Ёшлар тенгдошларини иш билан таъминлаяпти!

“Ёшлар ойлиги” доирасида Ўзбекистон Ёш фермерлари Кенгаши ҳудудий бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи Ғиждувон туман Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги “Ҳайриддин Барака” кўп тармоқли фермер хўжалигига агросаёҳат ташкил этилди.

Фермер хўжалигини ёш фермер Гулҳаё Асадова “Ёшлар – келажагимизъ жамгъармасининг 200 млн сўм миқдоридаги имтиёзли кредити асосида ташкил этган бўлиб, 60 сотих ер майдонида 15 минг туп бодринг ва помидор кўчатлари экилган. Ҳозирда йил давомида улардан тушган фойда 400 млн сўмни ташкил этяпти. Шунингдек, тиниб-тинчимас Гулҳаё раҳбарлигидаги хўжалик паррандачилик ва чорвачилик билан ҳам шуғулланади.

Ёш фермер билан суҳбат жараёнида ёшлар фермер хўжалигини ташкил этиш, уни юритиш, фаолиятни кенгайтириш ва иш ўринлари сонини кўпайтириш ҳақида бир қатор маълумотларга эга бўлишди.

Саёҳат якунида ёш фермер ўзи каби 4 нафар тенгдошини иш билан таъминлади ва уларга ҳозирча кунига 40000 сўм маош белгиланди.