Фестиваль доирасидаги энг қизғин лойиҳалардан бири бу –“Палов сайли” ошпазлар танловидир. Мазкур танлов шуниси билан қизиқки, унда паловнинг турлича пиширишлар усуллари намойиш этилди. Жорий йилда 15га яқин мис қозонларда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган иштирокчилар ўз маҳоратлари ҳамда истеъдодларини намоён этишди. Гавкушон мажмуаси узра таралган миллий таомимиз – ошнинг мазали ҳиди барчани сайлга чорлади.
“Бухороча қобили ош”, “Оши софи”, “андижонча ош”, “наҳор оши” каби турли хилдаги паловлар шоҳона безатилган тарзда дастурхонга тортилди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланиб, Бухоро шаҳрилик Шерзод Шарипов 1-ўрин, Бухоро туманидан Аббос Наимов 2-ўрин билан тақдирланди.