ТУРИЗМ ИСТИҚБОЛЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН ХАЛҚАРО АНЖУМАН

Миллий ҳунармандчилик равнақи, туризм соҳасида кўрсатилаётган хизматлар турини хорижлик сайёҳлар ўртасида тарғиб этиш, тажрибали ва моҳир усталар меҳнати билан яратилган бетакрор санъат асарлари, серқуёш диёримиз табиатининг шифобахш ўсимликлари кўргазма-ярмаркаларини ташкил этишни илгари сурган, шунингдек, ўтмиш усталари жило берган заргарлик, зардўзлик, каштачилик, кандакорлик буюмлари, шу заминда тўқилган ипак гиламлар, зарринқалам хаттотлар ва мусаввирлар яратган қўлёзма китоблар ва миниатюралар дунёдаги энг машҳур музейларнинг ноёб экспонатларини яна бир карра дунёга намойиш этишдек эзгу мақсадни кўзлаган фестиваль давомида ташкил этилган илмий-амалий конференция диққат-марказдадир. “Бухорога хорижий сармоялар, замонавий технологиялар ва инновацион лойиҳаларни жалб қилиш – туризм соҳасини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш тизимини янгилаш ҳамда халқаро тан олинган маданий мерос объектларини сақлаб қолишнинг бош мезони сифатида” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция маданий ва илмий, шунингдек, асосан, иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги катта имкониятдир.

IMG_1067

IMG_1189

IMG_1118Анжуманнинг очилиш маросими Баҳоуддин Нақшбанд тарихий-меъморий мажмуасида бўлиб ўтди. Унда чет эллик сайёҳлар, халқаро дипломатик корпус вакиллари, олимлар, соҳа мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Анжуманнинг очилиш маросими ҳамда ялпи йиилишини Бухоро вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Муҳиддин Эсанов табрик сўзи билан очди. Шунингдек, Марказий Осиё халқаро тадқиқот институти ректори жаноби Пильхо Пак, вилоят ҳокимлиги ташқи ва иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо бошқармаси бошлиғи Ҳожиакбар Тўраев, “Ўзбектуризм” миллий компанияси Бухоро минтақавий бўлими бошқарувчиси Шерзод Маҳмудов, “DAEWOO TEXTILE BUKHARA” корхонаси бош директори Бён Чунг Соблар сўзга чиқиб, анжуманнинг асосий мақсади Бухорони дунё туризм марказига айлантириш, халқаро ҳамкорликни янада йўлга қўйиш, шунингдек, савдо-сотиқ ва миллий ҳунармандчиликни ривожида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

IMG_1020 IMG_1037  IMG_1104     Халқаро конференцияда Президент Ислом Каримовнинг туризм истиқболлари хусусида фикрлари мужассам бўлган видеолавҳанинг намойиш этилгани барчада катта таассурот қолдирди.

IMG_1129

IMG_1155

Илмий-амалий конференциянинг ўтказилиши Бухоро тарихини ўрганиш, унинг тадқиқ этилмаган саҳифаларини очиш, шариф шаҳарнинг ёшига аниқлик киритиш йўлида маҳаллий олимлар, изланувчилар ва республика илм аҳли сайъ-ҳаракатларини бирлаштириш борасидаги амалий ишгина бўлиб қолмасдан, қадим шаҳарга хорижий сармоядорларни жалб қилиш, туризм соҳасини янада ривожлантириш мақсадида тикланадиган улкан пойдевордир,-дейди “Бухоро мероси” нодавлат-нотижорат ташкилоти директори, тарих фанлари доктори Роберт Альмеев.

IMG_1090

Анжуманнинг ялпи йиғилиши тугагандан сўнг конференция иштирокчилари уч шўъбада иш олиб боришди.