Диққат, танлов: “ЗАМОН ҲАМ, ИМКОН ҲАМ БИЗ ЁШЛАРНИКИ!”

“Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши муассислигидаги “БУХОРО ЁШЛАРИ” газетаси “ВАТАНИМГА ДИЛ ИЗҲОРЛАРИМ!” мавзусида    ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бадиий диди ва тафаккурини янада бойитиш, сўз санъати воситасида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

“Бухоро ёшлари” газетаси таҳририяти ўқувчи-ёшларнинг ижодкорлик фазилатларини янада юксалтириш мақсадида Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан  ижод бўстонига ўзининг бетакрор овози, ўзига хос беғубор қалами билан кириб келаётган, адабиёт ва журналистика оламига умид бағишлаётган 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган ижодкорлар ўртасида танлов эълон қилади.

     Танлов 3 номинациядан иборат:

  1. “Мустақил юрт фарзандиман!” мавзусида “Энг яхши мақола” номинацияси;
  2. “Ватан мадҳин куйлайман!” мавзусида “Энг бетакрор шеър” номинацияси;
  3. “Истиқлол акси” мавзусида “Энг яхши фоторепортаж” номинацияси.

 Ижодий ишлар Таҳририятда ҳамда Ҳаракатнинг вилоят Кенгашида қабул қилинади.

      Таҳририят манзили: Бухоро шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 27-уй. Мўлжал: “Дилкушо” бозори. Тел.рақами: 770-00-56;  e-mail: buxoroyoshlari@umail.uz

   “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши манзили: Бухоро шаҳри, А. Ғиждувоний кўчаси, 20-“А” уй, тел: 224-71-33; e-mail: matbuotxizmati@umail.uz

Сараланган ижодий ишлар “Бухоро ёшлари” газетаси ҳамда таҳририят веб-сайти: buxoro-yoshlari.uz сайти орқали эълон қилиб борилади.

Мазкур танловнинг характерли жиҳати шундаки, бунда қалби қайноқ ижодкор ёшлар танловнинг уч номинацияси бўйича ҳам иштирок этиш имкониятига эга. Шунингдек, ҳар бир номинация бўйича 3 нафардан ижодкор тақдирланади.

Тақдирлаш маросими 25 августь куни бўлиб ўтади.                                                                                                       

“Бухоро ёшлари”  газетаси таҳририяти.