Амир Олимхоннинг Зарафшон дарёсига тушган хазинаси

1920 йилнинг 1 сентябрь куни Бухоро амири Саид Олимхон Арк устида аэропланларни кўриб, қўрқиб кетган. Бу баҳайбат қушлар ҳайқириқ билан парвоз қилиб, чангалидаги катта бомбаларни Амир саройига мўлжаллаб ташлашарди. Кучли портлашлар, ўт ва тўзон қасрни ер билан яксон қилиб, ҳимоячиларини эсини оғдириб қўйган эди. Амир (ва бошқалар ҳам) буни — Аллоҳнинг юборган жазоси деб тушунишган. Batafsil Амир Олимхоннинг Зарафшон дарёсига тушган хазинаси

Пешкўдаги Жонгелде овулига виртуал олам кириб бормоқда

Тез кунларда Пешкўдаги олис чўл ҳудудида жойлашган “Жонгелди” овули аҳолиси интернет алоқасидан баҳраманд бўлади. Бухоро вилояти ҳокимлиги аппарати матбуот хизмати хабар беришича, Жонгелде овулига виртуал олам кириб боради. Batafsil Пешкўдаги Жонгелде овулига виртуал олам кириб бормоқда

4000 АҚШ доллари эвазига ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди раиси Нодирбек Шароповнинг Дарёга маълум қилишича, фуқаро Фаррух Эргашев бир нечта фуқарога 4000 АҚШ доллари эвазига ўзига тегишли бўлмаган 4 сотхли ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарликка қўл урган. Batafsil 4000 АҚШ доллари эвазига ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгарга ҳукм ўқилди

Саида Мирзиёева: “Мактабларда мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз”

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева келгуси ўқув йилидан мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилиши борасида фикр билдирди. Batafsil Саида Мирзиёева: “Мактабларда мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз”

“Бухоро” аэропорти “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” деб топилди

Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари Фуқаро авиацияси “Аэропорт” Ассоциацияси конференциясида “Бухоро” халқаро аэропорти иш тажрибаси ўрганишга арзигулик деб топилди. У 2018 йил якуни бўйича “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” номинацияси ғолиби деб эълон қилинди. Batafsil “Бухоро” аэропорти “МДҲ мамлакатларининг энг яхши аэропорти” деб топилди

Биз учун энг муҳим ташаббусдан бири!

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят Кенгаши ҳамда “Чемпион Кидс” МЧЖ билан ҳамкорликда Президентимиз томонидан Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг энг муҳими иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун мини-футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Batafsil Биз учун энг муҳим ташаббусдан бири!

Мусофир юртдан аёлнинг тобути қайтди… (ҳикоя реал воқеаларга асосланган): Мутолаа вақти

«Ўзбекистонлик аёл Туркияда автоҳалокатга учраб, вафот этди». Интернет янгиликларини кўздан кечираётган Рустам бир зум сергак тортди-да, шу хабарни синчиклаб ўқишга киришди. «Аёлнинг миллати ўзбек, исми Наргиза. Бошқа маълумотлар мавжуд эмас. Агар марҳуманинг танишлари ёки қариндошлари бўлса, тегишли муассасаларга мурожаат қилишингизни сўраймиз». Batafsil Мусофир юртдан аёлнинг тобути қайтди… (ҳикоя реал воқеаларга асосланган): Мутолаа вақти

Адлия вазири Бухоро вилоятида қабул ўтказади

Республика ишчи гуруҳи томонидан адлия вазири Р.Давлетов раҳбарлигида Бухоро вилоятида қабул ўтказилади. Учрашувлар жорий йилнинг 1 ва 2 июнь кунлари Бухоро вилоятининг қуйидаги туманларида ташкил этилиши режалаштирилган: Batafsil Адлия вазири Бухоро вилоятида қабул ўтказади

Бухорода оғуфуруш қўлга олинди

Гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш билан шуғулланиб келган Бухоро туманилик Азамат Роббанаев (исми-шарифи ўзгартирилган) ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари томонидан қўлга олинди. Batafsil Бухорода оғуфуруш қўлга олинди

Ота-оналарга тарбия борасида 10 та тавсия

Биз ота-оналар фарзандимизга тарбия бериш жараёнида доимо қандайдир муаммоларга дуч келамиз ва бундай ҳолатни бартараф этишга бирмунча қийналамиз. Тажрибали ота-оналар эса, бундай вазиятларнинг барига алла қачон ечим топишган. Ҳозир сиз билан ана шу тажрибаларни ўртоқлашмоқчимиз. Batafsil Ота-оналарга тарбия борасида 10 та тавсия