Лақманинг калласи тарози палласига қиёс. У ким нима қўйса, ўша томонга оғади. Лақманинг ўз фикрига эга эмаслиги, ўз қараши йўқлиги, албатта, тарозибонга қўл келади. Лоқайд одам учун эса дўстнинг ҳам, душманнинг ҳам, қавму-қариндошу, бегонанинг ҳам аҳамияти йўқ. Бугунги ўта мураккаб ва таҳликали даврда лақмалик ҳам, лоқайдлик ҳам жамиятга, тинч-осуда ҳаётга, хавфсизликка зарар етказади. Batafsil ХАТАР
Архив за день: 16.04.2017
БАРОРИДАН КЕЛМАГАН “ОВ”
Cудья Илҳом Шомуратов ва адвокат Умрзоқ Тўхтаевнинг барбод бўлган режаси
Айтишларича, йиртқичлар бир марта гўшт мазасини тотганидан кейин ов қилишни бошлар экан. Бундай йиртқичлардан фақатгина уларни отиб ўлдириш орқали халос бўлиш мумкин. Порахўрларни ҳам гўшт ейдиган йиртқичларга қиёслаймиз. Порахўр ҳам осонгина келадиган мол-дунёнинг мазасини тотганидан сўнг унга кўнгил қўяр экан, одамлар унга пора бериши учун шундай шартлар ўйлаб топарканки, уларни адо этиш жуда мушкул, айримлари эса деярли имконсиз. Афсуски, йиртқичларга қўлланилган жазони порахўрларга нисбатан қўллаб бўлмайди. Batafsil БАРОРИДАН КЕЛМАГАН “ОВ”