“ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остидаги Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз”анъанавий Республика танлови Бухоро вилоят босқичи юксак савияда ўтказилди.

Бадиий адабиёт, босма-оммавий ахборот воситалари, телерадиожурналистика, тасвирий санъат ва фото санъати бўйича ўтказилган танлов ғолиблари аниқланди.
photo5233595457983326217 (1)
Вилоят танловининг тасвирий санъат номинацияси бўйича: Беҳзод Каримов – рассом, Бухоро Санъат коллежи ўқитувчиси, Ватан мустақиллигини тараннум этувчи туркум рангтасвир полотнолари учун,
Вилоят танловининг бадиий ижод номинацияси бўйича: Мирзо Аҳад – ёзувчи,Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Ватан учун ёниб яшаймиз!”очерклар китоби ҳамда ИИБ ходимлари фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи туркум мақолалари учун,
Босма ОАВлари ходимларининг ишлари номинацияси бўйича: Лайло Ҳайитова – шоира, журналист, “Бухоро ёшлари”газетаси муҳаррири, Истиқлол мафкурасини мустаҳкамлашга бағишланган туркум мақолалари учун,
Вилоят танловининг телевидение ва радио материаллари номинацияси бўйича: Мақсуда ЖУМАЕВА – журналист, вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири,
Бобоқул УСМОНОВ – журналист, “Истиқлол”ТВ муҳаррири, Мустақиллик йилларида Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган инсонлар ҳакидаги туркум кўрсатувлари учун,
Вилоят танловининг фото санъати номинацияси бўйича: Сергей Полетаев – “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари фотомухбири, Истиқлол йилларида мамлакатимизда эришилган улкан ютуқларни тараннум этувчи фотоасарлари учун Диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланишди.
Тақдирлаш маросимида Бухоро вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Гулнора Самиева, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Бахтиёр Асадов, “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Шодмон Сулаймонов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Зариф Комиловлар иштирок этишди.