Архив за день: 20.10.2015
“КУЁВХЎЖА”НИНГ ТАНТИ БОЛАСИ
- Пешкўга йўлингиз тушса, “Куёвхўжа”га бирровга бўлсаям назар ташламай кетолмайсиз, опа! Шу маҳалланинг “Қушчи” қишлоғида туғилганман. Эсимни танибманки, ҳар бир кўчаси, ҳар бир гузари обод ва гўзал. Одамлари самимий, танти. Мен ҳам ана шундай танти элнинг бир бўлагиман. Курашларим, ғалабаларим билан жонўртар қишлоғимга бир умр шараф олиб келсам, деб ният қиламан,-дейди катталарга хос тавозе билан Нурмуҳаммад.
ТАЛАБАНИНГ БЎШ ВАҚТИ БОРМИ?!…
“Parvoz”da DISPUT
“Бухоро ёшлари” газетаси қошида ташкил этилган “Парвоз” фаол жамоатчи ёшлар тарғибот гуруҳи аъзолари бу гал “Талабанинг бўш вақти” мавзусида мунозара юритишди. Batafsil ТАЛАБАНИНГ БЎШ ВАҚТИ БОРМИ?!…
СЎКИНИШ – “КРУТОЙЛИК” БЕЛГИСИМИ?
Шунақа!
Илм-фан ва технология жадал ривожланаётган бир пайтда янгиликлар билан бир қаторда тилимизга турли хил сўзларнинг ҳам кириб келмоқда. Ҳар куни ўқиш ҳамда ишга йўл олиб, жамоат транспортларига чиққан кишиларнинг телефонда суҳбатлашиб, ҳақоратли сўзларни ишлатиши дилни хира қилади. Ҳозирги кунга келиб, катталарда болаларга юққан бундай суҳбат турини кўпчилик эшитиб, танбеҳ ҳам бермай, эътиборсизлик билан ўтиб кетаётгани эса янада ачинарли ҳол. Cўкинишнинг кундан-кун нафақат йигитлар, шунингдек, қизлар орасида ҳам авж олаётгани кишини ваҳимага солади. Batafsil СЎКИНИШ – “КРУТОЙЛИК” БЕЛГИСИМИ?
БАЧКАНА СЕРИАЛЛАРДАН БОЛАЛАРНИ АСРАЙЛИК!
–Ҳой, бу нима қилганинг, қизалоғим? – деди Мукаррама ая эрта тонгдан меҳмонхона тўридаги равоққа шам ёққанча икки кафтини бир-бирига қовуштириб олиб, елка-бошига рўмолни рўдаподек ўраб, нималардир, деб пичирлаётган 7 яшар Мадинабонуга кўзи тушиб қолиб. Аксига олиб, қизалоқ рўмолнинг бир учини очиқ бели атрофига етар-етмас қилиб қадаб олган.
– Мен оиламиздагилар учун тинчлик-хотиржамлик сўраяпман. “Сенга ошиқман”да шунақа қилишади-ку! – кўзчаларини пирпиратди Мадинабону. Batafsil БАЧКАНА СЕРИАЛЛАРДАН БОЛАЛАРНИ АСРАЙЛИК!
ҲАМ БИЛИМДА, ҲАМ СПОРТДА…
– Агар киши астойдил ҳаракат қилса, у, албатта, мақсадга эришади ва ўз мақсадлари сари олға интилаверади, – дейди в “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши қошидаги “Ўқув-услубий маркази” НТМ координатори Миршод Очилов.
Шу сўзларни ўзи учун шиор билган Миршод Очилов бугун юртимизнинг серқирра истеъдодлари қаторидан ташаббускорлиги, ҳаракатчанлигию ўткир зеҳни билан ўрин эгаллаган. Batafsil ҲАМ БИЛИМДА, ҲАМ СПОРТДА…
Ватан тараққиётига қўшилган ҳисса
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши ташаббуси билан Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Касаба уюшмалари федерацияси, марказий банк вилоят бошқармаси, “Ҳунарманд” ҳамда Фермерлар уюшмалари билан ҳамкорликда ўтказилган “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” мавзуидаги кўрик-танлов Бухоро Муҳандислик технология институтида бўлиб ўтди. Batafsil Ватан тараққиётига қўшилган ҳисса
ВИЖДОН БУРЧИ
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 25 сентябридаги “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги 376-сонли Қонунининг қабул қилиниши фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, ўтказилаётган ислоҳотларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлашда ва улар ролини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этди. Batafsil ВИЖДОН БУРЧИ
ЭРТА ТУРМУШ – ТАҚДИРГА МУШТ
– Ҳали қизимиз ёш, бола-ку, онаси, ақлингни еганмисан?! – Муроджон ҳафсаласи пир бўлиб хотинига ўшқирди.
– Қанақа бола?! Ўн бешни тўлдирди. Худога шукур, тетик, бақувват, соғлигиям жойида! Ана, қўшни гузардаги Матлубахон, ўзи мендан икки ёш кичик бўлсаям қизини узатганига бир йил бўляпти! Туппа-тузук, норғулдай ўғил туғиб берди! – чеҳрасини буриштириб сўзлади Нигорахон. Batafsil ЭРТА ТУРМУШ – ТАҚДИРГА МУШТ
КЕЛАЖАКДА ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!
Мен, Суннатилла Бахшуллаев, Ромитаннинг “Айрончи” қишлоғида туғилганман. Ёшим 8 да. Ҳозирда отам, онам, опам ва мен Тошкент шаҳрида яшаймиз. Икки йилдан буён Учтепа туманидаги “Asr karate” спорт мажмусида спортнинг каратэ тури билан шуғулланиб келаяпман. Тажрибали мураббийим Рустам Шомирзаев Batafsil КЕЛАЖАКДА ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!