Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талисангобод маҳалла фуқаролар йиғинида 4-сектор раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Бу хақда вилоят Солиқ бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.
Шофиркон туман ҳокимлиги мутасаддилари Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Халқ қабулхонасининг Шофиркон тумани бўлими ҳамда вилоят ва туман раҳбарлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда шу ерлик аҳолининг дардини тинглаш ва йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш бош мақсад қилиб олинди.
4-сектор томонидан ўтказилаётган сайёр қабулларда анъанага айланган арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ҳар галгидек Талисангобод МФЙда ҳам ташкил этилди. Бозор нархидан анча арзонлаштирилган гўшт, ун, ёғ, шакар маҳсулотлари ярмаркаси аҳолига хизмат қилди. Бундан ташқари, шу ерни ўзида фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. Бир сўз билан айтганда талисангободликлар сайёр қабулни байрамдек кутиб олди.
Шу куни муаммолар бирма-бир тингланиб сектор ишчи гуруҳи ҳамда туман мутассадилари билан биргаликда ечим топилишига эришилди.
Хусусан, электор тармоқлари билан боғлиқ муаамолар, ички йўлларни таъмирлаш, доимий иш билан бандликни таъминлаш масалалари, ҳудуд марказдан анча узоқликда жойлашгани учун доимий траспорт қатновини йўлга қўйиш муаммолари билан мурожатлар қилинди. Шу ерлик кўпчилик аҳоли номидан мурожаат қилган Соли Эшов ҳудудда қишлоқ врачлик пункти ҳамда дорихона йўқлиги юзасидан мутасаддиларга мурожаат қилди.
Ушбу мурожаати тегишли ташкилотлар билан ўрганилиб тез кунларда Талисангободда ҳам қишлоқ врачлик пукнти ва ижтимоий дорихона фаолиятини бошлаши таъкидланди.
Сайёр қабулда Норбобо Тўраев қишлоқ ичидаги бир ярим километр масофадаги ички йўлга шағал ётқизиб беришларини сўраб мурожаат қилди. Ушбу йўлдан қишлоқ аҳолиси фарзандлари ҳар куни мактабга қатнайди. Анча йилдан бери қишнинг ёмғирли кунларида лой кечиб ўтишларига мажбур бўлмоқдалар.
Мурожаати кечиктирилмай шу жойнинг ўзида ҳал бўлишига эришилди. Шу куни шағал ортилган махсус техникалар қишлоққа кириб келиб бир ярим километрли ички йўл таъмирланди.
Сайёр қабулда қишлоқ аҳолиси байрам тантаналарини ўтказишлари учун маҳалла гузари йўқлиги, электор корхонаси томонидан доимий ҳудудда бириктирилган ходими йўқлиги ҳамда ахлат ташувчи махсус техникалар ушбу маҳаллага келмаслиги юзасидан мурожаатлар қилинди. Ушбу мурожаатлар туман ҳокими ҳамда 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан ҳал этиб берилди.
Раҳбарларнинг халқ ичида бўлиши уларни қийнаётган муаммоларни уйма-уй юриб ўрганишлари аҳолининг бир неча йиллардан буён қийнаб келаётган ижтимоий ва иқтисодий масалалри жойида ечим топилишига эришилмоқда.
Туман ҳокими ҳамда 4-сектор раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳи ҳудуддаги кам таъминланган ижтимоий ҳимояга мухтож Ато ҳамда Бобомурод Давлатовлар хонадонларида бўлиб, уларга беъминнат озиқ-овқат махсулотлари берилди. Хонадон эгаларининг муамолари тингланиб уларга имкон қадар яна ёрдам берилиши таъкидланди.
Шу куни ҳудуддаги 30дан ортиқ ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга озиқ-овқат маҳслотлари ҳамда газ балонлари тарқатилди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки 4-сектор ҳудудига кирувчи Талсангобод МФЙ Қуйи чақир ва Хонобод қишлоқлари мавжуд бўлиб, бу ерда 2175 та аҳоли истиқомат қилади. Мазкур ҳудудда қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина, аҳолини қийнаётган бошқа муаммолар сони ҳам оз эмас. Раҳбарларнинг жойларда ўтказаётган сайёр қабулларида ҳамда хонадонма-хонадон юриб ўрганишлари кўпчилик фуқароларнинг муаммолари жойида ҳал бўлаётганига, фуқароларнинг фаровон турмуш кечиришларига кенг замин яратилмоқда.