Маълумки “Бухоро ёшлари” газетаси қошидаги “Парвоз” фаол ёшлар тарғибот гуруҳи аъзолари илм-фан, маданият, спорт ва бошқалар соҳалар бўйича етти йўналишда маънавий-маърифий тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Эътиборли жиҳати, ҳар бир йўналишда қатор лойиҳалар, давра суҳбатлари ҳамда маданий тадбирлар юқори савияда ташкил этилиб келинмоқда.
Яқинда тарғибот гуруҳининг ётоқхоналар билан фаолият олиб борувчи “Эътибор” жамоаси Бухоро давлат университети Талабалар турар жойида “Ана шунақа” лойиҳасини амалга оширишди. Унда “Парвоз” тарғибот гуруҳи аъзоси Нилуфар Йўлдошева, университетнинг Табиий фанлар факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Истат Мирзаева, Тупроқшунослик ва география кафедраси ўқитувчиси Диловар Қаландарова ҳамда фаол талабалар иштирок этишди.
Лойиҳа тадбири олдидан Талабалар турар жойи, унда яратилган шарт-шаоит ва имкониятлар билан танишилди. Муаммолар ўрганилди Талабаларнинг яшаш шароити билан боғлиқ талаб ва таклифлари тингланди.
Тадбирнинг асосий қисми мусобоқа тарзида ўтиб, университет талабаларидан ташкил топган “Донолар” ва “Зукколар” жамоалари уч шарт: Танишув, Тезкор қизиқарли савол-жавоб ва талабалар ҳаётига оид сатирик, юмористик ҳамда комедик ҳаракатли намойишлар, яъни понтамимо бўйича беллашишди.
Тадбир сўнггида жамоалар ҳамда лойиҳа қатнашчилари “Бухоро ёшлари” газетаси таҳририяти томонидан диплом билан тақдирланишди.
Дилрабо БОЙМУРОДОВА, “Парвоз” фаол жамоатчи ёшлари тарғибот гуруҳи аъзоси.