“PARVOZ” — ЯНА СИЗНИ ЧОРЛАЙДИ!

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши муассисилигидаги “Buxoro yoshlari” газетаси қошидаги “Parvoz” ёш журналистлар маҳорат клуби ҳамда ёш тарғиботчилар гуруҳи фаол ва иқтидорли, ташаббускор ёшларни яна ўз атрофига чорлайди. 

“Parvoz” ёш журналистлар маҳорат клуби ўз мақсадини:

  • оммавий ахборот воситаларини тараққий топтириш;
  • Ахборот технологиялари ва ресурсларидан фойдаланиш механизмларини ривожлантириш;
  • Миллий матбуотнинг халқаро медиамайдондаги муносиб ўрнини шакллантириш;
  • соҳадаги демократик ўзгаришларни чуқурлаштириш;
  • ахборот бозорини кучайтириш;
  • босма ОАВ, интернет нашрлар ва эфирга узатиладиган телерадиомаҳсулотлар сифатини яхшилаш;
  • соҳадаги изчил тараққиётни ёш журналистлар орқали янги сифат босқичига олиб чиқишга қаратган. (Низомдан)

“Parvoz” ёш тарғиботчилар гуруҳи мақсади:

  • вилоятнинг барча нуфузли оммавий маданий-сиёсий тадбирларининг намунали ўтишини таъминлашга ҳисса қўшиш;
  • вилоят ёшлари ўртасида жамият ҳаётининг турли масалалари бўйича мунтазам равишда кўмаклашиш;
  • жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатувчи мезонлар ва миллий менталитетимизга хос бўлмаган иллатлар:
  1. оммавий тадбирларда бузғунчилик кайфиятида бўлган ва уни пароканда қилишга уринган;
  2. турли интернет кафеларда ижтимоий тармоқлардан ғайир мақсадларда фойдаланаётган;
  3. тунги клубларда ва бошқа манзилларда ахлоқсизлик ва тартиббузарликлар билан шуғулланаётган ва бунга мойиллиги бўлган ва шу каби бошқа руҳдаги тенгдошлари орасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ва уларга ижобий таъсир кўрсата олиш каби ишларда елкадош бўлиш;
  4. Ўз йўналиши бўйича тенгдошларига мастер-класслар ўтказиш ва бошқалардан иборат. (Низомдан)
  5.  Семинар-тренинг ҳамда мастер-класслар ёш ва тажрибали журналистлар ҳамда Ўзекистон Республикаси Президенти Админстрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда ёшлар ташкилотлари вакиллари ҳамкорлигида олиб борилади.

ЎЗ КЕЛАЖАГИНГНИ ЎЗИНГ ЯРАТ!
ЁРҚИН КЕЛАЖАК САРИ ПАРВОЗ ҚИЛ!

Эслатиб ўтамиз: “Parvoz” – вилоятда ёшлар билан ишлайдиган энг илғор тузилмалардан бири бўлиб келган. “Parvoz”чилар ёшлар ташкилотлари томонидан ўтказиладиган турли тадбирлар, халқаро фес­тивалларни ташкил этишда елкадош бўлган. Шунингдек, ҳар бир жараённи тезкор ёритишда жонбозлик кўрсатиб, турли хорижий сайёҳлар билан эркин мулоқот қилган. Ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги мақола ҳамда кўрсатувлари билан кенг омма ичида ҳаракатда бўлишган. Айни кунда “Parvoz”нинг илк қалдирғочлари жамиятимизнинг турли соҳаларида юқори лавозимларда фаолият кўрсатиб келишмоқда.