакллантириш мафкуравий тарбия самарадорлигини оширади. Бу эса, сиёсий маданиятни тобора шакллантиришга кўмаклашади.

Шу ўринда алоҳида таъкидламоқчимизки, И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган маросимда “Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевор” сўзлаган нутқида “Мамлакатимиз эришган бундай улкан марраларнинг барчасини бутун дунё тан олаётганини кўриб, Асосий қонунимиз белгилаб берган мустақил тараққиёт йўли нақадар тўғри эканига такрор ва такрор ишонч ҳосил қилмоқдамиз” – деб таъкидлади.

Ҳаммамизга маълум, бу йил Конституциямиз абйрамини нишонлаш алоҳида маъно-мазмун ва аҳамият касб этмоқда. Бунинг сабаби шундаки, шу йил 27 декабрь куни мамлакатимизда парламентга ва жойлардаги вакиллик органлари бўлган маҳаллий кенгашларга умумхалқ сайловлари бўлиб ўтди.

Юртимиз ҳаётида катта сиёсий воқеа бўлмиш ана шу сайловларни Конституциямиз ва сайловлар ҳақидаги тегишли қонунларимиз талабларига, халқаро андоза ва нормаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда, муносиб тарзда ўтказиш мақсадида, мана кейинги уч ой мобайнида Марказий сайлов комиссияси раҳбарлиги ва назоратида кенг кўламли ва катта ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, мустақиллик йилларида мамлакатимизда умумэътироф этилган стандартлар ва юксак демократик талабларга ҳар томонлама жавоб  берадиган сайлов тизими шаклланади. Бу борада Конституциямиз ва сайлов қонунчилигимизша асосланган мустаҳкам ҳуқуқий-меъёрий замин яратилди.

Сўнгги йилларда, хусусан, мана шу йилнинг бошида Ўзбекистон Республикасининг сайлов тизимига замон талаблари ва халқаро андозаларга мос бўлган, аввало, сайлов қонунларини янада либераллаштириш ва демократлаштириш мақсадларига қаратилган ўзгартириш ва янги нормаларнинг киритилгани эътиборга сазовордир.

Айниқса, сиёсий партияларнинг роли ва таъсирини кучайтириш, уларнинг ишончли вакиллари сонини кўпайтириш, сайлов жараёнида уларга қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар бериш, умуман, сайловчиларнинг ҳуқуқини кенгайтиришни кўзда тутадиган бу имкониятлар сайлов тизимини янада такомиллаштиришга катта ҳисса бўлиб қўшилади, десак ҳеч қандай хато бўлмайди.

“Сайлов ҳақидаги қонун”чиликка киритилган бир қанча ўзгаришлар қаторида бўлажак сайловларда фуқаролар иштирокининг кўламини кенгайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ўринлари сони 120 тадан 150 тагача кўпайтирилди. Ва шунинг ҳисобидан,  аввало атроф-муҳитни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги тамойил жорий қилинди, яъни мамлакат парламентидаги депутатлик ўринлари сонига Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланадиган депутатлар учун 15 та ўрин ажратилди. Энг муҳими сайлов қонунчилигида Марказий сайлов  комиссиясининг ҳуқуқ ва ваколатларини кучайтириш масаласига алоҳида аҳамият берилди.

Бу борада энг асосий масала – амалга оширилган ишларга танқидий баҳо бериш манманликка берилмаслик, халқаро тажриба ва ўзгаларнинг ютуқларига беписанд қарамаслик, ҳаётимизда бу йўналишда хали бери учрайдиган ғов ва тўсиқларни бартараф этишидан иборат”. Бу ўткир ҳақиқатни аввало, ўзимиз англашимиз ва амалий хулосалар чиқаримиз ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда муҳим  аҳамият касб этади.

Шундай экан,  олдимизда турган, мамлакатимиз ҳаётида, ҳақиқатан ҳам катта бир сиёсий воқеа бўлиши сайловларни муносиб ўтказиш мақсадида баъзи бир долзарб масалаларга яна бир бор тўхталиб ўтишни жоиз деб биламан.

Биринчидан, Конституциямиз ва шу асосда қабул қилинган, Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ҳақидаги қонунларга, шу билан бирга, Марказий сайлов комиссияси ва унинг жойлардаги тузилмалари томонидан белгилаб берилган қоида ва нормаларга риоя қилиш, уларни сўзсиз бажариш ҳар қайси сайловчининг асосий бурчидир.

Айниқса, баъзи бир сайловчиларимизда майда ёки ортиқча бўлиб туюладиган, умумэътироф этилган сайлов қоидаларига мос келмайдиган айрим ҳолатлар бўйича кузатувчилар томонидан – булар халқаро ташкилотлар ва ижтимоий-нодавлат ташкилотлар вакиллари бўладиган билдириладиган эътирозларга ҳурмат билан қараш, уларнинг фикрларига эътибор бериш, қандай расмиятчилик бўлиб кўринмасин, бу талабларни албатта бажо келтиришимиз лозим”.

Энг муҳими четдан туриб сайлов жараёнларига аралашиш, уларга таъсир ўтказишга уриниш каби ножўя ҳаракатлар бутунлай манъ этилишини барча сайлов иштирокчилари, ким бўлишидан қатъи назар, чуқур англаб олишлари даркор.

Иккинчидан, яна бир бор айтиб ўтишга тўғри келади – қонун барчага тенг. Бинобарин, барча сайловолди жараёнларида, матбуот, телевидение орқали ва учрашувларда, партиялар ва уларнинг номзодлари учун олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида тенг ва бир хил шароит тўлдириб бериш, уларнинг ҳуқуқ ва интилишларига бир кўз билан қараш,  ҳеч кимни ажратмаслик, айтиш керакки, айни шу масалалар сайловни юксак савияда ўтказишда энг катта ва муҳим ўрин тутади.

Бу масалалар учун масъул бўлган ташкилотлар томонидан ҳеч қандай истисно ёки кимгадир алоҳида эътибор бериш ҳолатларига асло йўл қўйилмаслиги шарт.

Учинчидан, аслида сайлов дегани, бу аввало ўз ҳуқуқини англаган ҳолда эркин танлаш ва онгли овоз бериш демакдир.

Шу билан бирга, сайловолди қатнашиш ҳар биримиздан нафақат  Конституциямиз кафолатлаб берган овоз бериш ҳуқуқини бажо келтиришни балки фуқаролик  бурчимизни чуқур англаш ва бу масалага катта масъулият билан қарашни ҳам  талаб қилади.

Нега деганда, ҳар бир фуқаро ўзи сайлайдиган номзод у эртага маҳаллий кенгашларда ёки Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига аъзо бўладими – депутатлик мандатига эга бўлганидан сўнг унга билдирилган юксак ишончни оқлаш мақсадида мамлакатимиз, юртимиз равнақи учун халқимизнинг ҳаёти янада обод ва  фаровон бўлиши учун қандай ҳисса қўшишини ҳар қайси сайловни ўзига аниқ тасаввур қилиши, яъни овоз беришда адашмаслиги лозим.

Шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, биз ҳақиқатан ҳам, Ватанимизнинг эртанги кунини ҳал қиладиган катта сиёсий жараён арафасида турибмиз. Ўз олдимизга қўйган юксак  мақсад – муддаоларимизга етишда ҳеч шубҳасиз, алоҳида муҳим босқич бўладиган бу жараён юртимизда яшаётган барча инсонларга дахлдор бўлиб, ҳеч ким ундан четда қолиши мумкин эмас”.

Маълумки, бундан бир йил муқаддам президентимиз И.Каримов томонидан 2009 йилни юртимизда “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” деб ном берилди. Ва шу асосда мустақилликнинг биринчи йилларидан бошлаб эътибор марказида бўлиб  келаётган устувор масала, яъни қишлоқларимиз қиёфасини ўзгартириш, агросаноат мажмуида олиб борилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражаси, ижтимоий-сиёсий ва маданий савиясини ошириш мақсадида махсус давлат дастури қабул қилинган эди.

“Қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади” деган ғояни ўзида мужассам этган бу дастурнинг маъно-моҳияти, энг муҳим йўналишлари ва ва молиявий манбалари нафақат 2009 йил учун, балки ўрта ва узоқ муддатли истиқбол учун белгиланиб, унинг ижроси қатъи назоратга олинди.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, “истиқлолга эришиб, янги давлат, ялпи жамият ва бозор қонуниятларига асосланган иқтисодиётни барпо этишга киритилган дастлабки кундан бошлаб мамлакатимизда инсон манфаатларига энг олий қадрият сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ислоҳотлар шароитида, янгиланишлар даврида ҳар бир инсонни авайлаш уни мушкул ҳолатга тушиб қолишдан ҳимоя қилиш кучли ижтимоий-сиёсат тараққиётимизнинг устувор тамойилларидан бири этиб белгиланган. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида ўтказилган тантанали йиғилишдаги маърузасида таъкидлаб ўтган.

Унга кўра, 1997 йилдан буён юртимизда ҳар бир янги йилда бетакрор бир эзгу ҳаракат, шу эзгу амалга қаратилган махсус давлат дастури қабул қилиниб, уларнинг ижросига  етарли даражада маблағ сарф этилаётгангани мамлакатда амалга ошириб келинаётган инсон манфаатларини ривожлантириш сиёсатига ниҳоятда кучли қанот, катта амалий руҳ бағишламоқда”.

Бу фикрларнинг исботи учун 2007 йилда эришилган натижаларга тўхталамиз. Ушбу йил ижтимоий соҳага йўналтирилган маблағлар давлат бюджетининг умумий харажатларига нисбатан 53,8 фоизни ташкил этган.

 

3 Боб. Оммавий ахборот воситаларида ёшларга оид давлат сиёсатини ёритиш масалалари.

 

3.1. Ёшларни ватанни севиш руҳида тарбиялашда ОАВнинг роли.

 

Маълумки, фарзандни тарбиялаш, унга илм бериш, касб ўргатиш қадимдан энг масъулиятли вазифа саналган. Одоб-ахлоқ, ёши улуғларга ҳурмат, меҳр-оқибат, оилага, киндик қони тўкилган заминга садоқат фазилатларини камол топтириш бола тарбиясида энг муҳим жиҳатлардан ҳисобланади.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда ёшларга таълом-тарбия бериш, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш давлат сиёсатининг уствор йўналишига айланди. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ишлаб чиқлган “Tаълим тўғрисида”ги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида фарзандларимизни билимли, юксак салоҳиятли, жисмонан, руҳан ва маънан етук инсонлар этиб тарбиялашнинг яхлит механизми шакллантирилди.

Таълим тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида бунёд этилаётган замонавий ўқув масканларида ёшларнинг чуқур билим олиш, касб эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилди. Таълим жараёни тубдан ўзгармоқда. Ҳар бир ўқувчининг қизиқиши, қобилияти, билим олиш салоҳияти инобатга олинган ҳолда, таълим жараёнига замонавий педагогик усуллар жорий этилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – ёшларни шахс сифатида шакллантириш, онгини ўстириш, дунёқарашини бойитишдир. Зеро, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларда эътиқод, Ватан туйғусини камол топтириш тарбиянинг устувор йўналишларидандир.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: “Биз халқимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаслиги, фарзандларимизнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлиб яшаши учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этаётган эканмиз, бу борада маънавий тарбия масаласи, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамият касб этади.  Агар бир бу масалада хушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъи ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзи бўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тарққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”.

Демак, мана шундай масъулиятли замонда миллий манфаатларимизни талаб даражасида англаш ва уни узлуксиз амалга ошириб боришни таъминлаш, бу борада барча имкониятларни сафарбар эта олиш қобилиятини юксалтириб бориш жамиятимизнинг энг долзарб ва ҳал қилувчи вазифалари сирасига киради. Мазкур ҳаётий муҳим муаммоларни ҳал қилинишида халқимизнинг маънавий салоҳияти асосий куч манбаи сифатида хизмат қилишини мустақил тараққиётимизнинг шу пайтга қадар эришилган  натижалари тасдиқламоқда.

Эндиликда маънавий манбаларимизни юксалтириш ва жамият тараққиётининг устувор вазифаларига тўлиқроқ сафарбар қилиш ҳамда ёшларимиз тафаккурида, дунёқарашида давримизнинг турли салбий тенденцияларига қарши барқарор ижтимоий иммунитетни замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда шакллантириш энг устувор вазифамизга айланди.

Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: “Инсоният тарихи маънавият – инсоннинг, халқнинг, жамият ва давлатнинг буюк бойлиги ва куч-қудрат манбаи эканини бу ҳаётда маънавиятимиз ҳеч қачон одамийлик ва меҳр-оқибат, бахт ва саодат бўлмаслигини яққол тасдиқлайди”.

Маълумки, янги жамиятни қуриш жараёнида унинг барча ташкил қилувчи томонларини бирдек ягона мақсад сари ҳаракат қилишига эришиш, ижтимоий муносабатлардаги барқарорликни сақлаб қолиш учун жамит аъзоларининг юксак масъулияти, олдинда турган вазифаларга нисбатан юқори савиядаги маданий муносабати сув билан ҳаводек зарур бўлади. Бундай самарага эришиш, албатта, юксак маънавиятни шакллантириш вазифаси билан бевосита боғлиқдир. Шу боис ҳам бизнинг мамлакатимизда янги демократик жамият қуриш вазифалари жамиятимизнинг маънавий таянчларини ривожлантириш билан боғлиқликда белгиланади. Зероки, мамлакатимизни тараққий эттириш муддаосининг заминида инсон омили ва унинг эгу манфаатларини амалга ошириш ётади.

Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: “аслида, ҳар қандай ислоҳотнинг энг муҳим самараси аввало халқнинг маънавий-руҳий қарашларидаги янгиланиш жаранлари, унинг онгу тафаккурининг юксалиши, мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар унинг ҳаётига. Тақдирига дахлдор бўлганини чуқур ҳис қилиши ва шундан хулоса чиқариши билан белгиланади.  Биз амалга ошираётган ислоҳотларимизда ана шундай натижаларга эришиш учун барча ўзгариш ва янгиланишларнинг марказига инсон ва унинг манфаатларини қўйдик”.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан 2008 йилни мамлакатимизда “Ёшлар йили” деб эълон қилиниши ҳам аслида юртимизда олиб борилааётган инсон манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқаришга қаратилган сиёсатнинг узвий таркибий қисми демакдир. Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилигини ёшлар ташкил қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, “Ёшлар йили” бўйича қабул қилинган Давлат дастурининг аҳамияти нечоғлик улкан эканлиги янада ёрқинроқ намоён бўлади.

Маълумки, “Ёшлар йили” Давлат адстурининг концептуал асосини юксак ахлоқий тарбияга, юқори касбий маҳоратга эга бўлган ёш кадрларни етиштириш борасидаги ишларни сифат жиҳатдан юқорри поғонага кўтариш ва шу орқали уларда юксак маънавиятни шакллантириш масалалари ташкил қилади. зеро, мамлакатимизда янгилаш ва модернизация қилиш жараёнлари амалга оширилаётган бугунги кунда жамиятимиз аъзоларининг, айниқса, ёшларнинг интеллекутал ва инсонийлик фазилатларини юксалтириш, замон талабаларига жавоб бера оладиган даражага кўтариш ноёб аҳамият касб этиб бормоқда.

Президентимиз бу борадаги устувор вазифалар ҳақида фикр юритиб шундай таъкидланган эдилар: “Агар биз мамлакатимизнинг қайси шаҳар ёки қишлоғида бўлмасин, йилт этган истеъдод учқунини кўрганда, ҳаммамиз уни ўз вақтида пайқаб, ардоқлаб. Парвона бўлиб, унга йўл очиб ебрсак, барча саъй-ҳаракат ва интилишларимизни ана шундай олижаноб мақсадга қаратсак, махтасар айтганда, хасад қилиб эмас, ҳавас қилиб яшашни ҳаётимиз қоидасига айлантирсак, ҳеч шубҳасиз, биз миллий тараққиёт бобида янада юксак марраларни эгаллашга эриша оламиз”.

Шуни алоҳида мамнуният билан таъкидлаш жоизки, 2010 йилни Президентимизнинг ташаббуси билан “Баркамол авлод йили” деб номланиши ва шу муносабат билан махсус давлат Дастурини қабул қилиниши мамлакатимизда ҳар томонлама етук авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий, маънавий саъй-ҳаракталарнинг муҳим ва мантиқий натижаси бўлди.

Юртбошимиз таъкидлаганидек: “Ҳаммамизга теран бир ҳақиқат аён бўлиши керак – биз юртимизнинг эртанги риводи йўлида қандай чуқур ўйланган дастурни тузмайлик, бу даражаларни бажариш учун қандай моддий база ва имкониятларни яратмайлик, бунинг учун қанча кўп сармоя сафарбар этмайлик, уларнинг барчаисни амалга оширадиган, рўёбга чиқарадиган қудратли бир омил борки, у ҳам бўлса, юқори малакали иш кучи ва юртимизни эртанги куни, тараққиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган етук мутахассис ёшларимиз, десак, ўйлайманки, ҳеч қандай хато бўлмайди”.

“Баркамол авлод йили” давлат дастурининг туб моҳияти, концептуал асослари бевосита давлатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Конституциясининг 17 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали йиғилишида сўзланган маърузасида ҳар томонлама чуқур баён қилиб берилди.

Президентимиз қабул қилинажак янги давлат Дастури ўзига қамраб  оладиган асосий стратегик вазифалар қаторига  биринчи навбатда, ёшлар манфаатини тўлақонли равишда таъминлашишига янада самаралироқ хизмат қилувчи, замон талаблари даражасидаги янги ҳуқуқий ваъдани ривожлантириш, мамлакатимизда изчиллик билан амалга ошириб келинаётган аҳолини соғломлаштириш, айниқса, она ва болаларни саломматлигини мустаҳкамлаш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтириш. Бу соҳага жалб қилинаётган маблағларни кескин оширишдан биорат, ҳал қилувчи масалалар киритилди.

“Баркамол авлод йили” давлат Дастурининг мазмуни ва моҳияти ҳамда мақсадларини белгилашда Юртбошимиз томонидан таълми соҳасига алоҳида катта аҳамият қаратилди. Айнан ушбу соҳа дастурнинг ҳал қилувчи ўзагини ташкил қилганлигини алоҳида эътироф қилиш лозимдир.

И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Баркамол авлод ҳақида сўз борганда, ўтган йиллар давомида катта куч ва маблағ ҳисобидан таълми соҳасида барпо этилган моддий-техник базадан оқилона ва самарали фойдаланиш масаласи қанчалик муҳим экани  барчамизга аён бўлиши керак, деб ўйлайман.

Шулар қаторида давлат таълим стандартларини, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётларини такомиллаштириш, олий ва ўрта махсус таълим тизимида таълим йўналишлари ва мутахассисликларини бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш зарур”.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишлар жараёнининг ҳозирги босқичида, замонамизнинг энг илғор фан ва технология ютуқларидан фойдаланишга қодир бўлган янги авлод кадрларни тарбиялаб етиштириш учун мамлакатимиз таълим тизимини мисли кўрилмаган юқори даражага олиб чиқиш, жамиятимиз учун объектив заруратга айланди. Бу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, инсоният тараққиётининг ҳозирги  юосқичида ҳаётни ташкил этишнинг воситалари, манбалари, услублари ҳам ниҳоятда ўзгариб бормоқда. Одамлар ҳаётни фаровон қилишнинг янги омиллари ўзини янада ёрқинроқ намоён қилмоқда. Мазкур омилларини ўз вақтида англаб етган, улардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини кўра олган мамлакатларгина давр талаблари билан ҳамнафас бўла олишлари ва ўз истиқболини белгилай олиши мумкин бўлмоқда. Мана шундай муҳим омиллардан бири бу жамиятнинг интеллектуал салоҳиятидир. Ушбу масала бугунги кунда бутун дунё мамлакатларининг диққат марказида бўлиб тургани ҳам бежиз эмас, албатта.

Таълим ва тарбия, илм-фан, интеллектуал салоҳиятни юксалтириш, ҳозирги даврдаги замонавий тараққиётнинг етакчи қонуниятига айланди. Ушбу умумсоциологик қонуният бизнинг жамиятимиз учун ҳам бегона эмасдир. Шу боис ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан “Баркамо авлод йили” давлат Дастурида мазкур масалаларга алоҳида чуқур эътибор қаратилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Бугун ҳеч кимга сир эмаски, биз яшаётган XXI аср – интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср.

Кимки бу ҳақиқатни ўз вақтида англаб олмаса, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига айланмаса – бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши умқаррар.

Буни чуқур англаб олган давлат, бундай хулосани чиқарган, халқаро ҳамжамият ва тараққий топган мамлакатлар қаторига кўтарилиш учун ҳаракат қилаётган жамият, биринчи навбатда, бугун униб-ўсиб келаётган фарзандларининг ҳар томонлама баркамол авлод  бўлиб ҳаётга кириб боришини ўзи учун энг улуғ, керак бўлса,  энг муқаддас мақсад, деб билади”.

Юртбошимиз томонидан “баркамол авлод йили” давлат Дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида маънавий тарбия, ёшларимиз тафаккурида ва хулқ-атворида юксак маънавий фазилатларни шакллантиришга ҳам жиддий равишда эътибор қаратиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.  Зероки, маънавиятни юксалтириш жамиятимиз олдидаги ҳаётий муҳим вазифаларни ҳал қилинишида асосий куч манбаи бўлиб хизмат қилишини мустақил тараққиятимизнинг шу пайтга қадар эришилган натижалари тасдиқламоқда.

И.А.Каримов хулоса қилганидек: “Маълумки, бугунги кунда фарзандларимизнинг  махнавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи биз учун энг долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.\айниқса, ҳозирги мураккаб ва таҳлили замонда миллий ўзлигимиз, азалий қадриятларимизга ёт ва бегона бўлган турли хил хуружлар, ёшларимизнинг онги ва қалбини эгаллашга қаратилган ғаразли интилишлар тобора кучайиб бораётгани барчамизни янада хушёр ва огоҳ бўлишга даъват этиши табиийдир”.

Демак, жамиятимиз маънавий манбаларини ёшларимизнинг онгида, маданиятида соғлом турмуш тарзи қадриятларини чуқур қарор топтиришга янад чуқурроқ, кучлироқ сафарбар қилиш ҳамда яшаб турган давримизнинг турли салбийй тенденцияларига қарши барқарор ижтимоий иммунитетни замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда шакллантириш, баркамол авлод тарбиясининг ажралмас узвий бўлганини ташкил қилади.

Бу ўринда мамнуният билан таъкидлаб ўтиш жоизки, Давлатимиз раҳбари И.А.Каримовнинг ёшларимиз маънавиятини ривожлантириш ҳамда уларга ғамхўрлик қилиш сиёсатини такомиллаштиришнинг энг замонавий назарий ва амалий масалаларини ўзида мужассамлаштирган “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли фундаментал асари ёшларимиз учун беқиёс қимматли туҳфа бўлди ва айни пайтда мамлакатимизда амалга оширилаётган таълим ва тарбия жараёнларида услубий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз ҳаётида амалга оширилаётган кенг кўламли маънавий-тарбиявий чора ва тадбирлар ўзининг ижобий амалий натижаларини бермоқда. Буни ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаётган айни чоғда жамиятимиз тараққиётининг турли соҳаларига залворли хисса қўшаётган ҳар томонлама фаол, ватанпарвар ёшларимиз мисолида кўришимиз мумкин.

Вероника Володина 1994 йилда Қизириқ туманида туғилган эди. 11 ёшида Бойсундаги 12-меҳрибонлик уйига келган. Меҳрибонлик уйига келганида у камгап, тортинчоқ эди. Руҳияти синиқдек эди, аммо мамлакатимиз ҳукумати томонидан изчил равишда амалга ошириб келинаётган ғамхўрлик сиёсати ва кенг қамровли маънавий  тарбия таъсиридан баҳраманд бўлган Вероника ҳар томонлама баркамол бўлиб  улғая бошлади. Яхши ўқиш билан бир қаторда 2007 йили “Камолот маликаси” спорт  мусобақасида, 2008 йили “Дўппи тиктим ипаклари тиллодан”, 2009 йили “Оқила қизлар” танловида 1-даражали дипломларни қўлга киритди.

2010 йил Вероника Володинанинг ҳаётида ёрқин зарварақ очди. Президентимизнинг қарорига кўра, у Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди”.

Жамиятимизда амалга оиширилаётган таълми ва тарбия, юксак маънавиятни шакллантириш жараёнлари ёшларимизнинг ўз истеъдодлрини ҳар томонлама намоён қилишлари учун беқиёс улкан имкониятлар ва шарт-шароитларни вужудга келтирмоқда.

Истеъдоди баралла гуллаётган ёшларимиздан бири Тошкент давлат маданият институти “Маданият социалогияси” мутахассислиги 2-курс магистранти, 2009-2010 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президент Давлат стипендияси соҳиби Барно Мемуқуловадир. У яратиб қўйилган шароитлардан яйраб-қувониб билимини ошириб бораётган ёшлар сирасига киради. Талабаларнинг республика миқёсида ўтказилган имлий-амалий анжумани ва конференцияларида шўининг мақола ва тезислари билан мунтазам равишда қатнашиб келади. Бир қанча шеърий тўплами, илмий-оммабоп рисолалари чоп этилган. Инглиз ва рус тилларида эркин сўзлаша олади.

Ҳозирги пайтда “Маданиятлар тўқнашуви ижтимой девиантлик омили сифатида” мавзусида илмий изланишларини давом эттирмоқда.

Орзуси – келажакда етук мутахассис бўлиш ва ўзи яхши кўрадиган шеърият соҳасида энг сара шеърий намуналарни яратиш. Шу билан бир қаторда, ҳар бир  инсон орзу қиладиган мукаммал бахтга эришиш”.

Шиори – ўзига, “Сен кучлисан, Барно!” дея таъкидлаган ҳолда доим олға интилиш ва ютуққа эришиш”.

Юртимизда вояга етаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ўз она юртининг бугунги ку келажаги  учун кучли масъулият хиссини қарор топтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг амалий натижалари ҳақида фикр юритилганда , жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиялари танловининг икки карра ғолиби, 50 дан ортиқ илмий мақолалар ғолиби Тошкент  давлат юридик институти 2-курс магистранти Бекзод Мусаевни фаолиятини ҳам алоҳида эътироф қилиб ўтиш мумкиндир. Унинг шиори “Ёшликнинг қонуни – ҳаракат”.  Б.Мусаве бугунги кунда ана шу шиор билан яшаб боҳаркамаолликка интилмоқда. Нияти мамлакатимизда ҳуқуқшунослик фанининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшишдир.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида олиб борилаётган тарбиявий ишларни амалий натижаси сифатида юртимиз йигитларининг ҳарбий соҳада ситқидилдан қилаётган қаҳрамонона хизматларини яққол мисол қилиб  кўрсатиш мумкин.

Кичик сержант Абдуманноп Комилов 1979 йилнинг 7 апрелида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида туғилган. У бугунги кунда “Қамчиқ” қидирув-қутқарув отрядида кичик сержант сифатида хизмат қилмоқда. Хизмат фаолияти давомида кўрсатган фидойи ишчи, қаҳрамонлиги туфайли ватанимиз мукофотига сазовор бўлди”.

Ҳозирги даврда жаҳон миқёсида глобаллашув жараёнлари тобора чуқурлашиб бораётган бир пайтда айниқса, жамиятимиз ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини янада такомиллаштириш ва самаради амалий антижаларга эришиш вазифалари ниҳоятда долзарб аҳамият кась этиб бораётганлигини ҳам зинҳор хотирамиздан чиқармаслигимиз лозимдир. Зеро, халқаро глобаллашув ниҳоятда мураккаб ва серқирра жараён ҳисобланиб, барча халқлар вадавлатлар тақдиррига бир хилда таъсир этаётгани йўқ. Шу боис ҳам мамлакатимиз миллий мустақиллигини мустаҳкамланишида, глобаллашувнинг салбий таъсирларига нисбатан мустаҳкам иммунитетни шакллантирилишида жамиятимиз ёшларининг ватанпарварлик хиссининг аҳамияти беқиёс каттадир.

 

3.2.Миллий урф-одат, қадрият ва анъаналарни шакллантириш матбуотнинг муҳим вазифаси сифатида.

 

Маълумки, ёшларда ватанпарварлик хиссини шакллантиришда халқимизнинг  бой тарихий, маданий-маънавий мероси билан бирга, қадриятлар ҳам муҳим роль ўйнайди.

Инсон ва жамият ҳаётида улар манфаатига хизмат қилиш имкониятига эга ҳар қандай нарса, воқеа-ҳодиса инсон ва жамият эҳтиёжини қондиришга, улар фаолиятини давом эттиришга қодир бўлганлиги учун “қадрият” деб аталади. Умуман олагнда, қадриятлар деганда инсон ва жамият эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган, унинг камолотига ижобий таъсир этадиган, инсон, жамият ҳаётида ижтимоий аҳамият касб этувчи барча табиий ва ижтимоий нарса- ҳодисалар, моддий ҳамда маънавий бойликлар, неъматлар, фазилатларни тушунамиз. Шу сабабли Президентимиз Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг истиқлоли ва истиқболини таъминлаш айниқса, ёшларимизда ватанпарварликни шакллантиришда қадриятлардан фойдаланиш ниҳоятда муҳим  аҳамиятга эга эканлигини доимо таъкидлайди.

Қадриятларнинг моҳиятини билиш, уларни ўзлаштириш ёшларда ватанпарварлик, миллий ғурур, миллий ифтихор, миллик бирлик ва бирдамлик туйғусини, инсонпарварлик, халқпарварлик, адолатпарварлик, халоллик, поклик меҳнатсерварлик фазилатларини шакллантиришда катта ўрин тутади.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: “Албатта ҳар қайси халқ ёки миллатининрг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий, қадриятлардан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Бу борада табиийки, маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Бизнинг қадимий ва гўзал диёримиз нафақат Шарқ, балки жаҳон цивилизацияси эшикларидан бири бўлганини халқаро жамоатчилик тан олмоқда ва эътироф  этмоқда. Бу табаррук заминдан не-не буюк зотлар, олиму уламолар, сиёсатчи ва саркардалар етишиб чиққани, умумбашарий цивилизация ва маданиятнинг узвий қисмига айланиб кетган дунёвий ва диний илмларнинг, айниқса, ислом дини билан боғлиқ билимларнинг тарихан энг юқори босқичига кўтаришида она юртимизда туғилиб камолга етган улуғ алломаларнинг хизматлари беқиёс экани бизга улкан ғурур ва ифтиҳор бағишлайди”.

Ёшларда ватанпарварликнинг шаклланиши – уларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар муштараклигини англаб етиш билан боғлиқ.  Ватанпарварликни шакллантиришда халқ миллий тараққиёти, тарихи, маданияти, санъат ва адабиёти, турмуш тарзи, ахлоқи, эътиқоди, ижтимоий руҳияти билан боғлиқ бўлган урф-одатлар, маросимлар, анъаналар алоҳида эътиборга молик қадриятлар саналади. Шунингдек, “Ёшларда ватанпарварликни шакллантиришга кучли таъсир этадиган қадриятлар жумласига – она тили ва адабиёт , миллий, диний байрамлар, ҳар хил миллий маросимлар, оилапарварлик, болажонлик, ота-она, қўни-қўшни, қариндош-уруғ, маҳалла-кўй, кексаларга ҳурмат, меҳр-мурувват, раҳм-шавқат, халоллик, поклик, имон-эътиқод, ватанимизнинг гўзал табиатидан илҳомланиш, уни асраш маданиятига эга бўлиш каби фазилатлар киради.

Шу муносабат билан алоҳида таъкидлаш жоизки, ватанимиз ёшларни халқимиз миллий урф-одатлари, қадриятлари ва анъаналарига садоқат руҳида тарбиялашда мамлакатимизнинг оммавий ахборот воситаларининг роли беқиёс каттадир.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, унинг ҳуқуқини базасини мустаҳкамлаш борасида улкан ишлар амалга оширилганилигини чуқур мамнуният билан эътироф қилиб ўтиш лозимдир. Бунинг натижасида юртимиз ОАВ учун кенг кўламли имкониятлар пайдо бўлди.

“Айни пайтда жамиятда истиқлол руҳи таъсирида янгича фикрлашнинг  шаклланиши туфайли маънавият, маданий мерос, маданий алоқаларни илмий асосда тушуниш, ўрганиш ва таҳлил этиш учун кенг имконият юзага келди. Янги шароитда халқимизнинг миллий ва маданий жиҳатдан руҳан қайта уйғонишга хизмат қилувчи соҳалар, жумладан, матбуотимиз тарихини ўрганиш бўйича илмий-назарий, методологик тадқиқотларга бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам кучайди. Тоталитар тузум давридан қувғин қилинган, соҳталаштирилган, аксарият ҳолларда таҳқирланган бой тарихимиз, табаррук аждодларимиз мероси – маънавий-маърифий қадриятларимизни ўрганишга бўлган кучли қизиқиш бугун уларни теранроқ таҳлилу тадқиқ қилишга даъват этмоқда”.

Бу борада мамлакатимиз оммавий  ахборот воситалари учун қулай имкониятлар бугунги кунда мавжуд экани таъкидлаб ўтиш жоиздир. Жумладан, мустақиллик йилларида оммавий ахбррот воситаларининг сони мисли кўринмаган даражада ошди. “1991 йилда Ўзбекистонда 351 та оммавий ахборот воситаси фаолият юритган бўлса, ҳозирги вақтда уларнинг сони 1100 тадан ошиб кетди. 1991 йилда фақат битта телерадиокомпания  ташкил этилган бўлса, ҳозир мамлакатимизда 75 дан зиёд телерадиостудиялар фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, бир қанча нашриёт ва матбуот уйлари ҳам ташкил этилди. Қатор ахборот агентликлари, интернет тармоқлари фаолияти мамлакатимиз аҳолиси учун ахборот манбаи сифатида катта аҳамият касб этмоқда”.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, шу пайтга қадар жамиятимизда фаолият юргизаётган оммавий ахборот воситалари саҳифаларида ёшларимиз тарфаккурига буюк аллома аждодларимизнинг бой меросини шунингдек, миллий қадриятларимиз сарчашмаларини сингдиришга хизмат қилувчи чуқур мазмунли илмий ва оммабоп мақолалар катта ҳажмда эълон қилинди. Жумладан, “Имом ал-бухорий сабоқлари” жумрнали ўзининг барса сонларида эълон қилинган материалларининг асосий хусусияти кўп асрлик миллий-диний қадриятларимиз моҳияти, уларнинг истиқлол даврида халқимиз маънавияти ва маърифатини камол топтиришдаги ўрни, соф ниятларимиз ва эзгу ишларимизни кўролмаётган ғаразгўй кучларнинг ёвуз ғояларини фош этиш билан боғлиқ масалаларнинг ёритилганлигидандир.

Имом Бухорий ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги янги маълумотлар ҳамда илмий тадқиқтотлар, ул зот тўплаган ҳадиси шарифлар, ҳикмати шарофатларга ушбу журналда кенг ўрин берилган. Хусусан, Бахтиёр Эшонжоновнинг “Имом ал-Бухорий – буюк фақиҳ” мақоласи (2000 йил,1 –сон) бу жиҳатдан диққатга сазовордир. Муаллифнинг таъкидлашича, “Имом ал-бухорий шариат ҳукмларини аниқлашда турли мазҳабларга хос фиқҳ усулларидан фарқланувчи ўзига хос услубни яратди. Янги илмий услубнинг  ассоий ҳадис иснодларини таҳлил қилиш бўлди. Аллома барча ҳадисларнинг иснодини таҳлил қилишни биринчи муҳим вазифа қилиб олди”.

Шарқшунос олим Маҳмуд Ҳасанийнинг “Саҳиҳи Бухорийнинг форсча шарҳи” мақоласида ҳам чуқур таҳлил ва кенг мушоҳада намоён бўлди.  у Ўзбекистон Фандар Академияси Шарқшунослик институтида сақланётган “Мажммуъаи муросалот” (“Ёзишмалар тўплами”Ғ хусусида фикр юритади. Бу китобнинг муаллифи ҳазрати Алишер Навоий эди. Мажмуада ҳаммаси бўлиб 594 та хат бор. Мактубларнинг аксариятқ исми Самарқанд Хожа Аҳрор Валий, Ҳиротдан эса Абдураҳмон Жомий йўллаган.

Мазкур журналнинг шу сонида эълон қилинган Шуҳрат Сирожиддиновнинг Имом ал-Бухорий ёдгорлиги мажмуида амалга оширилаётган нашр ишлар тўғрисидаги “Маърифат кошонаси” мақоласидан қизиқарли фикрлар ўрин олган.

Журналнинг доимий рукни “Муҳаддислар султони” (2000 йил, 2-сон) буюк муҳаддис меросини кенг тарғиб қилади. Чунончи, ушбу рукн остида Убайдулла Уватовнинг “Имом ал-Бухорий ҳақидаги ҳиндистонлик олимнинг асари” мақоласи эълон қилинган бўлиб, унда муштарийлар учун янги далиллар келтирилади.

Муаллифнинг ёзишича: Имом Бухорий ҳазратларининг ҳаёти ва ижодига бағишланиб, хорижда юзлаб китоблар ва рисолалар битилган. Лекин ана шу асарлар ичида аллома ал-Муборакфурийнинг буюк  ватандошимизга бағишланган китоби алоҳида аҳамиятга молик манбадир.

Бир юз олтмишдан ортиқ манбаларга таяниб ёзилган бу қимматли китоб буюк муҳаддис ҳақида ўзига хос мукаммал қомусий асар десак, ҳақиқатга хилоф қилмаган бўламиз.

Ҳиндистонлик олим шайх Абдусалом ал-муборакфурийнинг қаламига мансуб “Сийрат ал-имом ал-Бухорий” (“Имом Бухорий сийрати”) асаридан берилган лавҳалар ҳам ўқувчида буюк муҳаддис ҳақидаги тасаввурни кенгайтиради.

Дурбек Раҳимжоновнинг “Имом Бухорий ва Насаф ҳадис мактаби”, Абусамат Мамаюсуповнинг “Қоҳиралик аспирант туҳфаси” мақолаларидаги маълумотлар ҳам қимматлидир. “Мовароуннаҳрнинг буюк шайхлари” рукнлари остида ёритилган материаллар ҳам кишида катта таассурот қолдиради.

“Имом ал-Бухорий сабоқлари” журналининг “Ҳадисларнинг улуғ ҳикмати” рукнида (2000 йил, 3-4 сон) бераётган материалларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Уларнинг ахлоқий-тарбиявий аҳамияти бениҳоя катта. “Кимки Аллоҳ йўлида камтарлик қилса, Аллоҳ унинг мартабасини кўтаради”, “Кишининг нодонлиги ўзига бино қўймоғи кофиядир” каби ҳадислар ўқувчини ўйга толдиради, фикрлашга ундайди, руҳиятини поклашга даъват этади.

Журнал саҳифаларини синчиклаб кузатарканмиз, Имом ал-Бухорий меросини тарғиб этишда ўзига хос изланишлар олиб борилаётганига гувоҳ бўламиз. Жумладан, Дурбек Раҳимжонов “Бурҳониддин ал-Марғиноний “Ал-Ҳидоя” асарида ҳадисларнинг қўлланилиши” мақоласида ёзишича: “ҳадис илмини мукаммал эгаллаган муҳаддисгина фақиҳлик даражасига кўтарила олган. Бурҳониддин ал-Марғиноний XI асрда яшаб ҳам фиқҳ, ҳам ҳадис соҳасида самарали фаолият кўрсатган уламолардан ҳисобланади. Бурҳониддин  ал-Марғинонийнинг фиқҳ илмига оид “Ал-Ҳидоя”нинг 57-бобидан бошқа бирон боби йўқки, унда ҳадис ишлатилмаган бўлса, ҳар бир чиқарилган ҳукмнинг тўғрилигига биринч  ўринда Қуръон оятларидан, агар кўрилаётган масала оятларда бўлмаса, ҳадислардан исбот-далил келтирилди.

Шунингек, журналнинг “Истиқлол ва диний эътиқод”, “Ислом ва маърифат”, “Замонамизнинг буюк уламолари”, “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи” каби рукнлари остида берилган қатор мақолалар бой фактик материаллари ва ўткир таҳлили билан ажралиб туради. “Ёшлар саҳифаси” рукнининг очилиши ҳам диққатга сазовор. Шу ўринда ушбу рукн остида Рауф Толибнинг 2Бола бошидан”, Комилжон Солиевнинг “Ҳаё-ёшлик безаги”, Шаҳло Каримованинг “Сув қадри”, Холида Бобораҳимованинг “Мен ўзбек фарзандиман” каби мақолалари эълон қилинганлигини алоҳида қайд этиш лозимдир.

Ёш авлодни миллий анъаналаримизга  садоқат руҳида тарбиялашда Тошкент давлат шарқшунослик институтида нашр қилинаётган “шарқ машъали” ва “шарқшуносликлик” журналларининг 2007 йилнинг 1-2 сонида эълон қилинган. У.Уватовнинг “Муқаддас китоб жаҳон кезади”, С.Ғаниеванинг “Навоий ва ислом” номли мақолаларида буюк маънавиятимизнинг илмий манбалари хусусида ҳар томонлама чуқур хулосалар баён қилингандир. Журналнинг мазкур сонида О.Қориевнинг “Мовароуннаҳр фиқҳ илми ривожида Фарғона олимларининг ўрни”, Д.Раҳимжоновнинг “Мовароуннаҳр маданий ҳаётида ҳадисларнинг ўрни” номли мақаолаларида XI-XII асрларда мамлакатимиз ҳудудида маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлган ислом дини маърифати тараққиётига доир хулосалар баён қилинган. Мазкур журналнинг 2008 йил 1-сонида эълон қилинган А.Ҳабибуллаевнинг “Алишер Навоий инсоннинг ёшлик онлари ва умри хусусида” номли мақоласида буюк бобоколонимизнинг поэтик мероси ва унинг улкан аҳамияти тўғрисида хулосалар баён қилинган. Мақолада айтилагнидек: “Алишер Навоий мероси V асрдан ошиқ вақтдан бери ҳамон инсониятни лол қолдириб келмоқда. Ул зот халқимизнинг маънавий устози сифатида барчанинг кўнглидан мустаҳкам жой олган”.

“Шарқшунослик” журналининг 2008 йил 1-2 сонида И.Усмоновнинг “Урф-одатлар билан боғлиқ ҳадислар ва уларнинг манбалардаги шарҳлари” номли мақолада халқимизга хос бўлган анъаналар, маросимлар, расм-русумларнинг моҳияти, тарихий илдизлари, фалсафий мазмуни хусусида маълумотлар чуқур баён қилинган. Мазкур журналнинг 2006 йил 2-сонида Г.РИхсиеванинг “Бобур шеъриятининг лингвистик тадқиқиига янгича ёндашув”, Г.Хусанованинг “Яссавийлик адабий мактабининг ўзбек адабиёти ривожидаги тутган ўрни” мақолаларида маънавий меросимизнинг устунип бўлган адабиётимизнинг классик заминлари ҳақида кенг қамровли миллий хулосалар баён қилинган.

Вояга етаётган ёшларимиз хулқ-атворида миллий қадриятларимизни чуқур  қарор топтиришда Республикамизда нашр қилинаётган газеталарнинг ўрни беқиёс каттадир. Жумладан, “Маърифат” газетаси мисолида эълон қилинаётган илмий мақолалар ва таҳлилий материалларни мисол келтириш мумкин. Хусусан, газетанинг 2010 йил, 10 апрель сонида “Соҳибқиронга эхтиром”, “Маънавий тухфа”, “Раият аҳволидан огоҳ бўлдим” номли мақолаларда ўзбек халқи тарихида, маънавий юксалишида улкан роль ўйнаган бук саркарда Амир Темурнинг фаолияти хусусида ҳар томонлама чуқур фикрлар билдирилган. Жумладан унда таъкидланганидек, Амир Темур даврида дунёвий диний руҳий-маънавий илмлар юксак даражада ривожланди. Мовароуннаҳр тон маънода олиму фузалолар. Адабиёт ва санъат, фалакиёт илми намояндаларининг марказига айланди.

Мазкур газетанинг 2010 йил 20 март сонида А.Холбековнинг “баркамол авлод ватан таянчи” номли мақоласи эълон қилинган бўлиб, унда ҳозирги даврда баркамол авлод тарбиясида бой маънавий меросимизнинг ва миллий қадриятларимизнинг беқиёс улкан аҳамияти таърифлаб берилган.

“Халқ сўзи” газетасининг саҳифаларида миллий қадриятларимизнинг баркамол авлод тарбиясидаги улкан  аҳамиятига бағишланган илмий-таҳлилик материаллар, мақолалар муттасил равишда нашр қилиб келинмоқда. Хусусан, мазкур газетанинг 2010 йил 20 апрель сонида эълон қилинган  “Соғлом ва баркамол авлод – юрт таянчи”, “Миллий қадриятлар тараннуми” каби мақолаларда ёшларимизни миллий анъаналаримиз руҳида тарбиялаш, миллий санъатимизни ёшлар тафаккурига сингдириш билан боғлиқ муҳим хулосалар баён қилинган. Газетанинг 2010 йил 24 апрель сонида “Замахшардан чиққан аллома” номли мақолада буюк аллома аждодимизнинг халқимиз ва дунё илм-фанига қўшган буюк ҳиссаси ва унинг улкан тарбиявий аҳамияти тўғрсиида фикрлар баён қилинган.

Юқорида келтирилган имсоллардан кўриниб турибдики, Республикамиз оммавий ахборот воситаларининг ёшларимизни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашдаги ўрни катта бўлмоқда. Айни пайтда ҳали ОАВ олдида бу борада амалга оширадиган ниҳоятда катта ҳажмдаги вазифалар турганлигини ҳам эътироф қилиб ўтиш жоиздир.

Бу хусусда Президентимиз И.А.Каримовнинг “Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш” номли рисоласида алоҳида муҳим ва ўта долзарб хулосалар баён қилиб ўтилди. Президентимиз таъкидлаганидек, биз мустақилликка эришганимиздан сўнг Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотрудий, Бурҳониддин Марғиноний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Боҳовуддин Нақшбандий сингари азиз-авлиёларимиз Муҳаммад  Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Маҳмуд Замахшарий, Мирзо Улуғбек сингаи алломаларимиз,  Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби буюк арбобларимиз, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби мумтоз шоир ва мутафаккирларимизнинг номларини, асарларини том маънода қайтадан кашф этдик. Лекин бу улуғ аждодларимизнинг жаҳон маданияти ва цивили­за­циясига қўшган буюк ҳиссасини ёшларимиз биладими? Албатта, билади. Аммо, афсуски, аксарият ҳолларда умумий, юзаки тарзда билади”.  Ушбу хулосалардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан ОАВ олдига қуйидаги муҳим вазифалар қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир: ОАВни миллий истиқлол мафкураси асосида шаклланиб, ривожланиб боришини янада чуқурлатириш. Халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналари, аждодларимиз қолдирган илмий-маънавий меросни ўрганиш ва тарғиб этишни ҳар томонлама чуқурлаштириб бориш.

 

ХУЛОСА

Ҳар бир даврда ёшлар жамиятнинг ал қилувчи кучи бўлиб келган. Шу билан биргаликда ёшлар тарбияси, уларнинг муаммолари илғор фикрли кишилар назаридан четда қолмаган. Ёшларга эътибор бериш, уларнинг таълим- тарбияси, дунёқарашини бойитиш борасида Ўзбекистонда ўзига хос тажриба тўплаган. Буни ўтган асрнинг бошларида майдонга кириб келган жадидлар намояндалари Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий сингари ватандошларимиз ўзларининг изланишларида, тадқиқотларида тўла очиб берилган.

Сўнгги йилларда ҳам ёшларга бўлган эътибор сусайгани йўқ. Мустақилликнинг илк йиида қабул қилинган дастлабки қонунлардан бири ҳам айнан ёшлар мавзусига тегишли бўлганлигини таъкидлаш ўринли. 1991 йил 20 ноябрь қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонун Ўзбекистонда амалга оишрииладиган ёшлар сиёсатини белгилаб берди. Таққослаш осон бўлиши учун битта мисол келтирайлик, Россия Федерациясида ёшлар тўғрисидаги  қонун остида 2003 йилдан кейингина иш бошланди.

Маълумки, 2008 йил Ўзбекистонда “Ёшлар йили” деб эълон қилинди. Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбияланган мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда фуқаролик жамиятини ислоҳ қилиш ҳамда фуқарлик жамиятини қуришда мураккаб ва кенг кўламли ишларни амалга ошира оладиган замонавий кадрларни тайёрлаш мамлакатимиз раҳбарининг доимий эътиборда туради.

Бугунги кунда ёшлар тафаккурида, феъл-атворида, саъй-ҳаракатларида янги қадриятлар қарор топмоқда.  Ёшларда ҳаётга муносабат тизими ўзгармоқда. Уларнинг қиёфасида янги жиҳатлар шакллана бошлади.  Бу эса бевосита сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларда туб янгиланишларга асос бўлмоқда.

Жамият ва давлат тараққиётининг ҳозирги шароитида демократик ислоҳотлар субъектлари, ёшларнинг социал-маданий, қиёсий қиёфасидаги ўзгаришлар ўзига хос икки турдаги қарама-қарши характерда намоён бўлмоқда.

Ёшларнинг фуқаролик жамиятини қуришда олға интилиш, демократик ислоҳотларнинг мақсад ва мазмунини чуқур англаш, янги муносабатларга қизиқиш, изланиш, тарихий-сиёсий тафаккурининг шаклланиши, ўзлигини таниши, фуқаролик  позициясига эга бўлиши учун ҳаракат қилиши, ўзи ва идрокига ишончининг ортиши, ўз салоҳиятини жамиятнинг демократиялашуви учун сарфлашга тайёр туриши, сиёсий қиёфасида демократик ислоҳотларнинг ижобий натижаси мавжудлигини кўрсатади.  Ёшлар социал-маданий, сиёсий қиёфасини бирданига ўзгартириб бўлмаййди. Улар орасида бир қолипга тушиб қолиш, ҳаётдан зерикиш, боқимандалик, бефарқлик, давлат  ҳокимияти бошқарувига ишончсизлик натижасида ўз ижтимоий ҳолатидан норозилиги “давлат инсон учун барча шароитни  яратиб бериши лозим” деган фикрни илгари сурувчи, фақат бугунги кун дарди билан яшаши натижасида келажагини тасаввур қила олмаслик, сиёсий қиёфаларнинг тушкун кайфиятидаги кўринишлари ҳам йўқ эмас.

Дарҳақиқат, ўсиб келаётган ёш авлоднинг бир томонлама камол топиши ва бахтли яшаши учун барчамиз масъулмиз. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиўда фуқаролик жамиятини барпо этиш, кучли давлатдан-кучли жамиятга ўтиш концепциясини ҳаётга татбиқ этишда нодавлат сектор, жумладан, жамоат бирлашмаларининг роли каттадир.

Ёшларнинг таълим, зиёлилик даражалари, интеллектуал салоҳияти, одоб-ахлоқи, зукколиги, ҳаракатчанлиги ва шижоати, ўзгаришларга тайёрлиги – жамиятнинг умумий тараққиёт даражасини белгилайди. Шундай экан, ёшлар ва жамият тараққиёти ўзаро боғланган ва узвийлик касб этган ижтимоий-сиёсий воқелик бўлиб, ёшлар онгида ҳукм сурган кайфият ва орзулар бевосита жамиятнинг келажакдаги ривожланиш омилларини намоён этади.

Ўзбекистон Республикасида ёшлар манфаатлароини таъминлаш бўйича ҳуқуқий база мавжуд, фуқаролик жамият қуриш асосларида ёшлар иштироки таъминланган ёшларнинг ўниб-ўсиши ва комил шахс сифатида камол топиши  учун давлат томонидан махсус таълим, саломатлик, спортв а бошқа турдаги инфратузилмалар яратилган.

Ўзбекистон Республикасидаги ёшлар сиёсатига асосланган саъй-ҳаракатлар тизими давлат ва шахс, давлат ва фуқаролик жамияти, давлат ва оила устуворлиги ҳамда ҳимояси, давлат ва миллий хавфсизлик, давлат ва манфкура, давлат ва таълим-тарбия, давлат ва аҳоли саломатлиги, давлат ва хотин-қизлар, давлат ва ёшлар каби ўзаро алоқадор ижтимой-сиёсий воқеаларнинг изчил, ҳамнафас ва бир-бирини тўлдирувчи  сиёсий катгориялардан иборатдир. Шу билан бирга, давлат ўз сиёсатини амалга оширар экан, табиий равишда, ёшлар қатламини унинг таянчи ва истиқболини белгилаб берувчи асос сифатида қабул қилади. зеро, ёшлар давлатнинг энг муҳим ижтимоий-инсоний қадриятларидан ҳисобланади.

Миллий давлатчиликнинг тикланиш жараёнлари ҳамда тараққиётнинг “ўзбек модели” жорий этилаётган “кучли давлатдан кучли жамиятга ўтиш” тамойили амал қилаётган даврда ушбу мақсадларни ўзининг ҳаёт мазмунига айлантирган янги авлодга бўлган талаб ортади. Нега деганда, ўз истиқлоли ва озодлигининг қадринии билмайдиган, уни ҳимоя қилишга қурби етмайдиган, мустақилликка қарши мавжуд турли таҳдидлар моҳиятини тушунмайдиган, миллий ўзликни англаш ва тараққиётни таъминлаб бера олмайдиган авлод ҳеч қачон эркин яшай олмайди. Кимгадир итоат қилишга, бўйин эгишга мажбур бўлади.

Демак, ёшлар сиёсати – демократик  ҳуқуқий давлат қуриш ва инсонлар эркини таъминлаш борасидаги ҳар бир устувор йўналишларда ўз куч-қуввати, билими, салоҳияти, идрок ҳамда журъатини кучайтиришга қаратилган сиёсатдир.

Маълумки, она юртимиз мустақиллиги эълон қилингандан кейин ўтган ниҳоятда қисқа вақт давомида қабул қилинган энг дастлабки қонунлардан бири айнан ёшлар манфаатларига бағишланган эди. 1991 йилнинг ноябрь ойида “Ўзбекистон Республикасининг ёшларига оид давлат сиёсатининг асослари  тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган эди.  Ушбу қонун мамлакатимиз ёшларининг кенг қамровли ҳуқуларини кафолатлашда ва баркамол авлодни вояга етказишда ҳал қилувчи ҳуқуқий замин бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Айтиш мумкинки, мустақиллик йилларида Ўзбекистон қонунчилиги ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишда қуйидаги йўналишларда ривожланмоқда.

Биринчидан, давлатчилик асосларини яратиш жараёнида маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда хусусий тажриба ва амалиётдан, миллий тарихий қадриятлар тизимидан фойдаланиш;

Иккинчидан, жаҳоннинг жумладан, МДҲ мамлакатларининг илғор тажрибаларидан, БМТ ва унинг ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ҳуқуқий ғоялар меъёрларидан фойдаланиш;

Кўриб турганимиздек, республикамизда ёшларга оид давлат сиёсати ўз моҳиятига кўра, ҳам миллий ва ҳам умуминсоний қадриятларга таянилган ҳолда амалга ошириб борилмоқда.

Бу ўринда шуни алоиҳда таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Шунингдек, республикамизда нашр қилинаётган халқ сўзи, Маърифат, Тукристон, Ўзбекистон овози, Ишонч, Вазият каби газеталарда мамлакатимизда ёшларга оид сиёсатни акс эттириш, ёшларимизда юксак маънавий фазилатларни шакллантиришга бағишланган мақолалар таҳлил қилинди.

Юқорида билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, тегишли хулосалар ҳам баён қилинди. Жумладан:

– Умргузаронлик қилаётган давримизда  ёшларнинг интеллекутал салоҳиятини юксалтириш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этиб бораётганини ҳисобга олиб, оммавий ахборот воситалари томонидан интеллектуал бойликка интилиш кўникмаларини ёшларимиз хулқ-атворида ва тафаккурида чуқур қарор топтириш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоғи лозимдир;

– Ёшларимиз хулқ-атворида тафаккурида демократия қадриятларини, эркин шахс маънавиятини шакллантириш масалаларига етарли аҳамият берилиши лозим;

– Ёшларимизни жаҳон миқёсида рўй бераётган халқаро глобаллашув жараёнлардан муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган нашрларни кўпайтириш ўта долзарб аҳамият

 

 

[ОКОЗ:

1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.01.00 Суверенитет]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Суверенитет. Конституция]