Мустақилликдан олдинги даврларни кўз олдимизга келтирар эканмиз, мингйиллик тарихдан сўзловчи обидаларимиз мустамлакачи давлатнинг омборхоналарига айлантирилиб, ўз манфаатлари йўлида хизмат қилганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Жавоҳир санъат асарларига беписанд қаралиб, уларнинг шонли тарихини халқимиз онги ва тафаккуридан йўқотишга уринилган эди.
Истиқлолга эришганимиздан сўнг эса Бухоронинг аксарият обидалари ЮНЕСКОнинг Бутун жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилди.
Қуйида мустабид тузум даврида харобага айлантирилган шариф шаҳар обидаларининг мустақиллик шарофати ила қайта чирой очганлигини “Бухоро ёшлари” газетаси жамотчи мухбири Шавкат Бобожонов қиёсий лавҳалар орқали изоҳлаб берган.
Бебаҳо бойлигимиз!
Истиқлол шарофати билан йирик тарихий меъморий комплекс Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасида капитал реконструкция ишлари олиб борилди. Бугунги кунда 120 ўринли анжуманлар саройи, ахборот ресурс маркази ҳамда 8 та меҳмонхонасига, 34 гектарли “Боғи Орифон” номли боғига эга. Дунё сайёҳлари назаридаги муқаддас қадамжо бизнинг бебаҳо бойлигимиз ва тенгсиз ғуруримиздир!
Маънавият дурдонаси
1920 йилдаги босқин даврида талофат кўрган Ўрта Осиёдаги ягона йирик ўрта махсус диний маърифат ўчоғи Мир Араб мадрасаси мустақиллик боис, маънавият дурдонаси сифатида асл ҳолига келтирилдир. Биз, ёшлар, мумтоз меъморлик санъатининг юксак намунаси саналган Шарқнинг ушбу маданият марказини эъзозлаймиз ҳамда қадрлаймиз.
Тенгсиз салобат
Собиқ иттифоқ даврида омборхонага айлантирилиб, хароба ҳолга келтирилган Сайфиддин Боҳарзий мақбарасида 1995 йилда таъмирлаш ишлари олиб борилган. Мутасадди раҳбарлар эътибори ҳамда саъй-ҳаракати билан қайта бунёд этилган ушбу маскан “Фатҳобод боғи” сифатида қайта кўз очди. Таниқли меъмор ва қўлигул уста Музаффар томонидан сайқаллаштирилган обида тарихнинг тенгсиз салобатига қиёс.
Тарихимиз – бойлигимиз, борлигимиз, борлиғимиздир!