“ЎЗБЕК АДАБИЁТИ КУНЛАРИ”ГА МАКТУБ

 Мен Стефания Осипова, Бухоро шаҳридаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг 5-синфида ўқийман. Бугун kamolot.uz веб-сайти орқали  Бухорода бўлиб ўтаётган “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” фестивали доирасида  “Ўзбек адабиёти кунлари” лойиҳаси эълон қилинганига гувоҳ бўлдим.

Ҳали ушбу лойиҳада иштирок этишга тайёр эмаслигимдан бироз хижолат тортганимни ҳам яширмайман.  Шу мақсадда шаҳар марказида жойлашган китоб дўконига кириб, ўзбек адабиётига оид китоблардан харид қилдим. Бу менинг ўз ўрнида ўзбек тилини пухта ва равон ўрганишимга ҳам туртки бўлади.

Келгуси йилда  “Ўзбек адабиёти кунлари” лойиҳасида иштирок этиб, унинг ғолибига айланаман, дея ўз олдимга мақсад қўяман.