КАСАЛНИ ДАВОЛАГАНДАН КЎРА…

Мулоҳаза

 Инсоният тараққиёт йўлидан дадил одимламоқда. Сўнгги  ўн ўн беш йил ичида биргина замонавий ахборот технологиялари соҳасининг ўзида оламшумул кашфиёт ва ютуқлар қўлга киритилди. Оддийгина уяли телефон аппаратини олайлик. Ўтган асрнинг 90 йилларида кишиларни ҳайратлантирган симсиў сўзлашиш бугунги кунда оддий кундалик эҳтиёжга, турмуш тарзимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди ва ҳеч кимни ажаблантирмай қўйди.

Маълумки, ўн ўн беш йил илгари олиб юришга ноқулай, йирик ва кўримсиз телефон аппаратлариданфойдаланилар эди. Йил сайин уларнинг диза н ва вазифаси жиҳатидан мукаммал авлодлари яратилмоқда. Дастлабки авлодга мансуб уяли телефон аппаратлари ягона мақсад фақатгина сўзлашув учун хизмат қилган бўлса, замонавий телефон аппаратлари сўзлашувдан ташқари, диктофон, радио, фото, видеокамера ва бошқа вазифаларни ҳам ўтамоқда. Ишлаб чиқарувчилар томонидан турли афзалликларга эга бундай аппаратларнинг яратилиши замирида рақобат муҳити ҳукмрон бўлган истеъмол бозорини  забт этишга бўлган интилиш ётганини англаш қийин эмас. Қолаверса, зарурат туғилган кезларда юқорида кўрсатилган қўшимча қулайликлар олқишга сазовор. Бироқ бундай ишлаб чиқариш ютуқларининг барчаси ҳам қанийди фақат эзгуликка хизмат қилса…

Яқинда автоуловда бир ёш йигит билан ҳамроҳ бўлиб қолдим. У телефонда эл суйган ҳофиз ижросидаги қўшиқни тинглаб кетарди. Беихтиёр телефон аппарати экранига кўз ташладим. Не кўз билан кўрайки, ҳофиз ўрнида гитара тутган сариқ мушук оҳангга мос бошини тебратарди. Кулишни ҳам, куйишни ҳам билмай, ҳайрон  тургандим, телефон эгаси: “Бу бир прикол да, ака!” дея изоҳ берди.

Афсуски, бундай бачкана, шахсни таҳқирловчи “прикол”лар ҳолва экан. Айрим телефон эгалари аппаратларига беҳаё сурат ва видеолавҳаларни бемалол ёзиб олиб, ўзларини замондан орқада қолмаганликларини кўз кўз қилаётганлари жудаям ачинарли. “Оммавий маданият”га мансуб бундай шармсиз, миллий менталитетимизга ёт унсурлар ёшларимизнинг қўлига осонлик билан тушиб, уларнинг онгини заҳарлаётгани ундан да ташвишли, хатарли ҳол.

Ёш авлоднинг онгига миллий ўзлигимизга ёт, бузуқ ғояларни тиқиштириб, турли бўлмағур фикрлар билан уларни заҳарлаш ўнглаб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу хусусда биринчи галда ота оналар, ёшлар таълим тарбиясига масъул устоз мураббийлар, виждони уйғоқ, юрт тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир онгли фуқаро қайғуриши, жон койитиши зарур. Тиббиётчилар айтмоқчи, касални даволагандан кўра, олдини олган маъқул.

Нурали  ОЧИЛ