КЎКСИМДАГИ ФАХРИМ – БАЙРОҒИМ

“Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир”

“Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тўғрисида”ги  Қонуннинг  2-моддаси.

 КЎКСИМДАГИ ФАХРИМ – БАЙРОҒИМ

Кўксимдаги фахрим-байроғим,

Ватанимнинг номуси, ори.

Сени ўпиб, тиз чўкар чоғим,

Юрагимда юрт ифтихори.

 

Қаддим баланд бўлар ўшал он,

Жаҳон узра турсанг ҳилпираб.

“Биз ҳеч кимдан бўлмагаймиз кам!”

Ватан бизни турибди суяб.

 

Яшиллик бор, сенда поклик бор,

Ахир сенда халқ қудрати жо.

Боболарим шони устивор,

Ҳилпирасанг, ҳавасда дунё!

Гўзал САЛОҲИДДИНОВА