“Ёшлар ойлиги”да жиддий масалалар муҳокамаси!

Қонун – адолат мезонидир. Жамиятда қонун устуворлиги таъминлансангина, у ерда турмуш фаровон, халқ эса бахтли бўлади.

“Ёшлар ойлиги” доирасида айни шу мақсадга, яъни ёшларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни янги қабул қилинган қарор ва қонунлар билан яқиндан таништиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилояти Кенгаши, вилоят Прокуратураси, вилоят Адлия бошқармаси, Жиноий суди билан ҳамкорликда “Сиз қонунни биласизми?” мавзусида ёшлар билан ташкил этилган очиқ мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан соҳа мутахассисларига юзланиб, фойдали маълумотларга эга бўлишди.

Юртимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати доир янгиликлар айниқса, кўпчиликда қизиқиш уйғотди.