Ҳар бир ёш эътиборда

“Ёшлар ойлиги” доирасида Қоровулбозор туманидаги “Имом-Бухорий” маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокимининг ўринбосари А.Шукуров, туман прокурори ёрдамчиси Ф.Абраэв, туман Кенгаши раиси К.Бақоэв, туман ички ишлар Пробатсия бўлими бошлиғи М. Кенжаэв, туман адлия бўлими бош маслаҳачиси М.Қиличев, туман халқ қабулхонаси мудири Р.Ортиқов, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори А.Эргашов билан биргаликда тумандаги жазони ижро этиш муассасасидан қайтган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда тумандаги 8 нафар жазони ижро этиш муассасасидан қайтган ёшлар билан бирма-бир суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг ўзларини ҳамда оилавий муаммолари ўрганилди. Уларга мутахасислар томонидан керакли маслаҳатлар берилди.

Ҳозирги кунда тумандаги жазони ижро этиш муассасасидан қайтган ёшларнинг бандлиги таъминланган.

Улар билан доимий равишда суҳбатлар олиб борилиб оилалари ҳамда ота-оналари билан суҳбатлар олиб борилиб, моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилади.

Тадбир сўнгида ёшларнинг келгусида бундай хатолар қилмаслиги ҳамда берилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда юртимизга муносиб фарзанд бўлишлари айтилиб бундан кейинги ишларига омадлар билдирилди.