Архив рубрики: Ma`naviyat va ma`rifat
АТЛАС ВА АДРАС МАТОЛАРНИНГ СЕҲЛИ ЖИЛОСИ
Фестивал Бухори шарифни атласу адрасга буркаб юборди. Ҳар қадамда кўзни қамаштирувчи матолару сержило ипакларни учратасиз. Томоша қила туриб марғилонликларга тасанно айтгингиз келади.
Гўли гул, сеҳрли ҳунар соҳиби наманганлик Анвар Тожибоев ҳам фестивалга иккинчи маротаба 20 дан ортиқ атлас ва адрас матолари билан иштирок этмоқда. Batafsil АТЛАС ВА АДРАС МАТОЛАРНИНГ СЕҲЛИ ЖИЛОСИ
DO`STLIK TANTANASI
O`zbek xalqi azal-azaldan o`zining go`zal urf-odatlari, an’analari bilan butun dunyoni lol qilib kelgan. Shu jumladan, milliy raqslarimiz ham o`zining jozibadorligi va milliy qadriyatlarimizni o`zida jo etganligi bilan nafaqat yurtimiz, balki xorijlik mehmonlarning ham qiziqishlariga sabab bo`ldi. Batafsil DO`STLIK TANTANASI
ПАЛОВ САЙЛИ
Фестиваль доирасидаги энг қизғин лойиҳалардан бири бу –“Палов сайли” ошпазлар танловидир. Мазкур танлов шуниси билан қизиқки, унда паловнинг турлича пиширишлар усуллари намойиш этилди. Batafsil ПАЛОВ САЙЛИ
РИШТОН КУЛОЛЧИЛАРИ
Нодир девонбеги мадрасасидан Мағокки Атторон масжидигача ястанган пальонларни сайр қилар экансиз, ҳар бир ҳунарманднинг санъат асарларидан баҳра олиб, шукроналик ва ҳурлик туғёнини ҳис этасиз. Бу, албатта, мустақиллик меваси. Бугун фестиваль баҳона ўз санъатини бутун дунёга намоён этаётган ана шундай истеъдодли риштонлик кулолсоз ҳунарманд Равшан Тожиддиновдир. Batafsil РИШТОН КУЛОЛЧИЛАРИ
ТУРИЗМ ИСТИҚБОЛЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН
Миллий ҳунармандчилик равнақи, туризм соҳасида кўрсатилаётган хизматлар турини хорижлик сайёҳлар ўртасида тарғиб этиш, тажрибали ва моҳир усталар меҳнати билан яратилган бетакрор санъат асарлари, серқуёш диёримиз табиатининг шифобахш ўсимликлари кўргазма-ярмаркаларини ташкил этишни илгари сурган, шунингдек, ўтмиш усталари жило берган заргарлик, зардўзлик, каштачилик, кандакорлик буюмлари, шу заминда тўқилган ипак гиламлар, зарринқалам хаттотлар ва мусаввирлар яратган қўлёзма китоблар ва миниатюралар дунёдаги энг машҳур музейларнинг ноёб экспонатларини яна бир карра дунёга намойиш этишдек эзгу мақсадни кўзлаган фестиваль давомида ташкил этилган илмий-амалий конференция диққат-марказдадир. Batafsil ТУРИЗМ ИСТИҚБОЛЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН
“MILLIY RAQSLARIMIZ” DUNYO AHLINI LOL ETDI
Jozibadorligi va nafisligi bilan milliy urf-odat va boqiy qadriyatlarimizni o`zida mujassam etgan raqslarimiz dunyo ahlini asrlarki, lol etib keladi. Ananaviy XV ,,Ipak va ziravorlar” turistik festivalida ijro etilgan xalq etnografik folklorlari yurtimizga tashrif buyurgan sayyohlar va mehmonlar e`tiboridan chetda qolmadi. Batafsil “MILLIY RAQSLARIMIZ” DUNYO AHLINI LOL ETDI
НУРОТАЛИК КУЛОЛЧИЛАР
Фестивалга ташриф буюрган меҳмонлар орасида нуроталик кулолчилар алоҳида ажралиб турди. Эътиборли жиҳати, улар орасида Нурота туман ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 8-синф ўқувчиси Жавлонбек Холниёзов ҳам бор. Ёш истеъдод соҳиби устози тажрибали ҳунарманд, рассом ва кулол Баҳодир Сарибоевдан кулолчилик ҳамда тасвирий санъатнинг миниатюра сир-асрорларини чуқур эгаллаб бормоқда. Batafsil НУРОТАЛИК КУЛОЛЧИЛАР
ДУНЁНИ ЛОЛ ЭТГАН ШАҲАР
Дунё аҳлининг меҳрини қозониб келган улуғ ва маҳобатли Арк қўрғони, меҳмондўстликка ишора Лаби Ҳовуз бўйлари, маърифат, маънавият ва тараққиёт гултожи саналган Нодир Девонбеги, Масжиду Калон ва бошқа барча қадим обидалар ҳар бир меҳмонга бағир очди. Минглаб йиллик тарихий обидаларга бешик шаҳар остонаси ҳар доимгидек дунёнинг тўрт бурчидан ташриф буюрган сайёҳлару, мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган меҳмонлар билан янада гўзал. Batafsil ДУНЁНИ ЛОЛ ЭТГАН ШАҲАР
БУХОРОГА ОШУФТА КЎНГИЛЛАР
“Бухоро ёшлари” газетаси қошида ташкил этилган “Парвоз” ёш журналистлар маҳорат маркази репортёрлари фестивалга ташриф буюрган хорижлик меҳмонлар билан суҳбатлашишди. Batafsil БУХОРОГА ОШУФТА КЎНГИЛЛАР