“ЁШ СПИКЕР” – НОТИҚЛАР БЕЛЛАШУВИ

Ҳаракат Кенгаши муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа фуқаролик институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти лойиҳаси доирасида Бухоро вилоят ҳокимлиги, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят Адлия бошқармаси, Фуқаролик жамиятини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида Бухоро муҳандислик технология институтида ОТМ талабалари ўртасида “Ёш спикер” ҳуқуқий-сиёсий танлови бўлиб ўтди.2

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамол Носиров ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Жасур Болтаевлар ташриф буюришди: ёш спикерларни қутлаб, Ўзбекистон келажагига масъул эканликларини таъкидлашди.

3

Уч шарт: “Ҳуқуқий-сиёсий билимдон”, “Ўзбекистон келажагига масъулман”, “Китоб ва ёшлар” бўйича бўлиб ўтган баҳслар қизғин мунозараларга бой бўлди.145

Вилоятда мавжуд ҳар бир ОТМ талабаларининг ҳар биридан жами 5 нафардан талаба иштирок этиши лозим мазкур танловда БухДУ, БухДТИ, БМТИдан 5 нафардан, Тошкент Ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиалидан 1 нафар талаба иштирок этди. Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва сиёсий маданиятини оширишга, тегишли қонунчилик амалиёти ва амалдаги қонунларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритишга, улар ўртасида ёшларга оид чиқарилаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини кенг тарғибот қилишга мақсадини қаратган ушбу танловни кўпсонли ёшлар янги лойиҳа сифатида қизғин қарши олишди.88.17

Бухоро Давлат университети талабаси Анвар Собиров биринчи, Тошкент Ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали талабаси Ихтиёр Фозилов иккинчи, Бухоро Давлат Тиббиёт институти талабаси Лазиз Қаюмов учинчи ўринни эгаллади. Бухоро муҳандислик технология институти талабалари: Жавоҳир Абдуллаев “Энг яхши тақдимот муаллифи”,  Феруза Бекмуродова “Ёш спикер” номинацияларини қўлга киритишиб, Диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

1918171615Шунингдек, фаол иштирокчиларнинг ҳар бири ҳамда тадбирнинг юқори савияда ўтишини таъминлашда ҳисса қўшган ҳамкор ташкилот вакиллари Ташаккурнома, Фахрий ёрлиқ ҳамда китоблар билан рағбатлантирилди.202122Тадбирга жалб этилган 200 нафарга яқин ёшларга ҳам эсдалик сифатида Таҳририят ташаббуси билан чоп этилган “Ёш сиёсатчи минбари” ҳамда “Кумуш саҳифа” китоблари, ёшлар нашрлари сонлари, буклетлар тарқатилди.              14