“Ёшлар куни” муносабати билан Вобкент туманида туман ҳокимлиги, Бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари”, “Ёшлар келажагимиз” жамгъармаси асосида имтиёзли кредит олган ёш тадбиркорлар ва ёш фермерлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг савдо ярмаркалари ташкил этилди.
“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари” давомида тумандаги корхона ва ташкилотлар ўзларининг 90тадан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмарка давомида 20 нафарга яқин ёшларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шунингдек, “Ёшлар-келажагимиз” жамғармаси туман филиалидан имтиёзли кредит маблағларини олиб, ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган тадиркорлик субектларижумладан, “Кидс ИДEАСдеас” МЧЖ, “Умид Бобур Макс сервис” МЧЖ, ЯТТ “Комилов Бекзод Султонмурод ўғли”, ЯТТ “Шарипова Гулрух”, ЯТТ “Султонова Маҳфуза Шахоб қизи”, ЯТТ “Бақоев Сардор Олимович”, “Шуҳрат Алишер Файз” МЧЖлар ўз маҳсулотлари ва хизматларини таклиф этган ҳолда иштирок этишди. Ташриф буюрганлар арзонлаштирилган маҳсулотлардан харид қилиш билан бир қаторда, “Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусида маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.
Шу билан бир қаторда, “Ёшлар ойлиги” доирасида туманда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш, касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида таълим муассасалари, “Баркамол авлод” болалар ижодиёти маркази ва “Республика ёшлар маркази” ННТ тизимидаги тўгараклар фаолияти билан ёшларни таништириш мақсадида ташкил этилган 30дан ортиқ тўгаракларнинг тақдимотлари ҳам ташкил этилди. Сартарошлик ва пазандачилик тўгараги раҳбарлари томонидан пишириқлар, соч турмаклаш бўйича ёшларга мастер-класслар ўтиб берилди.