“Камолот” минбари

Шаҳбоз СУВОНОВ:                                                                    Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши Ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий лойиҳалар бўлими мудири.    

  • Ўтган 2015 йилда айрим режа ва мақсадларимиз амалга ошмай қолди. Масалан, “Камолот” ЁИҲ вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари қошидаги “Ёшлар ижтимоий хизматлари” маркази тўгараклари иштирокида вилоятимиздаги “Семурғ” спорт мажмуасида таълим ва инновацион кўргазмаларини ташкил этмоқчи эдик. Шунингдек, Олий ўқув юртлари орасида Конституция байрами арафасида “Конституция – суверен ва демократик давлат пойдевори” кўрик-танловини ўтказишни режалаштирган эдик.  Бундан ташқари, Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши қошида чет мамлакатлардан департация бўлган ёшлар ҳамда ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар учун ижтимоий-ҳуқуқий консультатив марказини ташкил этиш олдимизда турган муҳим вазифалардан бири эди. Афсуски, мақсадларни амалга оширишга эришолмадик. 2015 йилда иш фаолиятимдаги армоним шу, назаримда.

         Янги йилда амалга ошмай қолган мақсадларимизни рўёбга чиқариб, фаолиятимизни дадилроқ  жонлантиришга эришамиз, дея умид қиламан.

 2016 йилда Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ёшларга оид қабул қилинган қонун ҳамда ҳуқуқий норматив ҳужжатлар тўпламини нашр этиш ҳам энг муҳим мақсадларимиздан биридир.

Фирдавс ЯКУБОВ,                                                    Ҳаракатнинг Фаол ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими мудири:

3-бет Фирдавс

 Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, сиёсий маданияти  ҳамда дунёқарашини янада кенгайтиришга қаратилган олий ва ўрта махсус таълими тизими талаба-ўқувчиларини қамраб олувчи “Мунозара” тўгарагини ташкил этиш бўйича чора-тадбир мавжуд. Ташкил этилган тўгарак аъзолари билан интерактив ўйинлар, уларнинг ижтимоий-сиёсий онгини янада шакллантиришга қаратилган ўқув-семинарлар ўтказиш зарур эди. Бироқ вақт нуқтаи назаридан улгуролмай қолган мақсадларни амалга оширишни  2016  йилга  кўчиришга тўғри келди. Янги йил остонасида туриб, шуни дадил айтаманки, ҳамжиҳатлик, ўзаро ёндашув билан биз бу мақсадга, албатта, эришамиз.

Шу ўринда яна айтиш жоизки, имконияти чекланган болаларнинг соғлом болалар билан бир хил даражада тенг билим  олиши, фан ва технологиянинг сўнгги ютуқларидан баҳраманд бўлишлари учун янада қулай имконият ва шарт-шароитларни яратиш “Камолот”нинг энг биринчи вазифаларидан бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан, мен келгусида фаолиятдаги режаларимни улар ўртасида турли танловлар ўтказиш орқали амалга ошираман. 

 Ҳикматулло ТЎРАЕВ,                                                           Ҳаракат қошидаги “Ёш тадбиркор” консультатив маркази раҳбари:  

 

     3-бет Хикмат        –

Ўтган йилларда амалга оширган ишларимизни сарҳисоб қилиб, ортга назар ташлар эканман, консультатив марказимиз томонидан режалаштирилган анчагина лойиҳалар фақатгина қоғозда қолиб кетганига афсус қиламан. Масалан, ўтган йилда  “Иқтисодчи ўқитувчи – камолотга элтувчи” лойиҳасини амалга оширмоқчи эдим. Лойиҳанинг асосий мақсади, бугун вилоятимизда ўрта-махсус таълим тизимини битираётган 26 000 нафардан ортиқ ўқувчиларни тадбиркорлик борасидаги билимларини ошириш ва уларга ҳар томонлама маслаҳат беришдан иборат эди. Шунингдек, лойиҳада ҳар бир касб-ҳунар коллежида икки нафардан иқтисод фани ўқитувчилари учун уч кунлик ўқув-семинарлар ташкил этилиши кўзда тутилган эди. Айниқса, ёшларни бизнес хусусидаги дунёқарашини янада ошириш мақсадида касбий таълим мутахассислари, психологлар ҳамда тил ва адабиёт фани ўқитувчиларини жалб этиш  ҳам тадбирнинг муҳим бўғинларидан бири эди.

             Амалга оширмоқчи бўлган яна бир лойиҳа шундан иборат эдики, унда Ҳаракатнинг вилоят Кенгаши қошида нодавлат-нотижорат ташкилот сифатида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бизнес инкубатор ташкил этмоқчи эдик. Мазкур ташкилот ўзининг ҳуқуқшунослари, банк-молия соҳаси мутахассислари, маркетолог, ҳисобчи, юристларига эга бўлиб, барча моддий-техник база билан таъминланган ҳолда ёш тадбиркорларга ижтимоий-иқтисодий кўмак, айниқса, фойдали маслаҳатлар бериши белгиланган эди. Юқоридаги тадбирлар ёшларни жамиятнинг ижтимоий – иқтисодий ҳаётида янада фаол бўлишга ундашига, шубҳа йўқ. Ушбу лойиҳаларни янги йилда янгича кўринишларда амалга оширишга эришамиз, деб ўйлайман. 

 

Амирбек РАҲИМОВ,                                                           Ҳаракатнинг маънавий-маърифий лойиҳалар бўлими мудири:

4-бет Амир

 Янги йилда амалга оширадиган ишларимиз талайгина. Бугунги глобаллашув даврида олдимизда турган энг долзарб масала ёшларнинг таълим ва тарбияси ҳисобланади. Ғарбона маданиятнинг, айниқса, “оммавий маданият”нинг кириб келиши ҳамда кенг авж олиши, шунингдек, ёшларнинг катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрасатишининг йўқолиб бораётганлиги барчамизни бирдек ташвишлантириши, табиий ҳол. Мазкур масалада энг катта масъулият бизнинг зиммамизда, деб ўйлайман. Шунинг учун бугун ҳаётимизда ёшлар билан боғлиқ учраб турадиган  муаммоларни энг кичик-кичик деталлардан бошлашни ҳам назардан қочирмаслигимиз керак. Масалан, автобекатларда ёшларни маънавиятга чорловчи “Камолот” логотиплари туширилган стикерларда “Катталарни ҳурматли қил”, “Кексалар дуосини ол”, “Ҳурмат қилсанг, ҳурмат кўрасан” каби шиор ва даъватларни илиб чиқиш ҳам ўзининг ижобий самарасини беради. Кийиниш, саломлашиш, сўзлашиш ва соч турмаклари борасида ҳам мазкур тадбирни қўллаш фойдадан холи бўлмайди.  

 Собир АБДУЛЛАЕВ,                                                         Ҳаракатнинг бошланғич ташкилотлар билан ишлар бўлими мудири:

4-бет Собир

  • Барчамизга маълумки, “Камолот” ЁИҲ Бухоро вилояти Кенгаши қошида Ҳаракатнинг 1051 та (527 та мактаб, 80 та касб-ҳунар коллежи, 8 та академик лицей, 5 та олий ўқув юрти, 431 та корхона) бошланғич ташкилоти ташкил этилган. Ўтган йилда мазкур етакчилар ўртасида икки босқичли (шаҳар,туман ва вилоят) спартакиада (спорт ўйинлари ни ўтказишни режалаштирган эдик. Аммо, айрим сабабларга кўра, ушбу лойиҳа амалга ошмай қолган эди. Янги йилда ушбу спорт ўйинларини кенг миқёсда ўтказишни режалаштираяпмиз. Шунингдек, бошланғич ташкилотлар самарадорлигини ошириш борасида янада кўпроқ тер тўкишга тўғри келада. Бу борада ўтган йилда бошланғич ташкилотлар учун икки маротаба ўқув-семинарлар, маҳорат дарслари ўтказилди. Жорий йилда бу ишларни янги босқичга кўтаришга ҳаракат қиламан.