ЭЙ, ВАТАН!

  Эй, Ватан, онамдек асрагум сени,

Гулдек эркаладинг, яшнатдинг мени.

Ҳеч кимга бермайман гул-боғларингни,

Кўзимга суртгайман тупроқларингни.

Эй, менинг, муқаддас нурли маконим,

Бахтингдан айланай, бахтли замоним.

Амир Темурга боқ, мард бўл, посбоним,

Келажаги буюк, Ўзбекистоним!

 ҚИШЛОҒИМ

Оҳ, қишлоғим, жаннат маконим,

Кўзгинамнинг оқу-қораси.

Бувижоним излари қолган,

Сен бобомнинг ғунча лоласи.

Боғларингга меҳрим тўкилган,

Сойларингда хаёл сурар ой.

Фаслларнинг баҳор эркаси,

Чиройингга қўшади чирой.

То ҳаётман, айрилмасман ҳеч,

Қучоғингда бахтга тўламан.

Аждодларим руҳи олдида,

Сенга лойиқ фарзанд бўламан.

Фарҳод ТЎРАЕВ,                                                                           БухДУ, Чақириққача ҳарбий                                                         таълим факультети талабаси.