РИШТОН КУЛОЛЧИЛАРИ

 Нодир девонбеги мадрасасидан Мағокки Атторон масжидигача ястанган пальонларни сайр қилар экансиз, ҳар бир ҳунарманднинг санъат асарларидан баҳра олиб, шукроналик ва ҳурлик туғёнини ҳис этасиз. Бу, албатта, мустақиллик меваси. Бугун фестиваль баҳона ўз санъатини бутун дунёга намоён этаётган ана шундай истеъдодли риштонлик кулолсоз ҳунарманд Равшан Тожиддиновдир.

  • Халқаро фестивалга илк бора иштирок этаяпман, -дея сўз бошлади у. – Ҳайратлар оламини кўриб, олдинги йилларда иштирок этмаганимдан афсус чекдим. Тадбир шу даражада мазмунлики, ҳам савдо-сотиқ, ҳам ўйин-кулгу бараварига олиб борилади. Уч кунлик мазкур байрамда давомида чарчоқ нелигини билмайсиз.

Қаҳрамонимиз 20 йилдан бери кулочилик касби билан шуғуллансада, жорий йилда Риштон бадиий кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини ишга туширди. Ишбилармон раҳбар Равшан ака ҳозирда маҳсулотларини четга экпорт қилиш борасида шартномалар имзоламоқда.

-Корхонамиз 100 турдаги сопол буюмларни ишлаб чиқаради. Маҳсулотларга ранг-тасвир беришда Фарғонанинг гўзал ва мафтункор табиатининг хуш манзараларидан фойдаланамиз. Бу орқали эса юртимизнинг экотуризмини ҳам жаҳонга кўрсатган бўламиз, – дейди Равшан Тожиддинов.