Архив рубрики: Og`riq nuqta

ЗАМОНГА ҚАРАБ “ОЁҚ УЗАТАЁТГАН” ЁШЛАР

 

Яқинда шаҳримиздаги “Дилкушо” бозоридан чиқиб, марказий йўл ёнидаги пиёдалар йўлакчасидан уйга қайтаётган эдим. Шу пайт ёнимдан илдам-илдам қадамлаб бир йигит билан қиз ўтиб кетди. “Кўча бўлганидан кейин одамлар ўтиб-қайтиши, табиий”, дейишингиз, аниқ. Аммо гап одамларнинг ўтиб-қайтишида эмас, аксинча, уларнинг юриш-туришида, ўз ўрнини билиши ёки билмаслигидадир. Batafsil ЗАМОНГА ҚАРАБ “ОЁҚ УЗАТАЁТГАН” ЁШЛАР

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ: МУШТУМЗЎР…МИ?!

“Уйга ўғри тушди. Қўшнимизнинг ўғлидан гумонимиз борлиги учун бироз андиша қилдик. Бу ҳолат иккинчи бор ҳам такрорланди. Минг хижолат билан қўшнимизга ётиғи билан тушунтирмоқчи бўлдик. Вазиятни обрў барорида ҳал этмоқчи эдик, афсуски, қўшнимиз туҳмат қиляпсан, деб аюҳаннос солганча ёқамга ёпишди. Batafsil ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ: МУШТУМЗЎР…МИ?!

ЧОЙЧАҚАГА НЕ ҲОЖАТ?!

Ачитқи

       Бугун тонг саҳардан ташвишларим кўпайиб узоқ манзилга бориш учун такси “ёллашим”изга тўғри келди. Борадиган манзилгача такси ҳайдовчиси билан суҳбатлашиб келдик.

– Ўғлим пойтахтда, Тошкент Давлат юридик институтида таҳсил олади. Шу йил худо хоҳласа, ўқишни тугатади,- дедию бироз хўрсиниб қўйди. Batafsil ЧОЙЧАҚАГА НЕ ҲОЖАТ?!

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН ОГОҲЛИК!

    1 – декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни!

Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 1987 йил  “1 декабр – Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” деб эълон қилинган.  1988 йилдан бошлаб, “Мақсад сари – ноль” шиори остида бутун дунёда аҳоли билан учрашувлар, мини-сессиялар, кўрик-танловлари ўтказилиб келинмоқда. Америкалик рассом Франк Мур 1991 йилда ОИТС касаллигининг рамзи сифатида қизил лентадан фойдаланиш  ғоясини бутун жаҳонга тадбиқ этди.783309-ef02db64cccbaca8.jpg Batafsil СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН ОГОҲЛИК!

КАСАЛНИ ДАВОЛАГАНДАН КЎРА…

Мулоҳаза

 Инсоният тараққиёт йўлидан дадил одимламоқда. Сўнгги  ўн ўн беш йил ичида биргина замонавий ахборот технологиялари соҳасининг ўзида оламшумул кашфиёт ва ютуқлар қўлга киритилди. Оддийгина уяли телефон аппаратини олайлик. Ўтган асрнинг 90 йилларида кишиларни ҳайратлантирган симсиў сўзлашиш бугунги кунда оддий кундалик эҳтиёжга, турмуш тарзимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди ва ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди. Batafsil КАСАЛНИ ДАВОЛАГАНДАН КЎРА…

ИСИНДИМ ОЛОВИНГГА, КЎР БЎЛДИМ ТУТУНИНГГА!

XX асрнинг 60-йилларидан буён Бухоро аҳолиси табиий газ бойлигидан баҳраманд. Истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаш мақсадида Зирабулоқ, Когон ва Газли магистрал газ қувурлари бошқармалари томонидан 18 та газ тарқатиш станциялари орқали 12 та шаҳар ва туманлардаги филиалларга ва 2 та участкага табиий газ етказилиши кўзда тутилган. Batafsil ИСИНДИМ ОЛОВИНГГА, КЎР БЎЛДИМ ТУТУНИНГГА!

СЎКИНИШ – “КРУТОЙЛИК” БЕЛГИСИМИ?

Шунақа!

      Илм-фан ва технология жадал ривожланаётган бир пайтда янгиликлар билан бир қаторда тилимизга турли хил  сўзларнинг ҳам кириб келмоқда.  Ҳар куни ўқиш ҳамда ишга йўл олиб, жамоат транспортларига чиққан кишиларнинг телефонда суҳбатлашиб, ҳақоратли сўзларни ишлатиши дилни хира қилади. Ҳозирги кунга келиб, катталарда болаларга юққан бундай суҳбат турини кўпчилик эшитиб, танбеҳ ҳам бермай, эътиборсизлик билан ўтиб кетаётгани эса янада ачинарли ҳол. Cўкинишнинг  кундан-кун нафақат йигитлар, шунингдек,  қизлар орасида ҳам  авж олаётгани кишини ваҳимага солади. Batafsil СЎКИНИШ – “КРУТОЙЛИК” БЕЛГИСИМИ?

БАЧКАНА СЕРИАЛЛАРДАН БОЛАЛАРНИ АСРАЙЛИК!

Ҳой, бу нима қилганинг, қизалоғим? – деди Мукаррама ая эрта тонгдан меҳмонхона тўридаги равоққа шам ёққанча икки кафтини бир-бирига қовуштириб олиб, елка-бошига рўмолни рўдаподек ўраб, нималардир, деб пичирлаётган 7 яшар Мадинабонуга кўзи тушиб қолиб. Аксига олиб, қизалоқ рўмолнинг бир учини очиқ бели атрофига  етар-етмас қилиб қадаб олган.

– Мен оиламиздагилар учун тинчлик-хотиржамлик сўраяпман. “Сенга ошиқман”да шунақа қилишади-ку! – кўзчаларини пирпиратди Мадинабону. Batafsil БАЧКАНА СЕРИАЛЛАРДАН БОЛАЛАРНИ АСРАЙЛИК!

МАҒОКИ АТТОРОН: МАШИНАЛАР ТУРАРГОҲИ ЭМАС!

Танқид

Ҳар бир миллатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи нафақат унинг иқтисодиёти, ер ости ва ер усти бойликлари, балки миллий маънавиятининг муҳим негизи ҳисобланган шонли ўтмиши, тарихий ва маданий обидалари ҳамда уларга қаратилаётган эътибор билан белгиланади. Batafsil МАҒОКИ АТТОРОН: МАШИНАЛАР ТУРАРГОҲИ ЭМАС!