Аждодлар ўгити бизга ҳамнафас,
Хотира – абадий, қадр – муқаддас!
Ҳаракат муассислигидаги “Бухоро ёшлари” газетаси қошида ташкил этилган “Парвоз” фарл жамоатчи ёшлар тарғибот гуруҳи аъзолари хештеглари тарғиботида фаол иштирок этмоқда.
Ёшлар Ватанимиз озодлиги ва халқимизнинг фаровон ҳаёти йўлида жонларини фидо қилган юртдошларимизга ва уларнинг ўлмас хотираларига эҳтиром кўрсатишни шараф, деб билишди.
Аҳоли гавжум жойларда ҳамда шаҳарга ташриф буюрган сайёҳлар орасида бўлиб, эзгу мақсадларини баён этишди. ўз ўрнида хорижлик сайёҳлар 9 Майнинг Ўзбекистонда юксак савияда ўтьказилаётганидан мамнун эканликларини, қаҳрамонлар хотираси олдида улар ҳам бош эгишларини, айниқса, давлатимиз рамзи туширилган лента ва стикерлар улар учун энг бебаҳо тақдим эканлигини мамнуният билан билдиришди.