G`urur
Dunyo naqadar keng. Bu, kenglikda millat-elatlar juda ko’p. Shu millat-u elatlar ichra o’zbek xalqi eng bolajon millatdir. Bu xalqning har bir vakili bolalarni juda sevadi va ardoqlaydi. Batafsil O`ZBEKNING BEK AVLODLARIMIZ!
G`urur
Dunyo naqadar keng. Bu, kenglikda millat-elatlar juda ko’p. Shu millat-u elatlar ichra o’zbek xalqi eng bolajon millatdir. Bu xalqning har bir vakili bolalarni juda sevadi va ardoqlaydi. Batafsil O`ZBEKNING BEK AVLODLARIMIZ!
Ҳар ишда фаол ва пешқадам Ҳаракатнинг вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши ходимлари бу йилги мамлакатимиз “оқ олтин” хирмонини уюшда ҳам бор куч-ғайратларини сафарбар қилмоқдалар. Уларнинг дала меҳнаткашлари қатори муштни бир ерга қўйиб, кўпминг тоннали хирмонни тўлдиришга ҳисса қўшаётганлари диққатга сазовор. Batafsil БАЛЛИ, АСЛО ЧАРЧАМАНГ!
“Болажон-планета” хабарлари
Юртимизда сўнгги йилларда аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш, янада қулайлик ва шарт-шароит яратиш ҳамда болаларнинг ҳар томонлама соғлом бўлиб вояга етишиши мақсадида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар эътиборга молик. Айниқса, шаҳримиздаги аҳоли гавжум ҳудудларида барпо этилаётган болалар майдончаси ҳамда истироҳат боғлари барчага бирдек қувонч бағишламоқда. Batafsil БЕҒУБОР БОЛАЛИКНИНГ БАХТЛИ ОНЛАРИ
Маънавият байрами
Китоб – болалар оламини ёритгувчи маънавият қуёши. Китоб ҳар қандай кишининг дунёқараши, фикрлаш доирасини кенгайтирибгина қолмай, нутқ маданиятининг ривожланишига ҳамда ҳаётга теран нигоҳ билан қарашига ҳам кўмак беради. Batafsil “БОЛАЛАР КИТОБИ” ФЕСТИВАЛИ
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Kamolot-tur” веломарафони жорий йилда ҳам баҳсга бой бўлди. Batafsil ВЕЛОПОЙГА: ФИНИШ САРИ 20 КИЛОМЕТР
Инсоннинг сурати сийратига мутаносиб бўлишини ҳамиша назарда тутган Алишер Навоий «Маҳбубул-қулуб»нинг бир юз йигирмадан ортиқ танбеҳни ўз ичига олган учинчи қисмининг ўн ўрнида кийиниш одоби хусусида ихчам, аммо қуйма мулоҳазаларни билдириб ўтади. Улуғ мутафаккир таъкидича, яхши дўст жонга фароғат етказгани каби яхши либос танга зийнат беради. Аммо эр йигитнинг иши мардликдир, ўзига оро бериш эмас. Batafsil АЛИШЕР НАВОИЙ КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ ҲАҚИДА
Бобур уйғониш даврининг типик ҳукмдори, мард ва тадбиркор ҳамда дилбар шахс. У санъат ва адабиётга ошноманд инсондир.
Жаваҳарлаъл Неру
Ўзбек халқининг атоқли фарзанди, олим ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур серқирра ижодкор сифатида дунё тамаддунида ўчмас из қолдирган. Бу улуғ ватандошимиз мумтоз шоир, буюк олим, кучли саркарда бўлибгина қолмай, ўз даври меъморчилик санъатининг янада равнақ топишига салмоқли ҳисса қўшган моҳир меъмор ҳамдир. Batafsil АБАДИЯТГА МУҲРЛАНГАН СИЙМО
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 679 йиллиги
Бухоро қадим замонлардан буён маданият ва маърифат, илмли ва донишманд кишилар жамланган шаҳар сифатида шуҳрат қозонган. Қай бир салтанат ёхуд империя бўлмасин, шаҳар маъмурий марказ ва пойтахт бўлиб хизмат қилган. Турк хоқонлиги, Сомонийлар сулоласи даври ва бошқалар шулар жумласидандир. Айниқса, Темурийлар даврида Бухорога алоҳида эътибор қаратилган. Batafsil БУХОРОГА ТАЪЗИМ АЙЛАГАН ҲУКМДОР
Халқимиз хилма-хил тарихий ёдгорликларга, миллий қадриятларимиз акс этган урф-одатларимизга бой. Ҳозирги кунда ҳам ммиллий анъаналаримизга садоқат, маънавиятимизни юксалтириш руҳидаги ишларимиз оз эмас.
Бухоро шаҳри тарихий обидалар, бой ўтмишимиздан хабар берувчи ёдгорликларга бой. Шу ўринда уларни ҳамиша зиёрат этиш борасида бир мулоҳазани билдирмоқчимиз. “Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ” дегандай юртдошларимиз мазкур ёдгорликларга баъзан эътиборсизлик билан лоқайд муносабатда бўладилар. Аксинча, дунёнинг турли бурчакларидан минглаб доллар сарфлаб келаётган чет эллик сайёҳларни Бухоро зиёратгоҳларида тез-тез учратиш мумкин.
Бухоронинг ҳар қарич ери, олтинга тенг тупроғини муқаддас билиб, қадим ёдгорликларни асраб-авайлаш ва муҳофаза қилиш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиз эканлигини унутмайлик. Batafsil МАДАНИЙ МЕРОСГА ЭЪТИБОР – ЖАМОАТЧИЛИК ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА