Ўтган ҳафта Бухоро вилоят ИИБ ҳамда унинг тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув қидирув тадбири ўтказилди. Тадбир давомида қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди. Бухоро вилоят ИИБнинг маълум қилишича, жиноятчи 2018 йил 18 апрель кунидан буён қидирувда бўлган.
Қидирувдаги шахс – Вобкент туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисмида кўрсатилган қўшмачилик жиноятини содир қилган. У Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрида қўлга олиниб, Бухоро вилоятига юборилган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.