“Ёшлар ойлиги” доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Когон шаҳар Кенгаши, шаҳар Ички ишлар бўлими, шаҳар Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Youth Day” номли ёшлар марафони ўтказилди.
Марафонда таълим муассасалари ўқувчилари, корхона ҳамда ташкилотларнинг ишчи-ходимлари ва юзлаб ёшлар шаҳардаги “Орзу” спорт мажмуасидан “Темирйўлчилар” истироҳат боғигача бўлган 5 км масофани биргаликда босиб ўтишди.
Марафон давомида янграган шўх куй-қўшиқлар иштирокчию-томошабинларга байрамона кайфият бағишлади.
Марафон сўнгида иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.