“ҚЎРИҚХОНА ВА МИЛЛИЙ БОҒЛАР ЮРТ БОЙЛИГИ”

Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мамлакат умумий ер майдонининг 5 фоизини ташкил этади. Мамлакатимиз ҳудудида 8 та қўриқхона, 2 та миллий боғ, 3 та табиий парваришхона, 12 та буюртмахона, 5 та табиий ёдгорликлар ва 1 та биосфера резервати фаолият олиб боради. “Жайрон” қўриқхонаси ҳам ана шундай масканлардан биридир.

Маълумки, 1997 йилда “Ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш маркази” ва “Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси” ташаббуси билан 11 январь куни  “Миллий боғлар ва қўриқхоналар куни”  сифатида қабул қилинган. Қўриқхоналар ва миллий боғларда  айнан ноёб ўсимликлар ва ҳайвонот олами генетик фонди муҳофаза этилади ҳамда кўпайтириб борилади.

Мазкур сана мунособати билан  жорий йилда ҳам Ўзбекистон экологик ҳаракати Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан  “Жайрон” экологик марказида тумандаги Саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчи ёшлари ва педагоглари иштирокида “Қўриқхона ва миллий боғлар юрт бойлиги” мавзуида  давра суҳбати  ўтказилди.

жаха

Экоҳаракатнинг  вилоят ҳудудий бўлинмаси “Ёшлар қаноти” фаоллари,  вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,  Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, “Маънавият сарчашмаси” МЧЖ, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари, Қоровулбозор Саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи педагог ва   ўқувчилари,  экоҳаракат фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари  иштирок этган мазкур давра суҳбатида  “Жайрон” экологик маркази худудида жонли табиат қўйнида саёҳат тарзда уюштирилди. Саёҳат давомида  иштирокчиларнинг Она табиат ҳамда жониворлар олами, шунингдек, уларнинг ноёб турлари ҳақидаги билимлари янада бойитилди.

жака

Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари “Қўриқхона ва миллий боғлар  давлатимиз ифтихори”, “Жайрон” экомаркази юртимиз  биохилма- хиллигини бойитмоқда”, “Қўриқхона ва миллий боғларни асраш   келажак авлод олдидаги қарзимиз” каби  мавзуларда мутахассислар томонидан маърузаларидан баҳраманд бўлишди.

Тадбир давомида “Жайрон” экологик маркази ходимлари томонидан марказ  тарихи, бугунги фаолияти, яъни айни дамда кўпайтириб, очиқ майдонларга чиқариб юборилаётган “Жайрон”, “Қулон”, “Преживаль оти” каби ҳайвонларнинг ноёб турлари ҳақидаги суҳбатлар  ва марказнинг истиқбол режалари  борасидаги   маълумотлар, айниқса, иштирокчиларга илиқ таассуротлар қолдирди. Уларнинг Она Табиатга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини оширди.

Жаҳонгир ШАРИПОВ,

Ўзбекистон экологик ҳаракати

Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмаси координатори.