– дейди истеъдодли санъаткор, ҳофиз ва моҳир созанда Фарҳод Саидовнинг яккахон концертига тушган киши.
Batafsil ЭСИЗ САНЪАТ, ЭСИЗ САНЪАТКОРНИНГ МЕҲНАТИ
Архив за месяц: Январь 2016
ТОМОШАБИН МАЪНАВИЯТИ ЧЎЛОҚЛАНСА…
Нуқтаи-назар
Тасаввур қилинг. Сиз замонавий театрнинг томоша залида ўтирибсиз. Саҳнада спектакль кетяпти. Санъаткорлар бутун вужуди билан берилиб, ҳаётий воқеаларни саҳнада акс эттиришяпти. Аммо шу пайт томоша залида ўтирганлар орасидан кимдир ҳуштак чалади. Ёки кимдир артистларнинг қайсидир ҳатти-ҳаракатидан завқи ошиб: ”оҳ-ҳо-о” деб юборади. Бошқаси эса еб турган олмасини саҳнага қараб ирғитади… Batafsil ТОМОШАБИН МАЪНАВИЯТИ ЧЎЛОҚЛАНСА…
ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБА ЮТУҚЛАРИ
Сенинг тенгдошинг
Баҳодир Жўраев Тошкент давлат Стоматология институти Бухоро филиалининг 4-босқич талабаси. 2014-2015 йилларда “Камолот” стипендияси соҳиби, 2015-2016 ўқув йилида Ибн Сино номидаги давлат стипендияси совриндори бўлди. Инглиз ва рус тилларида бемалол сўзлаша оладиган Баҳодирнинг ижтимоий ва тиббий мавзуларга илмий мақола ва тезислари республика ва қатор хориж босма нашрларида чоп этилган. Batafsil ИҚТИДОРЛИ ТАЛАБА ЮТУҚЛАРИ
ЭЙ, ВАТАН!
Эй, Ватан, онамдек асрагум сени,
Гулдек эркаладинг, яшнатдинг мени.
Ҳеч кимга бермайман гул-боғларингни,
Кўзимга суртгайман тупроқларингни. Batafsil ЭЙ, ВАТАН!
ҲАРБИЙ БЎЛОЛМАГАН СИНГИЛМАН!
Болалик хотиралари
1982 йил. Акам армиядан қайтди. Отам хурсанд кутиб олди. Онам йиғлаб қучоқ очди. Опам “Катта бўб қолибсан”лаб аками елкасига уриб қўйди. Укам аками фурашкасини бошига қўндириб олди. Мен эса акамни аскар кийимда кўриб, анграйиб қолгандим. Ватан хизматига қиличдек шай турган акамга ҳавасим келди. Аскар акамнинг олдимга келганини мен, ҳатто, сезмай қолибман. “Ҳа-а, саломни унутдингми, ёки акангними?” – деди кулиб қўлларини мени кўтариб олиш сари чоғланиб келган акам. “Мен ҳам ҳарбий бўламан!” – саломлашиш ўрнида яшиндек чақнаб айтганим шу бўлди. Патила соч синглисидан қўққисдан бу сўзларни эшитган акам ҳеч иккиланмади, ўйлаб ҳам ўтирмади: “Насиб, сен албатта, ҳарбий қиз бўласан!” –деди. Batafsil ҲАРБИЙ БЎЛОЛМАГАН СИНГИЛМАН!
АВТОМОБИЛЬ МИНГАН АЁЛЛАР
Ҳозирги кунда автомобиль рулини тутган аёлларни учратиш одатий ҳолга айланган. Йилдан-йилга машина бошқараётган аёллар сони дунё бўйича хам ошиб бормоқда. Бунга ҳамма кўникди. Шуниси қизиқки, аёллар бошқарувидаги автомобилнинг ранги улов эгасининг қандай феъл-атвор соҳиби эканлигидан ҳам дарак бериб турар экан. Batafsil АВТОМОБИЛЬ МИНГАН АЁЛЛАР
КИМГА ҚАНДАЙ СОВҒА?
Руҳият
Янги йил байрамини совғаларсиз тасаввур қилиш мумкинми? Албатта, йўқ! Бироқ совға танлаётганда совға берилаётган кишининг темпераментини ҳам ҳисобга олиш керак экан. Ахир сангвиник темпераментли кишини меланхолик кишиларга тўғри келувчи совға билан хурсанд қилиб бўлмайди-да.
Совға танлашда энг биринчи навбатда одатий совғалардан қочиш маслаҳат берилади: бувингизга шампунь, дадангизга пайпоқ дегандек. Психологларнинг айтишича, кўпчилик кишиларга бундай совғалар умуман ёқмас экан. Совғанинг киши темпераментига мос келиши кераклигини эса кўпчилик ўйлаб ҳам ўтирмаса керак. Batafsil КИМГА ҚАНДАЙ СОВҒА?
АРЧА ВА ЯНГИ ЙИЛ ТАРИХИ
Янги йил байрами ўзгача шукуҳга эга. Бу оилавий байрам. Бу турли мўъжизавий онларни ваъда қилувчи шодиёна. Барча оила аъзолари, айниқса, болажонлар қалбига эртакнамо руҳият олиб кириши ҳеч кимга сир эмас. Аслида у қачон пайдо бўлган? Арча безатиш-чи. Batafsil АРЧА ВА ЯНГИ ЙИЛ ТАРИХИ
“ЯНГИ ЙИЛ”НИ ТАНТАНА ҚИЛИШ ШАРТМИ?!
Таҳририят почтасига
Жаҳоннинг кўпгина халқлари нишонлайдиган янги йил байрами бизнинг юртимизда ҳам байрам қилинади. Янги йилда дастурхон тузаймиз, арча шохларини безатиб, ўйин-кулгу қиламиз, ҳатто ҳар хил ҳайвон ва жонзотлар ниқобини тақиб, балл маскарадларида иштирок этамиз. Ҳанузгача моҳиятан ўзимиз ҳам англаб етмаган байрамни интиқиб кутамиз. Фарзандларимизга янги йил байрамида улар истаган нарсаларни олиб беришни ваъда қиламиз, ёхуд Қорбобо ва Қорқиз мўъжиза кўрсатиб, уларга орзусидаги ўйинчоқни совға қилишига астойдил ишонтирамиз. Лекин ҳеч қандай аҳамият ва маъно касб этмайдиган, на миллий қадриятларимизга ва на турмушимизга алоқаси бўлмаган кунни байрам қилиш учун ойлаб пул жамғарамиз. Batafsil “ЯНГИ ЙИЛ”НИ ТАНТАНА ҚИЛИШ ШАРТМИ?!
ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ТАРАҚҚИЁТИ
Илм-фан сарҳадларида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда фан ва таълим соҳасида қатор ютуқлар қўлга киритилиб, маориф тизими янада тараққий этмоқда. Малакали педагог кадрларнинг дарс жараёнларида интерфаол усуллар ҳамда интерактив ўйинлардан фойдаланаётганлиги ўқувчиларнинг мавзуни мукаммал ўзлаштиришида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Batafsil ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ТАРАҚҚИЁТИ