Яқинда Республика суд-тиббиёт илмий-амалий маркази Бухоро филиалида лаборанткалари ўртасида “Йилнинг энг яхши лабаранткаси” кўрик танлови бўлиб ўтди.
Республика суд-тиббиёт илмий-амалий маркази Бухоро филиали бош ҳамшираси Лобар Рўзиева иштирокчиларни танлов шартлари билан таништириб, омад тилади.
танловнинг вилоят босқичида иштирок этган 6 нафар қатнашчи қуйи босқичларда энг билимли, маҳоратли ва чаққон лаборантлар, деб топилишган.
5 та шарт асосида уюштирилган кўрик-танловда иштирокчилар маҳорат ва билимлари, шунингдек, иқтидор ва салоҳиятларини намоён этишди.
Соҳа мутахассисларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчилар одилона баҳолаб борилди.
Айтиш ўринлики, иштирокчилар тиббиёт соҳаси бўйича савол-жавобларга тўлақонли жавоб бериш баробарида, эркин чиқишларда ҳам маҳоратларини синовдан ўтказишиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлишди.
“Йилнинг энг яхши лабаранткаси”да 1-ўринни Ҳилола Умарова эгаллаган бўлса, 2-ўринни Мафтуна Ҳомидова қўлга киритди. 3-ўринга эса Робия Атоева муносиб топилди.
Ғолиб ва иштирокчилар тадбир сўнгида эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этишга муяссар бўлган Ҳилола Умаровага омад тилаб қоламиз.
Розия Бақоева,
Бухоро тиббиёт институти АРМ ходими.