ИФТИХОРГА ТЎЛИБ ЯШАЙМАН

Эртанги нурафшон ҳаётимиз, фаровон кунларимиз, юртимизнинг ҳар жиҳатдан ривожланиши йўлида биз ёшлар учун яратилаётган имкониятлар кўлами мени доимо янги-янги орзулар сари чорлайди. Баркамол авлодни вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишларни жамиятнинг барча жабҳаларида кузатиш мумкин.

Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида амалга оширилаётган барча ҳаракат ва ислоҳотларнинг пировард мақсади соғлом авлодни вояга етказишдир. Мен Юртбошимизнинг ҳар бир чиқишларини диққат билан кузатишга, Президентимиз асарларини ўқиб, ўрганиб, қалб қўрим билан мушоҳада қилишга ҳаракат қиламан. Муҳтарам Юртбошимиз ҳамиша ёшлар ҳақида қайғуриб, жуда катта ғамхґрлик кўрсатиб келмоқдалар. Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшаси, чекка қишлоғида ҳам жаҳон талабларига жавоб бера оладиган барча қулайликларга эга кенг ва ёруғ, муҳташам мактаблар. Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларни кўриб, кўнглингиз тоғ қадар юксалади. Бағрингиз нурга тўлади.

Бу ҳар бир ватандошимиз қалбини бахт туйғуси билан тўлдираётган, келажакка бўлган юксак ишончни орттираётган мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларнинг бир томчисигина, холос. Зеро, юртимизда барча соµада бажарилаётган эзгу ишларнинг чек-чегараси беқиёс. Бу мақсадларнинг ҳар бири халқимизнинг озод ва обод, эркин ва фаровон ҳаёт кечиришлари йўлига қаратилгани буюк ҳақиқат. Бу ҳақиқатни теран англаш ва ушбу эътиборга муносиб бўлиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимизга айланмоғи лозим.

Мен ҳозирда Бухоро Бухоро давлат университети чақириққача ҳарбий таълим факультети талабасиман.  Келажакда ўз касбимни мукаммал эгаллаб, эл корига камарбаста ҳарбий бўламан. Орзуларимни амалга ошириш йўлида давлатимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар мени юртимизга муносиб фарзанд бўлишга, халқимиз ишончини оқлашга жон-жаҳдим билан чорламоқда.

Мен Ватанимизда биз ёшларга, келажакка кўрсатилаётган эътибордан доимо руҳланиб, Ўзбекистон фарзанди эканлигимдан ифтихорга тўлиб яшайман.

Шаҳзод ҚЎШШАЕВ