Фестивал Бухори шарифни атласу адрасга буркаб юборди. Ҳар қадамда кўзни қамаштирувчи матолару сержило ипакларни учратасиз. Томоша қила туриб марғилонликларга тасанно айтгингиз келади.
Гўли гул, сеҳрли ҳунар соҳиби наманганлик Анвар Тожибоев ҳам фестивалга иккинчи маротаба 20 дан ортиқ атлас ва адрас матолари билан иштирок этмоқда.
- Йигирма йилдан буён мато тайёрлаш касби билан шуғулланаман – дейди суҳбатдошимиз. – Кўплаб шогирдлар етиштирдим. Улар ҳам ишимнинг муносиб давомчилари бўлиб етишишига ишонаман. Фестивал эса бизни янада янги янги кашфиётларга, ижодларга ундайди.