Йўл ҳаракатига амал қилиш-фаровонлик гарови!

Бухоро вилояти ёнғин хавсизлиги бошқармаси томонидан содир этилаётган хизмат интизоми ва қонун бузилиши, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш, хизмат ва шахсий автоуловларни йўл-ҳаракати қоидаларига риоя этмаган ҳолда бошқариш оқибатида келиб чиқаётган салбий ҳолатларни олдини олиш борасида доимий равишда кўрсатмалар бериб борилмоқда.

Шу муносабат билан, вилоят ЁХБ ходимлари ва уларнинг оила аъзолари билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Фавқулодда вазиятлар Вазири томонидан қўйилаётган талаблар, ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш борасида Бухоро “Мусиқали драма театри”да давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Б.Хушназаров,  Бухоро ҳарбий прокурори Адлия полковниги У.М.Абдирахимов ва вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси истефодаги полковник Х.М.Шариповлар томонидан олиб борили.

Йиғилишни вилоят ЁХБ бошлиғи кириш сўзи билан очиб, тадбирда таклиф этилганларни шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларига таништириб, ўз маърузасида:
– Эрталаб хизматга эзгу ният билан юрт осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни дилига жо қилган ходим оиласидан кўнгли тўқ, хотиржам чиқиб кетсагина ҳар қандай вазифани аъло даражада уддалайди. Зотан, бу хизмат самарадорлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади, –дейди  Бухоро ҳарбий прокурори Адлия полковниги У.М.Абдирахимов.

Шунингдек, ҳозирги кунда ҳарбий хизматчиларга хизматни олиб боришда яратилаётган қулай шарт-шароитлар, тизимда бўлаётган ислоҳотлар  ҳар бир ходимга катта масъулият ва ишонч юкланганлигини ва ушбу вазифаларни самарали ва сифатли бажариш борасида ҳар бир ходимдан бугунги кунда ижрочилик ва хизмат интизомига қатъий риоя қилиш талаб этилиши таъкидланди.

Тадбир Бухоро Драма театри актёрлари томонидан “Разолат қурбонлари” спектакли намойиши билан якун топди.

Шокарим Хушназаров ,

Бухоро вилоят ЁХБ бошлиғи полковник