МАКТАБИМИЗ ЧЕМПИОНИ – ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ!

Фируз Ражабов –  Когон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг умидли, истеъдодли ва иқтидорли ўқувчиси. Ўзбек жанг санъати билан мунтазам шуғулланади. Кўплаб халкаро турнирлар ғолиби Комил ака Шукуровнинг энг муносиб шогирдларидан.  У бир нечта халқаро жанг санъатлари фестивалларида қатнашиб, муваффақият қозонган. Қатор шахсий беллашув баҳсларида 31 килограмм вазн тоифасида гиламга чиқиб, қимматбаҳо совғалар совриндорига айланган.

Кучли ва чаққон, сергак ҳамда жисмонан соғлом Фируз ёш бўлишига қарамай, яратилган барча имкониятлардан  фойдаланиб, ўз келажаги учун муносиб йўлни танлай олди. Ушбу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ёшлар жамиятида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлмоқдалар. Соғлом тан, соғлом ақл билан соғлом жамиятда униб-ўсаётган Фирузнинг келажакда юрт корига ярайдиган ўғлон бўлиб камол топишига, шубҳа йўқ.

                                                                               Дилфуза ТЕМИРОВА, Когон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.