Бобур уйғониш даврининг типик ҳукмдори, мард ва тадбиркор ҳамда дилбар шахс. У санъат ва адабиётга ошноманд инсондир.
Жаваҳарлаъл Неру
Ўзбек халқининг атоқли фарзанди, олим ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур серқирра ижодкор сифатида дунё тамаддунида ўчмас из қолдирган. Бу улуғ ватандошимиз мумтоз шоир, буюк олим, кучли саркарда бўлибгина қолмай, ўз даври меъморчилик санъатининг янада равнақ топишига салмоқли ҳисса қўшган моҳир меъмор ҳамдир. Batafsil АБАДИЯТГА МУҲРЛАНГАН СИЙМО