Вобкент туманидаги Ҳажувон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Туман прокурори раҳбарлигида ташкил этилган учрашувда тегишли ташкилот раҳбарлари ва 55 нафар ҳудуд ёшлари иштирок этди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги 6-умумий ўрта таълим мактабидаги мавжуд спорт залини жиҳозлаш, ИТ йўналишида билим савиясини ошириш, иш билан таъминлаш масалалари бўйича мурожаатлар билдирилди.
Ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида маҳалла худудида тикувчилик сехи ташкил қилиниши, туманда сентабр ойида ИТ-марказда тўгараклар фаолияти ишга тушурилиши бўйича ёшларга тушунчалар берилди.
Сектор раҳбари ва ёшлар учрашувлари давом этади.