Бухорода Тhе Кnоwlеdgе Аcаdеmy (“Bilimlar akadimiyasi”) НТМ хусусий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида фаолият бошлади. Жорий ўқув йили бошида фалият бошлаган мазкур хусусий таълим муассасаси бошланғич ва юқори синфларни қамраб олиш билан бирга, таълим билан боғлиқ яна бир қанча хизматларни ўз ичига олган.Ҳар томонлама давр руҳига мослаштирилган ушбу таълим муассасаси фаолият мақсадини ўқувчи-ёшларга юқори даражада сифатли таълим бериш, интеллектуал, эстетик ва жисмоний баркамол авлодни шакллантиришга қаратган. Хусусан, инглиз тили ва математика, шунингдек, талаб юқори бўлган бошқа фанларни чуқурлаштириб ўзлаштиришга асосланган. Хорижий тажрибалар асосидаги “Тhе Кnоwlеdgе Аcаdеmy” нодавлат таълим муассасаси сифатида давлат таълим муассасалари билан соғлом рақобат асосида ўқувчиларнинг сифатли таълим олишга бўлган ҳуқуқини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда.
Тhе Кnоwlеdgе Аcаdеmy НТМнинг ҳар бир гуруҳи 20 нафардан ўқувчига мослаштирилган. Бир ойда 1 миллион 300 минг сўм тўлов-шартномаси асосида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшларнинг ҳар бири билан индивидуал шуғулланиш ва фанларни чуқур ўргатиш имкони мавжуд. Таълим “1+1” кўринишидаги дастур асосида амалга оширилади. Бу дастурнинг ўзига хос жиҳати – юқори синфлар учун мураккаблаштирилган, тезлаштирилган тарзда ишловчи тизим амал қилади. Фанлар ўзбек, инглиз ва тилларида ўтказилишидан ташқари, япон ва корейс тилларида ҳам олиб борилади. Тасвирий санъат ва рақс тўгараги, ментал арифметика, спорт тўгараклари фаолияти ҳам замон талаблари даражасида. Шунингдек, уч маҳал соғлом овқатланиш, махсус мактаб транспорти хизмати, ҳудудлардан келган ўқувчилар учун ётоқхона хизматининг ташкил этилган. Бу, аввало, ота-оналарнинг фарзандларидан хотиржамлигини таъминлайди.
Тhе Кnоwlеdgе Аcаdеmy NTMнинг энг ижобий хусусиятлардан бири – ўқувчилар асосий дарслар тугагач, ўқитувчилар кўмагида ва назоратида уй вазифаларини мактабда бажаришади.
Тhе Кnоwlеdgе Аcаdеmy NTM давлат таълим муассасаларидан фарқли ўлароқ, юқори синф ўқувчилари учун фалсафа, психология, тадбиркорлик асослари фанларини ҳам чуқур ўзлаштиришга қаратган. Тадбиркорлик асослари фанида ўқувчиларга молиявий саводхонлик, тадбиркорликнинг ҳуқуқий асослари, бозорни тадқиқ қилиш, тижорат ва музокара қилиш сирлари ўргатилади. Ушбу фанлар ўқувчиларнинг шахс сифатида ривожланиш ва ёшлар характерининг шаклланиши учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.
“Европа ва Америка таълим стандартларидан кам бўлмаган, таълим жараёнлари M. Montesorri ва D. Hovard каби машҳур педагоглар яратган таълим назариялари даражасидаги мактаб яратиш болаликдаги орзуим эди. Ўзим инглиз тилини ўқитиш йўналишида Fulbright дастури бўйича магистратурани АҚШда ўтаганман. 2015 йил ёзида эса Америка Қўшма Штатларининг Таълим Департаментида Edmund S.Muskie дастури бўйича тажриба ошириб қайтдим. Талабалар учун “LTC Leader” хорижий тил ўқув марказини ҳам яратишга муваффақ бўлдим. Бу эса менинг мамлакат келажаги бўлган ёш болалар учун хусусий таълим мактабини яратишимда мустаҳкам иқтисодий таянч бўлди”,-дейди нодавлат таълим муассасаси директори Фирдавс Наврўзов.
Тhе Кnоwlеdgе Аcаdеmy NTM томонидан яқин кунларда чет эл университетлари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, хорижлик ўқитувчилар хизмати йўлга қўйилади. Бу эса ўз-ўзидан жаҳон таълими тизимида Ўзбекистон тажрибасини оммалаштиришда туртки бўлади.
Маълумот ўрнида: Айни пайтда Тhе Кnоwlеdgе Аcаdеmy NTM томонидан инглиз тилига йўналтирилган ёзги оромгоҳ ташкил этиш ишлари жадал олиб борилмоқда.