“Ёшлар ойлиги” доирасида Бухоро ёшлар марказида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танловнинг қуйи босқичларида 521 та умумий ўрта таълим мактаблари, 61 та ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари, 220та корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритиб келаётган Ёшлар етакчилари иштирок этган бўлиб, вилоят босқичида сараланган 63 нафар иштирокчилар ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Ўқув-семинар билан бошланган танловда бошланғич ташкилот фаолиятининг ўзига хослиги, ташкилот амалга оширган ишларнинг самарадорлик даражаси ва қамровининг кенглиги, фаолиятда янги, замонавий интерактив методларнинг қўлланилгани, етакчи имиджи ва нотиклик қобилияти ва етакчининг билими ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.
Якуний натижаларга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари бўйича Шофиркон тумани 47-умумий ўрта таълим мактаби Бошланғич ташкилот етакчиси Бекзод Ахмедов, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари бўйича Бухоро Муҳандислик технология институти қошидаги академик лицей бошланғич ташкилот етакчиси Феруза Жумаева, корхона ва ташкилотлар ўртасидаги баҳсларда Жондор тумани Тиббиёт бирлашмаси Бошланғич ташкилот етакчиси Ҳусниобод Норова, Олий таълим муассасалари бўйича эса Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали бошланғич ташкилот етакчиси Темиржон Асадовлар ғолибликни қўлга киритишди.