Менга ҳам “Ўзбек адабиёти кунлари” лойиҳаси жуда ёқди. Фестиваль ҳар йили турли янгича лойиҳалар билан бойитилар экан, шу ўринда, навбатдаги фестиваль доирасида чет тиллар кунларини ҳам ташкил этилишини таклиф этган бўлардим. Бу ўз ўрнида Юртбошимизнинг чет тилларни ўрганишга қаратилган фикрларининг амалий исботи бўларди.
Дилноза АҲАДОВА, Бухоро шаҳридаги 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси.