“Ёшлар ойлиги” номига мос ҳолда қизиқарли лойиҳалар, турли мавзулардаги муҳокамалар, жиддий лойиҳалар билан ёшларга ёрқин хотираларни туҳфа этяпти.
Худди шундай тадбирлардан бири Қоровулбозор туманида ҳам ўтказилди. Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида профилактик назоратда турувчи ёшларнинг ҳарбий қисмга саёҳати ташкил этилди. Саёҳатда ўқувчилар ҳарбий қисмдаги муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар учун яратилган шарт- шароитлар, имкониятлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек спортнинг стол тенниси, турникка тортилиш, тош кўтариш каби турлари бўйича мусобақалар ҳам ўтказилди.
Саёҳат якунида ёшларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, компютер саводхонлиги тўғараги ҳам ташкил этилди.