Эслатиш жоиз бўлса, ўтган йили Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда ёшлар ва ўсмирлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар истеъмолининг олдини олишга қаратилган жамоатчилик эшитуви ўтказилган эди. Йиғилишда тобора глобал муаммо сифатида долзарблашиб бораётган ёшлар, хусусан, ўсмирлар ўртасида гиёҳванд, психотроп фаол моддалар истеъмоли ва савдоси, ғараз ниятли, нопок кимсаларнинг бундай қабиҳ ишларга ёшларни жалб қилиш ёки улардан фойдаланаётгани масалалари, бунинг олдини олиш чоралари атрофлича муҳокама қилинган
Batafsil Виртуал платформалар психотроп моддалар савдоси маконига айланмоқда(ми)?
