ИПАК – “ТОЗА ҲАВО”, ЗИРАВОР – “САЛОМАТЛИК ҚЎРҒОНИ”

Stisvery Jisserent, Франция:

– “Ипак ва зираворлар” халқаро туристик фестивали ўн бешинчи бор ўтказилаётган экан. Тантананинг юқори савияда ташкил этилганию, павильонларнинг бетакрор савдо маҳсулотлари билан тўлалиги киши эътиборини тортмай қўймайди. Ҳар бири ўзига хос. Ипак толалар киши организми ривожи учун “тоза ҳаво” ролини ўтаса, ҳар бир зиравор “саломатлик қўрғони” сифатида сувдек зарурат бўлиб хизмат қилар экан. Batafsil ИПАК – “ТОЗА ҲАВО”, ЗИРАВОР – “САЛОМАТЛИК ҚЎРҒОНИ”

ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ ҲАМЖИҲАТЛИККА ЧОРЛОВЧИ ФЕСТИВАЛЬ

Муҳоммад Таршахани, Фаластин элчиси:

– Бухорога ташрифим биринчи марта эмас. Аввало, дунё халқларини ҳамжиҳатликка чорловчи, ўз диёрининг барча ноёб қирраларини  ўзида мужассам этган шундай лойиҳани яратиб, уни халқ оммасига жуда гўзал тарзда тақдим этаётган лойиҳа ташкилотчиларига ўз миннатдорлигимни билдирган бўлардим. Batafsil ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ ҲАМЖИҲАТЛИККА ЧОРЛОВЧИ ФЕСТИВАЛЬ

ДУНЁНИ ЛОЛ ЭТГАН ШАҲАР

Дунё аҳлининг меҳрини қозониб келган улуғ ва маҳобатли Арк қўрғони, меҳмондўстликка ишора Лаби Ҳовуз бўйлари, маърифат, маънавият ва тараққиёт гултожи саналган Нодир Девонбеги, Масжиду Калон ва бошқа барча қадим обидалар ҳар бир меҳмонга бағир очди. Минглаб йиллик тарихий обидаларга бешик шаҳар остонаси ҳар доимгидек дунёнинг тўрт бурчидан ташриф буюрган сайёҳлару, мамлакатимизнинг барча вилоятларидан келган меҳмонлар билан янада гўзал. Batafsil ДУНЁНИ ЛОЛ ЭТГАН ШАҲАР

ЖИЗЗАХЛИК ЁШ ҲУНАРМАНД

Фестивалга ёш ҳунармандларнинг ташриф буюргани  диққатга сазовор. Барно Нарзуллаева ҳам мана шундай ёш ҳунармандлардан бири.  Ижтимоий кўмакка муҳтож жиззахлик Барно томонидан мунчоқ тошлардан тайёрланган санъат асарлари кўпчиликни ўзига жалб этмай қўймади.

  • Ҳозирда бисерлардан турли кўринишдаги санъат асарларини тайёрлаб, ундан завқланаман. Руҳим тетиклашади. Жисмоний қувватим ошади. Ўз ҳунарим ва истеъдодим билан тенгдошларимдан ортда қолмай, ютуқ ва муваффақиятларга эришаётганим менинг қувончим, менинг бахтим, – дейди қаҳрамонимиз .

ЕТТИ ОЛАМ ТОҚИ БУХОРО

Фестивалнинг тантанали очилиш маросими Лаби Ҳовуз мажмуасида бўлиб ўтди. Унда 21 давлатдан меҳмонлар, шунингдек, 35 элчихона вакиллари, 4 та халқаро ташкилот ҳамда  17 та хорижий оммавий ахборот  вакиллари иштирпок этди. Очилиш маросими Бухоро шаҳар ҳоким Валижон Ўринов, Марказий Осиё халқаро институти ректори Пинхо Пак сўзга чиқиб, фестивалнинг нуфузи йилдан йилга ошиб, қамрови кенгаётганлигини таъкидлашди.

ОЛАМНИ МАҲЛИЁ АЙЛАГАН ДИЁР

Бугун айни шу мақсадлар йўлида кўплаб салмоқли ишлар ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.  Ҳар йили Бухоро шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ипак ва зираворлар” Халқаро туристик фестивали ҳам ана шу ишларнинг кўринишидир. Йилдан йилга қамрови кенгайиб, юртимиз ҳунармандларини, балки чет мамлакатлар усталарини ҳам ўзида бирлаштираётган ушбу тантана чин манода минг йиллик қадрият ва анъаналаримизнинг замонавий талқинидир. Batafsil ОЛАМНИ МАҲЛИЁ АЙЛАГАН ДИЁР

ЯЛ-ЯЛ ЁНАР ИПАКЛАРИ, ДАРМОН БЎЛАР ЗИРАЛАРИ

Мамлакат иқтисодиёти улкан бир механизм бўлса, бу машинанинг тўхтовсиз ҳаракатини ва келажак истиқболини белгиловчи асосий ғилдираклардан бири бу туризмдир. Шу боисдан ушбу соҳани янада ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқувчи мутахассис кадрларни тайёрлаш масаласига дунёдаги барча давлатлар сингари Ўзбекистонда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Batafsil ЯЛ-ЯЛ ЁНАР ИПАКЛАРИ, ДАРМОН БЎЛАР ЗИРАЛАРИ

“МЎЖИЗАЛАР КАРВОНИ” ЙЎЛГА ЧИҚДИ

Фестиваль иштирокчиларининг Минораи Калон майдонидан Лабиҳовуз мажмуасигача бўлган йўналиш бўйлаб карнай-сурнайлар садоси остидаги мўжизалар карвонининг тантанали юриши, очиқ саҳнадаги фольклор ва бахшиларнинг чиқишлари тадбирга чинакам байрам тусини берган бўлса, ҳунармандларнинг ўз маҳсулотлари билан савдо қилишлари учун ташкил этилган 200 дан зиёд дўконлар улар манфаатдорлигини таъминлашнинг янги манбаи бўлди. Сайёҳлик фирмалари вакилларининг шаҳар туристик салоҳиятини, меҳмонхоналардаги шарт-шароитларни ўрганиб, янги шартномаларни тузганлари соҳа равнақини таъминлашда муҳим аҳамият касб этди.

ҲАЙРАТУ ҲАВАСГА ТЎЛА ФЕСТИВАЛЬ

Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда миллий қадриятларимизни тиклаш ва бойитишга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур фестиваль ҳам бу борадаги ишларнинг давоми сифатида боқий меросимиз ва анъаналаримизни келгуси авлодларга етказишда ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди. Шу жиҳатдан унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни беқиёс. Batafsil ҲАЙРАТУ ҲАВАСГА ТЎЛА ФЕСТИВАЛЬ