Пушкин ўлаётган пайтида нима қилди?
У кабинетидаги диванда қон йўқотиб ётарди, аммо икки кун давом этган талваса вақтида ҳам Пушкин ўзлигини сақлаб қолди.
1. Хотинини овутди
Наталья Николаевнани хонага олиб киришганида унга айтган биринчи сўзи: «Қўрқма, сен айбдор эмассан». Кейин шифокорлардан илтимос қилиб хотинидан ҳақиқатни яширишларини сўради — бекорга қўрқитмаслик учун.
2. Қарзларини тўлади
Данзасга қарз берганлар рўйхатини — тийингача — айттириб ёздирди. Ҳаммасини ёдда сақлаган, ҳеч нарсани унутмаган экан .
3. Секундантини ҳимоя қилди
Императорга Данзасни афв этиш ҳақида илтимос юборди: «Айб фақат менда».
Николай I — афв қилди.
4. Қотилини кечирди
Ўлимидан олдин дўстларига қатъий васият қилди: «Мен учун қасос олманглар».
5. Болаларини дуо қилди
Ўғли ва қизларини олиб келишни буюрди. Ҳар бирини пешонасидан ўпиб дуо қилди.
6. Шўрланган морошка сўради
Сўнгги хоҳиши — қошиқда бир неча дона резавор. Еди, табассум қилди: «Энди менга енгилроқ» деб жилмайди.
7. Масиҳийча христианин сифатида вафот этди
Тавба қилди, худойилик учун пиширилган нондан баҳраманд бўлди, ҳаммани кечирди. Подшоҳ ёзма хабар юборди: «Масиҳийча ўлишга ҳаракат қил» — у ҳам шундай қилди.
8. Ўлимни 15 дақиқага “алдади”
Юзи тўсатдан ёришганида, Наталья Николанвна шифокорлар олдига югуриб чиқди: «У тирик қолади!». У эса аллақачон яшашга қодир эмас эди — аммо хотинига шу бир дақиқа умидни берди.
У безовта бўлмади, тақдирини лаънатламади. У — рўйхатлар тузди, мактублар диктовка қилди, болаларини дуо қилди. Қандай яшаган бўлса, шундай кетди: тез, аниқ, шошилмасдан.
Сўнгги сўзлари? «Тамом…» — уни ёнбошига ағдаришганда биргина видолашув сўзи . (Ҳатто бу ҳам — даҳолик.)
Бугун — Шоирни хотирлаш куни.
Александр Пушкин 1837 йил 10 февралда Дантес билан дуэлда яралангандан сўнг вафот этган.